«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан


Қон зардобидаги ишқорий заҳирани аниқлаш



Download 3,72 Mb.
bet69/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Қон зардобидаги ишқорий заҳирани аниқлаш (Раевский усули).


Усулнинг принципи. Хлорид кислотанинг ализаринрот индикатори билан титрланишига асосланган. Бунда барча ишқорий заҳиранинг миқдори (карбонат, фосфат ва протеин буферлари) аниқланади.
Реактив ва аппаратуралар:

  1. Натрий хлориднинг 0,45%-ли эритмаси;

  2. Хлорид кислотасининг 0,01 н. эритмаси;

  3. Ализаринротнинг 1 % ли сувли эритмаси;

  4. Идишларни ювиш учун дистилланган сув;

  5. Кимёвий стаканчалар;

  6. 20-30 мл ҳажмдаги бюреткалар.

  7. Микробюреткалар;

  8. Пипетка.

Текширишнинг бориши. Кимёвий стаканчаларга 2 мл 0,45%-ли натрий хлорид эритмаси солинади ва устига 1 томчи ализаринрот томизилади. Аралашма сариқ рангга киради. Кейин микропипетка ёрдамида 0,2 мл қон зардоби солинади. Суюқлик гилос рангига ёки тўқ ҳаво рангига киради. Қиёсий намуна учун стаканчага қон зардоби солинмайди ва натрий хлорид эритмасининг ранги сариқлигича қолади ва бунга 1 томчи 0,01 н. хлорид кислота эритмаси солинади. Стакандаги аралашмалар қўзғатилади.
Тажриба намунаси тайёрланган стакандаги аралашма 0,01 н. хлорид кислотаси билан титрланади. Титрлаш суюқлик ранги қиёсий намунадаги суюқлик рангига киргунча давом эттирилади.
Ҳисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
А
X мг% = х 1000, бу ерда;
5
А - титрлашга сарфланган хлорид кислотаси эритмасининг миқдори; 1000 - мг% га айлантириш коэффициенти.
Масалан, 0,2 мл қон зардобини титрлаш учун 2,4 мл хлорид кислотаси сарф бўлди, бунда 100 мл қон зардобидаги ишқорий заҳира миқдори қуйидагича бўлади:
X = 2,4 : 5 = 0,480 г%; 0,480 х 1000 = 480 мг%, ёки қискача қилиб, X мг% = А х 200 деб ҳисоблаш мумкин, яъни X = 2,4 х 200 = 480 мг%.


Қон зардобидаги умумий оқсил миқдорини аниқлаш
(рефрактометрик усул).
Усулнинг принципи текшираётган моддаларнинг ёруғликни синдириш (рефракция) курсаткичини (коэффициенти) аниқлашга асосланган. Синдириш курсаткичи деб, ёруғликнинг тушиш бурчаги синусининг унинг синиш бурчагига айтилади. Қон зардобида рефракция курсаткичи биринчи навбатда ундаги умумий оқсил миқдорига боғлиқ.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish