«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet62/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Белгилари. Клиник белгиларнинг намоён бўлиши кўп жиҳатдан қон кетишнинг давом этиши ва йўқотилган қоннинг миқдорига боғлиқ бўлади. Қисқа вақт ичида жами қон миқдорининг 3 қисмдан кўпроғининг йўқотилиши ҳаёт учун хавфли ҳисобланади.
Ўткир постгеморрагик анемияда коллапс ва гипоксия, уйқусираш, умумий ҳолсизланиш, гандираклаш, қорачиқнинг кенгайиши ва мускулларнинг фибриляр қалтираши, тана ҳароратининг пасайиши, совуқ терлаш, тери ва шиллиқ пардаларнинг оқариши, чўчқа ва итларда қайд қилиш кузатилади. Артериал ва веноз қон босими пасайиб кетади, ҳансираш ва тахикардия ривожланади, пульс тезлашган, паст тўлқинли ва кам тўлишган бўлади, ҳазм тракти моторикаси секинлашиб, сийдик ажратиш актлари сийраклашади. Касалликнинг биринчи кунлари қоннинг умумий ҳажмининг камайишига қарамасдан эритроцитлар, лейкоцитлар сони ва гемоглобин концентрацияси деярли ўзгармайди. Кейинчалик, переферик қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиши, вояга етмаган эритроцитларнинг пайдо бўлиши, лейкоцитлар сонининг кўпайиши, қон ёпишқоқлигининг пасайиши ва эритроцитлар чўкиш тезлигининг (ЭЧТ) ортиши характерли бўлади.
Касаллик сурункали тарзда кечганида анемия белгилари аста секинлик билан намоён бўлади. Шиллиқ пардаларнинг оқариши, кучайиб борувчи ҳолсизланиш, доимий уйқусираш кузатилиб, касал ҳайвон кўпинча ётади, ариқлайди, маҳсулдорлик камаяди, ҳансираш, тахикардия, юрак тонларининг пасайиши, функционал эндокардиал шовқинлар, тана ҳароратининг пасайиши, тананинг пастки қисмларида шишлар пайдо бўлиши кузатилади.
Кислород танқислиги туфайли барча аъзо ва тизимлар фаолиятининг издан чиқиши, касал ҳайвон қонида эритроцитлар ва гемоглобин миқдорининг камайиши, қоннинг ранг кўрсатгичининг 1 дан паст бўлиши, анизоцитоз, пойкилоцитоз ва гипохромия кузатилиши сурункали постгеморрагик анемияга хос белгилар ҳисобланади.
Ташхис. Ташқи қон кетиши оқибатидаги постгеморрагик анемияга ташхис қўйишда қийинчилик туғилмайди. Ички қон кетиши оқибатида кузатиладиган анемияларга ташхис қўйишда анамнез маълумотлари, қонни лаборатор текшириш натижалари ҳисобга олинади. Срункали постгеморрагик анемияларни алиментар анемиядан фарқлаш керак. Бунда озиқалар ва қон таркибидаги темир ва В12 витамини миқдорини аниқлаш лозим бўлади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish