2-топшириқ: “Оила педагогикаси” фанининг объекти, предмети, мақсад ва вазифаларига доир блиц-сўров саволлари.
1. “Оила педагогикаси” қандай фан?
Ҳар қандай жамият оилалардан таркиб топади. Оила жамиятнинг кичик, бироқ, энг асосий бўғини саналади. Зеро, жамиятнинг мавжудлиги унда яшовчи кишиларни ўз ичига олган оилаларнинг борлиги билан белгиланади. Шунга кўра оила ва жамият ўртасидаги алоқанинг мустаҳкамлиги, бир-бирини тақозо этиши ниҳоятда муҳим. Бу муҳимлик жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланиши учун нафақат таълим муассасаларида, балки оилада ҳам бола (фарзанд)лар тарбиясини тўғри, самарали ташкил этишни тақозо қилишида акс этади. Кишилик тараққиётининг турли босқичларида ҳам оила тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Тўғри, баъзан бу эътибор бир қадар сустлашган (собиқ Иттифоқ даврида социализм ғояларига кўра шахснинг тарбиясида оила эмас, балки жамиятнинг етакчи ўрин тутиши алоҳида уқтирилар эди). Бироқ, шуни алоҳида атиб ўтиш лозим, ҳеч бир жамият ва ижтимоий тузумда оиланинг шахс тарбиясидаги аҳамияти, ўрни ва роли бутунлай инкор этилмаган. Ўзбекистон ҳудудида эса қадим-қадимдан оиланинг ижтимоий-тарбиявий кучга эгалиги алоҳида эътироф этилиб, юксак баҳоланган. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида эса бу баҳонинг қиймати янада ошди. Жумладан, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласида оиланинг жамиятда тутган ижтимоий мавқеи, унинг жамият тараққиётига қўшадиган ҳиссаси, шахс тарбиясида ғоявий асос бўлувчи мафкуравий қарашларни шакллантиришдаги ролига алоҳида урғу берилади: “Оила – мафкуравий тарбиянинг энг муҳим ижтимоий омилларидан биридир. Чунки оила – жамият негизи бўлиб, кўп асрлик мустаҳкам маънавий таянчларга эга. Миллий мафкурамизга хос бўлган илк тушунчалар, аввало, оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга ошади.
2. Фанининг предметини нима ташкил этади?
“Оила педагогикаси” фанининг предмети оила тарбиясининг умумий асослари (мазмуни, қонуниятлари, тамойиллари, ўзига хос жиҳатлари, устувор ғоялари, самарали шакл, метод ва воситалари)га оид ғоя, қараш, концепция, назария ва таълимотлар йиғиндисидан иборат.
3. Фан ўз олдига қўйилган қандай вазифаларни ҳал қилади?
“Оила педагогикаси” қуйидаги вазифаларини ҳал қилади:
талабаларни оиланинг ижтимоий, иқтисодий, хуқуқий ва маданий
асослари, оиланинг шахс ҳаётидаги ўрни, оиланинг функциялари, оила тарбиясининг ижтимоий аҳамияти, тарбиявий имкониятлари, оила турлари, муайян турдаги оилаларнинг шахс ривожига таъсири, шунингдек, замонавий ўзбек оилалари ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари, оила тарбияси муаммолари, оилада болалар тарбиясини самарали ташкил этишга оид маҳаллий ва хорижий мамлакатларнинг тажрибалари, бу борадаги илғор ютуқларни амалиётга татбиқ этиш йўллари билан яқиндан таништириш;
талабаларга оила тарбиясининг умумий асослари (мазмуни, қонуниятлари, тамойиллари, устувор ғоялари, самарали шакл, метод ва воситалари), оила ва ижтимоий тарбиянинг яхлитлиги, шунингдек, ота-оналар ва педагоглар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти, технологиялари хусусида маълумот бериш;
талабаларда оила педагогикасига нисбатан Ғарб ва Шарқ мамлакатларидаги ёндашув, ушбу ёндашувларнинг шахс руҳиятининг шаклланиши, камолотини таъминлашдаги ҳиссаси борасидаги тасаввурларни ҳосил қилиш ҳамда ота-оналарнинг педагогик маданиятини ривожлантириш йўлида илмий изланишларни олиб бориш кўникмаларини шакллантириш;
талабалар томонидан оила тарбиясининг шахсни камолотидаги ролининг муносиб баҳоланишини таъминлаш;
талабаларни бўлажак педагог сифатида оилаларда ташкил этиладиган болалар тарбиясининг самарали бўлиши, оила тарбиясини йўлда қўйишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда методик ёрдам кўрсатишга муваффақиятли тайёрлаш;
4. “Оила педагогикаси” фани билан “Педагогика назарияси ва амалиёти” фани ўртасида қандай узвий алоқадорлик мавжуд?
Педагогика назарияси ва амалиёти fanining negizida kelib chiqqan hisoblanib, metodologiya, tamoyil, metod va usullari bilan o’xshash hisoblanadi.
5. “Оила педагогикаси” фани ва “Оила психологияси” фанлари ўртасида алоқадорлик мавжудми?
Oila pedagogikasi oilaviy munosabatlarning pedagogik jihatlari tadqiq etadi va ikkala fan ham ta’lim – tarbiya jarayonida metod usul va vositalarni qo’llash orqali amaliyotga tadbiq etiladi.
6. Оила, оилавий муносабатларга доир муаммолар қандай илмий педагогик тадқиқ методлари ёрдамида тадқиқ этилади?
Педагогик кузатиш.
Суҳбат методи.
Анкета методи.
Интервью методи.
Тест методи.
Педагогик тажриба методи.
Ижтимоий-педагогик ретроспектив метод.
8. Математик-статистик метод
7. Оила педагогикаси фан сифатида қандай ривожланиб келмоқда?
1.Қадимги юнон ва Рим мутафаккирларининг оила тарбиясига ёндашувлари.
2. Европа Уйғониш даври мутафаккирлари асарларида оила тарбияси масалаларининг ёритилиши.
3. Маърифатпарварларнинг асарларида оила тарбиясига оид қарашларнинг акс этиши.
4. Рус педагогларининг оила педагогикасига оид қарашлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |