Ххi-асрда болалар китобхонлигидаги муаммо ва вазифалар. Кадрлар билан ишлашдаги муаммолар ва ечими юзасидан таклифлар



Download 24,25 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi24,25 Kb.
#146058
Bog'liq
2019йил 5июн конференция мақола.


ХХI-АСРДА БОЛАЛАР КИТОБХОНЛИГИДАГИ МУАММО ВА ВАЗИФАЛАР.
1.Кадрлар билан ишлашдаги муаммолар ва ечими юзасидан таклифлар
2.Китоб фондларини сақлаш ва уларни реставрация қилиш методологиясига риоя қилинишига жиддий эътибор бериш.
3.Моддий техника базасини мустаҳкамлашдаги энг муҳим муаммо кутубхоналарни бирта компьютер тўплами билан таъминлаш таклифи.
4.Хулоса
1. Биз ҳозир ХХI-аср остонасида яшаяпмиз, Айни вақтда ўтказилган кузатиш ва таҳлиллар бу соҳада ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар борлиги ва уларни кенг кўламда ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда.Интернет тезлигида шиддат билан илгарилаётган бу даврда ёшлар таълим-тарбия-кутубхона соҳасидан хам таъсирли самарали ўзгаришлар қилиниши давр талаб бўлиб қолаяпти.Бу соҳадаги биргина оқсоқланишнинг ўзи ҳам жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкинки,натижада бутун жамоамизнинг ислоҳотлар борасида қилган меҳнатларимиз ўзининг бўй-бастини тўлиқ намаён қилолмай қолади.Халқ таълими соҳасидаги эришаётган ютуқларимиз роҳатини ҳазм қилмай туриб тўсатдан лоп этиб бутун устозларимизнинг обрўсини,халқимизнинг дилини хира қилувчитаълим-тарбияга зид ҳодисалар ўқувчилар томонидан содир қилинаётгани ОАВларда кундалик янгиликларда ёритилиб борилаяпти.Шуларнинг олдини олиш учун биз мактабдан ташқари таълим тизими ходимлари биринчи навбатда масъулияли бўлмоғимиз даркор.Нималар қилишимиз керак? Президентимиз бу борада Беш ташаббус---беш имкониятни –давлат сиёсати даражасида белгилаб бериб жамиятимизнинг барча соҳаларни бу вазифалар ижросига чамбарчас боғлаб қўйдилар.Бизнинг чиройли ишлашимиз учун бундан ортиқ яна қандай имкониятлар керак.Бугунги кунда шу имкониятлардан оқилона фойдаланишни билмаётган кутубхоначиларнинг мавжудлиги барчамизга сир эмас.Республикамиз миқиёсида Кутубхоначи кадрлар масаласини хам аудит қилишга тўғри келаяпти.
Мен аввалги “21-асрда болалар китобхонлиги,муаммо ва вазифалар” мавзусида бўлган конференцияга юборган мақолам,ҳакамлар ҳайъати томонидан тақриздан ўтди ва чоп этилди.Бунинг учун раҳбариятга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Мен бу мақоламда кутубхоначиларнинг маоши хамда кутубхоналардаги китобларнинг жуда-жуда камлиги ва ҳокозо муаммоларни билдирган эдим. Бунда ёритилган муаммолар хозирги кунда деярли бутунлай бартараф этилди десам янглишмайман.
Бугунги мен ёритаётган жуда жиддий долзарб мавзу КАДРЛАР МАСАЛАСИДИР. Авваллари кутубхоначиларнинг жуда кўпчилиги ишини жонкуярлик билан лозим даражада бажармаётганликларининг гувоҳи бўлиб.бунга асосий сабаб кутубхона моддий-техника базаси тўкис таъминланмагани ва кутубхоначининг кам маош олаётгани сабаб --деб билардим.Чунки иш сифат сабабини сўраганингизда муаммоларни қалаштириб гапириб ташлашарди.(Бу ерда ўзим ишлаётган ҳудуд айрим мактаб кутубхоналари ва айнан АРМ иш фаолиятидан келиб чиқиб ёзаяпман) Президентимиз ва халқ таълими вазиримиз бошчилигида аввалги муаммолар тезлик билан бартараф этилди.АРМлар масаласи кўтариб чиқилганини хам АРМ раҳбари сифатида қўллаб қувватлайман. Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар талаблари мактаб кутубхона ва АРМлари соҳасида хам қўлланилиши, ўзгаришлар қилиниши ҳозирги давр талаби бўлиб қолаяпти. Кутубхоначидан талаб қилинадиган хислатлар : гўёки у билим таратувчи қуёшдай бўлсину унинг -тафтидан ўқувчилар баҳраманд бўлсинлар,унда шундай тарбиявий билим сарчашмаси мавжуд бўлсинки –уни кундан-кун бойитиб-таҳлил қилиб боришга қодир инсон бўлсин, оқаётган сув саҳроларни қондиргандай инсонларга зиё таратиб уларни маънавий озуқлантириб борсин.Ўқувчиларни ўзи ишлаётган иш хонаси,кутубхонасига,китобларга жалб қилишда индивидул суҳбатлар,анкета ва сўровномалардан фойдаланиб вазиятга қараб хар хил янги-янги методларни ўйлаб топишга керак бўлса ўз иши учун озгина сарф харажат қилишдан хам тоймайдиган инсонлар ишласинлар.Кутубхона жиҳозланишига тўхталсак ишхона хам иккинчи уйимиздай гап. Республикамиз миқиёсида 9691 нафар таълим муассасаси мавжуд бўлиб ўқув-тарбиявий ва бошқарув жараёнида 450 мингдан зиёд ходим ишлайди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 2019 йил учун бюджетдан 17 триллион сўм ажратилган, Вазиримизнинг сўзларига кўра, вазирликка ажратилган бюджетнинг 90 фоизи ўқитувчиларнинг маошлари учун сарфланади.Энди ўзингиз хулоса қилингчи,шу 10% пул халқ таълимидаги энг муҳим муаммоларни молиялаштиришдан ортиб кутубхоначининг дераза токчаси ёки хонаси учун гул сотиб олишга ажратилсинми? Кутубхона шинам бўлиши учун ёки ҳавоси тозаланиб туриши учун дераза токчасига арзонгина чиройли гуллар сотиб олиниши раҳбар томонидан билдирилганда раҳбар овозини видеотасмага ёзиб олиб “БУ КОРРУПЦИЯ ДЕБ ДОД СОЛИШ” услубини байроқ қилиб бир оёғи порталу-ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда бўладиган, ишида камчиликлари тўла коллеж маълумотли қўштирноқ ичидаги “имтиёзли” ходимлардан бу соҳани зудлик билан тозалаш вақти келмадимикан.Бир дона гул сотиб олиш учун ёки иши учун қоғозга маблағини қизғонади,аммо унинг бир ой давомида рухсат сўраб кетган кунлари камида 4 кунни ташкил қилади.Шу 4 кун учун ёки иш режасидаги вазифаларни тўлиқ бажармаётгани учун давлат унга ортиғи билан маош тўлаяпти.Шу пуллар жамланса миллион миллион пул бўлади,бунга юзлаб гуллар сотиб олса бўлади.
Хатолар ёки жами салбий характерлар унга мутлоқо бегона бўлсин яъни мукаммал инсонларгина кутубхоначидай шарафли касбда ишлашга лойиқ деб топилсин.Ширин сўзлари илк ўқувчи бўлган болажонлар қалбига малҳамдай бўлиб,уларни оҳанграбодек ўзига тортиб болалар психологияси қоидаларидан фойдаланиб болажонларни “КИТОБЛАР ОЛАМИ” деб аталмуш маърифат зиё-нурдан яралган йўлга етаклай олиш маҳоратига эга ходимларгина бу касбда ишлашга лойиқ топилсин. Чунки улар халқнинг болалари таълими билан шуғулланувчи ходимлардир яъни халқ фарзандларини давлатимиз уларнинг қўлларига ишониб топширган. .Бутун ер шаридаги тириклик деб аталмиш неъматнинг ортида инсонларнинг ўзини таълим тарбияли қилиб тутишлари ва фаолият юритаётганликлари ----- сайёрамизни саводсизлик ва унинг ортидан келиб чиқувчи эпидемия-касаллик,қирғин уруш-очарчилик ва хар хил террористик оқим-глобал муаммолардан асраш турибди.Шундай экан таълим-тарбиянинг пойдевори бўлган халқ таълими тизимига асосан мактабдан ташқари таълим тизимига кадрларни чертиб-чертиб танлаб олишни таклиф бераман..акс ҳолда бутун жамоанинг тер тўкиб қилаётган машаққатли ишлари саробга айланади. Кичик бир мисол: Фараз қилинг ўқувчи бир кунда 5-6соат мобайнида олган,ўқиган таълим тарбияси билимларини дарсдан сўнг кутубхонага кириб қўшимча адабиётлар билан мустахкамлаш учун кирса-ю бу ерда ишлаётган таълим-тарбиядан йироқда бўлган кутубхоначи алланимабалоларни алжираб ўқувчини кутубхонадан қувиб солса..ўқувчининг руҳиятига жиддий таъсири тегса,унинг ҳафсаласини пир қилса.Ўқувчи бу стресс ҳолатида кун бўйи ўқиган билимларининг 50% унутилишига олиб келадику..Ҳар куни шунга минг бора гувоҳ бўламан.Чунки бу даргохда ишлашга нолойиқ бўлган ходимга жазо беришнинг асло иложи йўқ,у қонунларда кўрсатилган имтиёзларга эгалигини, унинг ишсиз қолиши мумкин эмаслигини яхши билади,шу сабаб хам хокимият ва давлат бошқарув органлари унинг давоси йўқ бу касали ҳатти-ҳаракатлари олдида бир неча йиллардан бери ожиз қолмоқда.Республикамизда яна қанча саноқли шундай кадрлар бор.Зора АРМлар тугатилиб кадрлар бошқадан чертиб –чертиб ишга олинса соҳамиз хавоси бир карра тозаланади ва деб умид қиламан чунки ўқувчиларимиз ҳам биз билан ҳамнафасдир.
2.Мактаб кутубхоналарининг моддий техника базаси хақидаги сўнги маълумотларга тўхталадиган бўлсак барчасида китоб жавонлари етарли, хоналари таъмирланган,шу жумладан «Book challenge» тадбири орқали совға қилинган китоблар ёрдамида деярли китоб фондлари ҳам анчагина тўлиб қолди.Эндиги мухим вазифа шу акция ёрдамида тўпланган адабиётларни сақлаш ва реставрация қилиш методологиясига эътиборлироқ бўлишлари керак.Акс ҳолда бир-икки йилга бормай барча янги ва ноёб нашрлар сифатсиз ҳолатга келиб яна кутубхона фонди бўшаб қолади.
3.Яна бир муаммо муҳим муаммолардан бири мактаб кутубхоналарини бир донадан компьютер тўплами билан таъминлаш ёки ҳозирча компьютер синфидан бир комплектини кутубхонага кўчириш.

4.“XXI асрда болалар китобхонлиги: муаммо ва вазифалар”мавзусида 2019йил 5 июн куни конференция ўтказишдан мақсад :Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш борасидаги 5мухим ташаббус доирасидаги вазифаларни амалга оширишда китобхонлик доирасидаги муаммолар ва таклифлар тингланади ва қарор қилиниши ҳақида хабардор бўлдик Президент ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб бердилар чунки дунёни ўзиники қилиб олишга эришаётган “ Оммавий маданият”,”Коррупция”..”терроризм”.каби хар хил зарарли гурухлар орасида яшаяпмиз. Бугун ва келажакда уларга бас келиш учун, уларнинг кайфияти ва режаларида эриб, ассимиляция бўлиб кетмаслик учун ҳам биз нихоятда эхтиёт бўлишимиз зарур! Бутун ер юзида келажак тақдиримиз давомчилари ўсиб келаётган ёшларники,уларнинг тарбияланиши асосан биз таълим сохаси ходимлари қўлида бўлиб улар таълим олаётган кутубхоналардаги адабиётлар ва дарсликлар, билан чамбарчас боғлиқ. Демак китоблар мутолаасига тўғри муносабатни шакллантиришни тикламас эканмиз юқоридаги хавфли гурухлар гирдобида қолишимиз аниқ.Ўқувчилар билан ишлаганда унинг табиати,қизиқиши,лаёқатига қараб адабиётларни тавсия қилганимизда-натижасини хам тинглаб бориб уни “Қуруқ ёд олиш” дан холос этиб мустақил фиклашга,ўқиган китобининг моҳиятини англашга ёрдам беришимиз керак.Китоб мутолааси тушиб кетганлигини учун хам куни-кеча китобга, бадиий адабиётга ҳукумат даражасида алоҳида эътибор берилганини гувоҳи бўлдик.Энди маънавият соҳаси вакиллари,айниқса биз мана шу эътибор этагини маҳкам тутиб олишимиз керак. Токи, китоб ўқиган, уққан одамлар ҳамиша жамиятнинг тўрига чиқиши, элга, юртга хизматни ана ўша ерда адо этиши керак. Бунинг учун эса китоб ўқиган, маърифатли, билимли инсонларни жамият тўрига олиб чиқадиган тизимни шакллантиришимиз керак. ўқимишли, маърифатли инсонлар эъзоз топса, ёшлар ўз-ўзидан ана шу инсонларни ўзларига идеал қилиб олади, улардай бўлишга ҳаракат қилади ва натижада жамиятда китобхонлик даражаси кўтарилади.Бежизга Президентимиз Энг яхши китобхон учун автомашина совғасини айтганлари йўқ.Автомашина олишни орзу қилиб миллионлаб ёшлар китоб ўқишга қизиқишади,натижада китоб ўқиш даражаси кескин кўтарилиб кетди. Ҳозир давлатимиз кучли давлатдан кучли жамият сари бориш сиёсатини олиб бораяпти. Айни муддао! Китоб ўқиган ватандоши кўп бўлган жамият шубҳасиз кучли жамият бўлади! Яна бир бор такрорлайман хозирги глобаллашган даврда жамиятни издан чиқаришга қодир омиллар кўп. Оммавий маданият, фанатизм, террор, гиёҳвандлик… буларнинг ҳар бири — алоҳида бало! Ёки енгил ҳаётга ҳавас, осон, мўмай пул топиш истаги ҳам бугунги ёшлар учун катта таҳдид бўлиб турибди. Бир пайтлар совуқ уруш хавфи дунёни ҳадик ичра ушлаган бўлса, ҳозир номлари зикр этилган балолар замонавий дунёни ўзга бир қўрқув чангалида тутиб турибди. Кўринадики, бундай таҳдидлар мавжуд экан, демак, ёшларнинг мувозанатдан чиқиб кетиш хавфи ҳам мавжуддир. Бунинг чораси — ёшларга эга чиқиш, уларга жамиятда ўз ўрнини топишда кўмак берадиган йўллар ва имкониятлар эшигини очишдир. Албатта, бу ишлар қилинаяпти, демак, янаям собит туриб давом эттиришимиз лозим бўлади.Бу йўлда бизга, ҳаммамизга китобдан ишончлироқ ҳамроҳ йўқ.Айниқса, ёшларимиз нигоҳини китобга қаратишимиз лозим. Китоб ёшларнинг ўзларига муносиб ҳаёт йўлларини топиб олишда кўмакчи бўлади. Инсон ўз ҳаёт йўлини топдими, демак, унинг ҳаётига маъно киради. Инсон ҳаёти эса маънога эга бўлгандагина ўзини оқлайди.


Download 24,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish