«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet68/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Даволаш. Касалликнинг сабаблари тугатилади. Касал ҳайвон учун оптимал шароит яратилади. Рацион тўйимлиги оширилади, витаминлар, макро- ва микроэлементлар билан бойитилади.
Қон ҳосил бўлишини рағбатлантириш мақсадида темир препаратлари (темир глицерофосфат, лактат, сульфат, карбонат) 10 мг/кг дозада, мис сульфат 0,4-0,6 мг/кг ва кобальт хлорид 0,04-0,08 мг/кг дозада 2-3 ҳафта даволашда озиқа билан қўлланилади. Шу мақсадда таркиби қон, мис сульфат ва темир лактатдан иборат гемостимулин таблеткалари қўлланилиши мумкин. Ҳазм тизими касалликларида ферроглюкин ва бошқа темир сақловчи препаратлар парентерал йўллар билан организмга юборилади. В12 витамини 3-5 мкг/кг, аскорбин кислотаси 3-5 мг/кг, фолат кислотаси 0,05-0,1 мг/кг дозада мускул орасига 10-14 кун давомида юборилади. Геморрагик диатез кузатилганда 10% кальций хлорид ёки кальций глюконат эритмасидан 0,4-0,5 мл/кг дозада вена орқали юборилади, ҳамда К витамини тавсия этилади. Мускул орасига ёки тери остига – носпецифик иммуноглобулин ёки полиглобулин тавсия этилади. Апластик анемияларни даволаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.
47. Она қўйга.
Rp.: Ferri carbonici saccharati 0,5
D.t.d.N 40
S. Оғиз орқали. Кунига 1 ўрамдан 4 марта 10 кун давомида омихта ем
билан бериш учун.
48. Отга.
Rp.: Sol. Natrii arsenatis 1% - 1,0
D.t.d.N 20 in ampullis
S. Тери остига. Кунига 2 мл.дан 1 марта 10 кун давомида инъекция
учун.

20-машғулот. Модда алмашинуви бузилишларининг диагностикаси.


Режа:
20.1. Қондаги глюкоза миқдорини аниқлаш.
20.2. Қон зардобидаги ишқорий заҳирани аниқлаш.
20.3. Қон зардобидаги умумий оқсил миқдорини аниқлаш.
20.4. Қондаги кетон таначалари миқдорини аниқлаш.
Машғулотнинг мақсади: талабаларга оқсиллар алмашинуви касал бузилишларининг клиник ва лаборатор ташҳис усуллари ҳамда касал ҳайвон қонидаги глюкоза, қон зардобидаги ишқорий заҳира, умумий оқсил ва кетон таначаларини аниқлаш ва текшириш натижаларини таҳлил қилишни ўргатиш.
Машғулотнинг бориши: Қондаги глюкоза миқдорини аниқлаш. (Орто-толуидин билан рангли реакция)
Усулнинг принципи. Глюкоза орто-толуидин иштирокида сирка кислотаси эритмасида рангли бирикма ҳосил қилади. Бу рангнинг интенсивлиги глюкозанинг концентрациясига боғлиқ бўлади.
Реактивлар. 1. Сариқ рангли орто-толуидин (ч), бу албатта 2000С ҳароратда реторт – колбасида (қум ҳаммомида) ҳайдалиши керак. Янги тайёрланган орто-толуидин рангсиз ёки кучсиз сариқ рангда бўлади. 590 – 655 нм тўлқин узунлигидаги светофильтрда сув қаршисида ФЭК дан ўтказилганда унинг экстинкцияси 0,02 дан ошмаслиги керак. Рангли шиша идишда ҳаво кирмаса, жуда кўп вақт сақланади.
2. Музлатилган сирка кислотаси (х.т)
3. Уч хлорли сирка кислотасининг 20% ли эритмаси
4. Тиомочевина (х.д.а.)
5. Бензой кислотасининг 0,2 % ли эритмаси: 0,2 г кристалл ҳолидаги бензой кислотасини 99,8 мл дистилланган сувда эритилади. Жараённи тезлаштириш мақсадида аралашма сув ҳаммомида иситилади.
6. Орто-толуидин реактиви: 94 мл музлатилган сирка кислотасида 0,15 г тиомочевина эритилади ва 6 мл орто-толуидин қўшилади. Эритма совитгичда сақланса бўлади.
7. Глюкозанинг 50 мг %-ли стандарт эритмаси, қуритиш шкафида 1000С да қуритилган глюкозадан 50 мг олинади ва 100 мл бензой кислотасининг 0,2 % ли эритмасида эритилади. Бензой кислотаси глюкозанинг стандарт эритмаси стабиллигини оширади.
Асбоблар. Фотоэлектроколориметр, реторт – колба, сув ҳаммоми, 3-5 л ҳажмли термос, центрифуга пробиркалари.
Текширишнинг бориши. Центрифуга пробиркасига 0,9 мл уч хлорли сирка кислотасининг 20 % ли эритмаси ва 0,1 мл қон намунаси солинади. 20-30 минут давомида минутига 2000-3000 марта айланишда центрифуга қилинади. Юқориги қатлами (оқсилсиз филтрат) бошқа пробиркага ажратиб олинади ва унда глюкоза миқдори аниқланади. 0,5 мл центрифугатга 4,5 мл орто – тоуидин реактиви қўшилади. Пробирка қайнаб турган сув ҳаммомида 8 дақиқа давомида сақланади. Сувдан чиқариб олинади ва водопровод суви тагида совутилади.
ФЭКда 590-650 нм (қизил ёки пушти рангли) тўлқин узунлигидаги светофильтрда, 1см қалинликдаги кюветада, эркин намуна қаршисида ўлчанади.
Эркин намуна: 0,5 мл уч хлорли сирка кислотасининг 20%-ли эритмасига 4,5 мл орто-толуидин реактиви қўшилади. Тажриба намунаси билан бир қаторда стандарт намуна ҳам текширилади.
Стандарт намуна. 50 мг % ли концентрацияга эга бўлган глюкоза эритмасидан 0,1 мл олиниб, устига 0,8 мл уч хлорли сирка кислотасининг 20% ли эритмасидан солинади.
Ҳисоблаш қўйидаги формула ёрдамида амалга оширилади:

СТН – тажриба намунасидаги глюкоза концентрацияси;
ССТ – стандарт намунадаги глюкоза концентрацияси, 50 мг%;
ЕТН – тажриба намунасининг оптик зичлиги;
ЕСТ–стандарт намунанинг оптик зичлиги.
Стандарт намуналарни тайёрлаш тартиби



Эритма №

Глюкозанинг асосий колибрли
эритмаси, мл

Дистилланган сув миқдори, мл

Стандарт эритмадаги глюкоза миқдори, мг %

1

5,0

0

500

2

3,0

2,0

300

3

1,0

4,0

100

4

0,5

4,5

50


Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish