8-SEMINAR:Anketa so’rovnomalarini tuzish,tajriba-sinov ishlarini tashkil etish vanatijalarini umumlashtirish.
REJA:
1. Тажриба синов ишларининг мақсад вазифалари, предмети ва босқичлари
2. Тажриба синов ишларини режалаштириш
3.Тажриба синов ишлари мониторинги
Тажриба синов ишларининг мақсад вазифалари, предмети ва босқичлари
Таянч иборалар ва атамалар: самарадорликни аниқлаш, тадқиқотчи, тажриба-синов ишлари, инновационтаълим, идентификация, оптималлаштириш, иерархик кетма-кетлик, таълим технологияси, асословчи босқич, тасдиқловчи босқич, шакллантирувчи босқич, илмий-назарий асос.
Мавзуга оид киска назарий маълумот:
Маълумки, ҳар бир тадқикотчи олдида инсоният яратган жамики бойликларни ўрганиш, ўзлаштириш ва ривожлантириш вазифаси туради. Инсон камолоти ва жамият ривожини бусиз тасаввур килиб бўлмайди. Мазкур вазифани амалга ошириш учун таълим тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, ёш авлодни илм-фан асослари билан чуқур куроллантириш лозим. Зеро, илм олиш ва уни такомиллаштириш йўлидаги изланиш ҳамда захматлар инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашини шакллантириб, уни маънавий-ахлокий камолат сари етаклайди. Бу борада олиб борилаётган педагогик тадқиқотлар ва уларнинг амалий аҳамиятининг роли беқиёсдир.
ТСИ нинг мақсади: яратилган амалий фаолият нуқтаи назаридан таълим технологияси натижаларини таҳлил килиш, илмий ишланмалар натижалари кўрсаткичларини баҳолаш ва улардан амалиётга жорий этишга кулай ҳолга келтириш, яратилган инновацион таълим услубияти билан таълим олувчиларни куроллантириш, таълим олувчиларда ўрганилаётган мавзуни яратилиши ва уни ўрганиш босқичлари ҳамда ривожланиш даражаларида ҳақидаги билим ва тасаввурларни шакллантириш ҳамда улар шахсининг маънавий-ахлоқий тамойиллари тўғрисида, уларнинг бўлажак мутахассисларни тайёрлашдаги аҳамияти тўгрисида БКМ ва тасаввурларни ҳосил қилишдан иборатдир.
• ТСИ макеадини белгилашда тажриба масаласининг кўйилиши, энг аввалоладқиқот олиб боришнинг самарадорлигига ижобий таъсир этади.
Тажриба масаласини аник кўйиш бу - тадқиқот объектининг моделини математик, физик, ташкилий-тузилмавий ва ҳ.к.ни тузиш, у энг аввал тажрибанинг тадкикот ишчи фаразига асосан аник максад ва вазифани кўрсатишдир. Бунда тадкиқотчи тажрибаси, унинг илмий салоҳияти муҳим роль ўйнайди.
ТСИ одатда илмий ишланманинг объектга ўхшашлигини текшириш ва шу жараённи оптималлаштириш қилиш учун ўтказилади.
Идентификация (айнан ўхшаш) бу-тажриба натижасида олинган ахборотларнинг баъзи бир фараз килинган назарий алоқадорликка мое келиши яъни назарий тадқиқот натижаларини ва тажриба давомида олинган функционал ёки статистик боғлиқларни ўрнатиш.
Биз бу ерда педагогик тадқиқотлар натижаларини тахлил қилишнинг энг содда усулани келтирдик. Тадқиқот характерига қараб улар ҳам такомиллашиб бораверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |