«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet61/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Постгеморрагик анемия (Anaemia posthaemorragiea) - қон йўқотилиши туфайли келиб чиқадиган касаллик бўлиб, эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиши билан ўтади. Ҳамма турдаги ҳайвонлар касалланади. Кўпинча чўчқа ва гўштхўр ҳайвонлар коннибализм касаллиги пайтида ўзини ўзи тишлаши оқибатида келиб чиқади. Ўткир ва сурункали кечади.
Сабаблари. Ўткир постгеморрагик анемия нисбатан катта қон томирларининг жароҳатланишидан кўп миқдорда ташқи ёки ички қон кетиши оқибатида келиб чиқади. Бунга турли хил жароҳатлар, хирургик муолажалар, ошқозон ва ичаклар яраси пайтида улар деворининг тешилиши, ошқозон олди бўлимларининг дамлаши оқибатида ёрилиши, туғиш пайтида бачадон ва унинг бўйинчасининг ёрилиши ҳамда катта участкаларда геморрагик диатез кузатилиши сабаб бўлади.
Сурункали постгеморрагик анемияларга узоқ муддат нисбатан кичик қон томирлардан қон кетиши, буйрак, сийдик пуфаги касалликлари, ярали-эррозияли гастроэнтерит, қон ишлаб чиқарилишида қатнашувчи витаминлар етишмовчилиги, сурункали геморрагик диатезлар сабаб бўлади.
Геморрагик анемиялар пастериллёз, чўчқалар ўлати, отларнинг юқумли анемияси каби геморрагик диатезлар билан ўтадиган юқумли касалликлар ҳамда аскаридоз, парамфистоматоз, диктиокаулёз каби қон кетиши билан ўтадиган паразитар касалликлар пайтда ҳам кузатилади.
Ривожланиши. Кўп миқдорда қон йўқотилиши ўткир гипоксия, қон босимининг пасайиши ва коллапсга сабаб бўлади. Компенсатор жараён сифатида қон томрларининг торайиши, заҳира қоннинг томирларга ўтиши ҳисобига эритроцитлар ва гемоглобин миқдорининг камайиши деярли сезилмайди. 1-2- суткага келиб уларнинг кескин камайиши кузатилади. Гипоксиянинг кучайиши сабабли қон ишлаб чиқариш кучаяди. Касалликнинг 4-5-суткасига келиб переферик қонда эритроцитларнинг вояга етмаган шакллари: полихроматофиллар, базофил донадор эритроцитлар ва ретикулоцитлар пайдо бўлади. Гипохром характерлаги анемия, лейкоцитоз ҳамда тромбоцитоз ривожланади.
Сурункали постгеморрагик анемия пайтида организмдаги темир заҳираларининг ҳисобига эритроцитлар сони меъёр чегарасида сақланиб турилади, касаллик узоқ давом этганда бу заҳираларнинг камайиб қолиши туфайли эритроцитлларнинг етилиши камаяди, қонда гемоглобинга тўйинмаган эритроцитлар пайдо бўлади. Лейкопения ҳамда лимфоцитоз ривожланади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish