«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан


Қондан суртма тайёрлаш ва лейкоформулани аниқлаш



Download 3,72 Mb.
bet59/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Қондан суртма тайёрлаш ва лейкоформулани аниқлаш. Буюм ойнасини бир учининг ҳар икала томонидан ўнг қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан ойнанинг учи қонга секинлик билан яқинлаштирилади. Қон томчисининг диаметри 2-3 мм бўлса ойначанинг 1/2-3/4 қисмига суртишга етиши мумкин. Силлиқланган ёпқич ойначаси 30-450 бурчак остида предмет ойначасидаги қон томчисига тегизилади. Қон предмет ойнаси билан ёпқич ойнача ўртасига бир текисда жойлашгач, ёпқич ойнача чаққонлик билан олдинга сурилади. Суртма қанча юпқа бўлса мақсадга мувофиқ бўлади.
Қуритилган суртмани фиксация қилиш, яъни оқсилларнинг денатурация-ланиши ва ҳаётий структурасини сақлаши ҳамда қон хужайраларининг предмет ойначасига маҳкам ёпиштириш мақсадида метил спиртда 3-5 дақиқа, денатурат спиртда 10-15 дақиқа, этил спиртида 20-30 дақиқагача сақланади.
Фиксация қилинган суртма Рамановский-Гимза буёғининг ишчи эритмасида 20-30 дақиқа сақланади. Ишчи эритмани тайёрлаш учун асосий эритманинг ҳар бир томчиси 1 мл дистилланган сув билан аралаштирилади.
Кейин суртма ювилади, қуритилади ва микроскоп остида иммерсион системада лейкоформула аниқланади. Бунинг учун 200 та лейкоцит саналиб, улар турларининг фоиздаги нисбати аниқланади.
Соғлом ҳайвонлар қонининг лейкограммаси (% да)

Ҳайвон
тури

Базофил-
лар

Эозино-филлар

Нейтрофиллар

Лим-
фоцит

Моно-цит

Ёш лей-коцит-лар

Таёқча-ядроли

Сегмент-ядроли

Қорамол

0-2,0

5-8

0-1

2-5

20-35

40-65

2-7

Отлар

0-1,0

2-6

0-0,5

3-6

45-62

25-44

2-4

Чўчқалар

0,3-0,8

4-12

0-2

3-6

25-35

40-50

2-5

Қуйлар

0-1,0

1-4

0-2

2-4

40-48

40-50

2-6

Эчкилар

0-2,0

2-8

1-4

5-20

20-40

40-70

2-5

Итлар

0-1,0

2,5-9,5

-

1-6

43-72

21-40

1-5

Мушуклар

0-1,0

2-8

0-1

3-9

40-45

36-51

1-5

Лейкограммада ёш нейтрофиллар ҳамда дегенератив шаклларининг пайдо бўлиши, нейтрофиллар ядросининг силжиши юқумли ва яллиғланиш жараёнларида кузатилади.


Регенератив силжишда таёқчаядроли ва ёш нейтрофиллар кўпаяди ва яллиғланиш ҳамда йирингли-септик жараёнлар пайтида кузатилади. Дегенератив силжишда хужайралардаги дегенератив ўзгаришлар билан бир қаторда таёқчаядроли ва сегментоядроли нейтрофиллар кўпаяди. Бу силжиш қизил илик фаолиятини тўхтаганлигини билдиради ва салмонеллёз, ўткир перитонит, уремик ва диабетик комалар оқибатида келиб чиқадиган интоксикациялар пайтида кузатилади. Лейкемоид силжиш турли хил касалликлар пайтида организм реактивлигини кўрсатади ва шаклланмаган лейкоцитлар (миелоцит, перимиелоцит, миелобластлар) нинг пайдо бўлиши билан характерланади.
Эозинофилия трихинеллёз, описторхоз, аскаридоз, эхинококкоз, ревматизм, антибиотиклар ва сульфаниламидларни кўп вақт қўллаганда сурункали миелолейкоз, лимфагрануломатоз, рак, қўйиш, совуқ уриши, туберкулез, ўпка эмфиземаси ҳамда стресслар пайтида кузатилади. Яллиғланиш ва йирингли септик жараёнларда эозинофилиянинг лимфацитоз ва ядронинг силжиши билан биргаликда кузатилиши касалликларнинг тузалаётганлигидан далолат беради. Эозинопения ва анэозинофилия ўткир юқумли касалликларнинг энг оғир кечаётган даврида ёки агонал ҳолатларда кузатилади. Кучли лимфацитоз лимфолейкознинг энг характерли белгиларидан бири. Пневмония, остеомиелит, сепсис пайтларидаги кучсиз лимфоцитоз касалликнинг тузилиш босқичига тўғри келади.
Тиреотоксикоз, тухумдонлар гипофункцияси, астма лимфоцитоз билан кечади. Лимфоцитопения оғир инфекцияда, яллиғланиш ва йирингли-септик жараёнлар кечаётган пайтларда кузатилади ва ёмон белгилардан бири ҳисобланади. Моноцитоз - туберкулез, бруцеллёз, хавфли ўсмалар, сепсис, лимфогранулематоз, ўткир юқумли касалликлар пайтида кузатилади. Моноцитопения - оғир септик жараёнларда, баъзи юқумли касалликларда кузатилади. Базофилия сурункали миелолейкоз, қалқонсимон без гипофункциясида кузатилади.
Нейтрофилли лейкоцитоз (нейтрофилия) сегмент ядроли, таёқча ядроли, ёш лейкоцитлар ва баъзан миелоцитларнинг кўпайиши билан, яъни ядронинг «чапга» силжиши билан кечади ва яллиғланиш жараённинг кучайганлигини билдиради.

19-машғулот. ҚОН ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ





Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish