«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet64/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Гемолитик анемия (Anemia hemolitika) - эритроцитлар гемолизининг кучайиши оқибатида қондаги эритроцитлар сонининг ва гемоглобин миқдорининг камайиши, гемолитик сарғайиш, оғир кечган ҳолларда гемоглобинурия кузатилиши билан тавсифланади.
Сабаблари. Сабабларига кўра, гемолитик анемияларнинг туғма ва орттирилган турлари фарқланади. Туғма гемолитик анемиялар - эритроцитлар мембранасидаги липопротеидлар таркибининг ўзгаришлари, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа, глутатионредуктаза, пруваткиназа ферментлари фаолиги-нинг ўзгариши, ҳамда гемоглобин структураси ва синтезининг бузилиши оқибатида;
Орттирилган гемолитик анемиялар гемолитик заҳарлар (рух, қўрғошин, сурьма препаратлари, хлороформ, органик кислоталар, водород сульфид, заҳарли ўсимликлар, илонлар заҳри, юқумли ва паразитар касалликлар қўзғатувчилари), медикаментлар (сульфаниламидлар, нитрофуранлар, антибиотиклар) ва бошқа омиллар таъсирида келиб чиқади. Сигирларда узоқ муддат бир хил рационда боқиш, узоқ муддат беда, лавлаги тўппаси, карам, рапс билан боқиш, фосфорнинг етишмовчилиги анемияларга шунингдек туғриқдан кейинги анемияларга сабаб бўлади. Бузоқларга кўп миқдорда совуқ сув берилиши гемолитик анемияга сабаб бўлади.
Ривожланиши. Гемолитик анемия пайтида эритроцитлар томирлар ичида ёки мононуклеар фагоцитларда - ҳужайра ичида парчаланади. Эритроцитларнинг томир ичидаги гемолизи гемолитик заҳарлар таъсирида кузатилса, ҳужайра ичидаги гемолиз суяк илиги, жигар ва талоқдаги мононуклеар фагоцитлар эритроцитларни гемолизга учратади. Гемолитик заҳарлар ва эритроциларга қарши антителалар томонидан чиқириладиган (гемолитик касаллик, қон қўйиш) анемиялар аосан томир ичидаги гемолиз билан ўтади.
Аутоиммун, юқумли ва паразитар гемолитик анемиялар пайтида асосан томир ичидаги, шунингдек, ҳужайра ичидаги гемолиз кузатилади.
Эритроцитларнинг зўр бериб гемолизга учраши қонда билирубин миқдорининг ортишига сабаб бўлади, жигарнинг имкониятидан кўп миқдордаги билирубининг ҳосил бўлиши унинг қон плазмасида тўпланиб қолиши, гемолитик сарғайишга сабаб бўлади. Томир ичидаги гемолизнинг кучайиши оқибатида плазмага кўплаб чиқаётган гемоглобинни мононуклеар - фагоцитар ҳужайралар тўтиб улгурмайди ва оқибатда гемоглобинурия кузатилади.
Одатда туғма гемолитик анемиялар сурункали, орттирилган гемолитик анемия ўткир тарзда ўтади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish