Қадимги юнон ва Рим мутафаккирларининг
оила тарбиясига оид муҳим қарашлари
|
1.
|
Суқрот
|
Шахснинг маънавий-ахлоқий сифатлари оила муҳитида шаклланади. Фуқаролар болаларни оила муҳитида билимли қилиб тарбиялашлар зарур
|
2.
|
Аристотель (Арасту)
|
жамиятдаги барча нохушликлар, сиёсий беқарорлик, турли таҳдидлар айнан шу тоифа кишиларининг хатти-ҳаракатлари эвазига юзага келади. Аҳолининг энг идеал тоифаси – ўрта ҳол кишилар саналади. Улар туфайли жамият ривож топади, юртда тинчлик ўрнатилади, вазият барқарорлашади.
|
3.
|
Афлотун (Плутон)
|
тарбиянинг мазмуни катталар таъсирида болаларда ахлоқийлик ва олийжанобликни шакллантириш ғоясини ифодалайди. У болаларни тарбиялашда ички асос – ҳиссиётнинг шакллантирилишига эътибор бериш муҳимлигини таъкидлайди. Афлотун тарбиянинг энг самараси воситаси сифатида ўйинни эътироф этади. Бундан ташқари болаларга адабий асарларни ўқиб бериш, ҳикоя қилиш катта аҳамиятга эгалигини эътироф этади. Материалларни синчиклаб танлаш бадиий асарларнинг болалар тарбиясига кўрсатадиган таъсирини янада кучайтиради, деб ҳисоблайди аллома. Файласуфнинг барча маънавий-ахлоқий ва сиёсий қарашлари оилада болаларни ёшлигиданоқ ижтимоий нуқтаи назардан тарбиялаш зарурлигини ёритишга хизмат қилади.
|
4.
|
Демокрит
|
Аллома “табиат билан тарбия бир-бирига ўхшайди” ғоясини илгари суриш орқали тарбияни табиатга мувофиқлаштириш масаласини биринчи бўлиб кун тартибига олиб чиқади. “Таълим меҳнат асосидагина гўзал нарсаларни ҳосил қилади” мазмунидаги қарашлар эса Демокритнинг тарбияда меҳнатнинг роли катта эканлигига эътибор қаратганлигини тасдиқлайди. Шу нуқтаи назардан оила тарбиясида ҳам меҳнатнинг тарбиявий имкониятларидан фойдаланиш фойдадан ҳоли эмаслигини уқтиради. Аллома шахсдан доимо меҳнат билан банд бўлишни талаб қилди.
|
5.
|
Марк Фабий Квинтилиан
|
Аллома оилада болаларни тарбиялашга эътибор қаратиб, бола шахсининг ривожланишида унинг табиий қобилиятларини ҳисобга олишга катта аҳамият беради. Унинг фикрича, “билишга интилиш иродага боғлиқ, мажбуран ўқитиш мумкин эмас”1. Квинтилиан болалар катта тантаналарда иштирок этадиган ҳамда катталарнинг ножўя хатти-ҳаракатларининг гувоҳи бўладиган Рим жамиятининг юқори қатламларидаги оила тарбиясини қаттиқ танқид қилади. У ота-оналардан бола таъсирчан бўлиши, унда яхши ва ёмонликнинг осон илдиз отишини эсда тутишни талаб қилди ва тарбиячи-педагогларни танлашда ҳам бунга эътибор қаратиш зарурлигини уқтиради.
|