Қатқоринга дори эритмалари юбориш
атқориндан олишдан олдин улар антибиотиклар эритмаси билан ювилади, кейин игнанинг ўрни
зарарсизлантирилади.
Шуни таъкидлаш керакки, тана ҳароратининг кўтарилиши билан ўтадиган барча касалликлар, ошқозон олди бўлимларининг гипо- ва атонияси пайтида ва ҳайвон узоқ муддат сувсиз қолганда қатқориндаги масса қуриб қолиши мумкин.
Катта қорин ва меъдага зонд юбориш ва ювиш. Зонд юбориш усулидан кавшовчиларда тўпланиб қолган газлар ва озиқа массасини чиқариб юбориш ёки текширишлар учун катта қорин суюқлигидан олиш мақсадида, ўткир заҳарланишлар, қизилўнгач тиқилиши ва катта қорин тимпаниясини даволашда, отларда ошқозонни ўткир кенгайиши ва санчиқ билан ўтадиган бошқа касалликларни даволашда касалликнинг оқибатини ҳал килувчи усул сифатида фойдаланилади. Бўлардан ташқари ҳайвонларга дори эритмаларини ичириш, сунъий озиқлантириш, гастрография, гастротоно-метрия ўтказиш мақсадида бурун-қизилўнгач, оғиз-қизилўнгач зондлари ҳамда тиббиёт зондларидан фойдаланилади.
Отга бурун-қизилўнгач зондини юбориш.
Зондларни танлашда ҳайвоннинг тури, ёши, тана вазни ва физиологик ҳолати эътиборга олинади. Қизилўнгачнинг жароҳатланишлари, бурундан қон кетиши, юрак етишмовчиликлари, томоқ ва ҳалқумнинг яллиғланишларида зондларни қўллаш тавсия этилмайди.
Отлар учун узунлиги 160-225 см, ташқи диаметри - 18 мм ва ички юзаси 12-14 мм бўлган эластик резина шлангдан иборат бурун-қизилўнгач зондидан фойдаланилади. Зондни ишлатишдан олдин унинг бутунлиги, ички юзасининг очиқлиги текширилади ва зарарсизлантирилади. Зондни юборишдан олдин унинг қаерда турганлигини аниқлаш учун ташқи томондан бурун қаноти ва томоқ орасидаги ҳамда ошқозонгача бўлган масафа улчаниб зондга белги қўйилади.
Зонднинг ошқозонга юбориладиган учи ўнг қўлнинг кўрсатгич бармоғи ёрдамида бурун тешигининг пастки йўлига тўғрилаб турилади ва томоқгача юборилади. Ютиниш актининг пайдо бўлиши билан қизилўнгач ва ошқозонга ўтказилади. Зонд ошқозонга тушиши билан унинг ташқи учидан ошқозон суюқлиги чиқади.
Ошқозонни ювиш учун зонднинг ташқи учига воронка ўрнатилиб, 7-10 литр миқдордаги илиқ сув юборилади ва тезлик билан зондни учи пастга қилиниб, юборилган суюқлик идишга тукилади, бу муолажа ошқозондан тиниқ сув чиққунга қадар такрорланади.
Чўчқа, ит ва мушукларга зонд оғиз орқали юборилади. Оғиз бунинг учун ўртасида зонд ўтиши учун тешикчаси бўлган зевник ёрдамида очилади. Чўчқалар учун отларга юбориладиган зонд, ит ва мушукларга тиббиёт зондлари ишлатилади.
Паррандаларда жиғилдонни ювиш учун диаметри 5-7 мм ва узунлиги 40-50 см бўлган резина шлангчалардан фойдаланилади. Ёрдамчи киши ўнг қўли билан паррандани ушлаб, чап қўли билан оғзини очади. Оператор олдиндан тайёрланган зондни парранданинг томоғи ва кейин жиғилдонига юборгач, зондга Чўчқа ва итлар учун зевник. воронка уланиб ичимлик содасининг 0,5%-ли
эритмасидан 100-150 мл қўйилади ва жиғилдон енгил массаж қилиниб, озиқа массаси юмшатилади ва ташқарига чиқарилади. Эҳтиёж тўғилганда муолажа такрорланади.
Қорамолларда катта қорин заҳарланиш, бўкиш, бирламчи характерли атониялар ва тимпанияни даволашда Черкасов, Доценко, УРЖЗ-1-3 русумдаги зондлар ёки хўжалик шланглари ёрдамида ювилади. Қаттиқ материалдан тайёрланган зондлар зевниксиз ишлатилади. Юмшоқ материалдан тайёрланган зондлар қўлланилганда оғиз махсус зевниклар ёрдамида очилади.
Катта қоринни ювиш учун ёрдамчи ходим ҳайвоннинг буйнини бироз олдинга чузган ҳолда фиксация қилади. Оператор чап қўли билан ҳайвоннинг тилини жағлари орасига қилиб бир оз тортади ва ўнг қўли билан зондни тилнинг илдизига қуяди, оҳиста ҳаракат билан томоққа юбориб, ҳайвоннинг тилни қўйиб юборади ва зондни катта қоринга тушганлигига ишонч ҳосил қилингач, унинг ташқаридаги учига воронка уланиб 38-40оС ҳароратидаги 1%-лиичимлик содаси ёки натрий сульфат тузи эритмасидан 10-20 литр миқдорида юборилади. Воронканинг тубида бироз суюқлик қолганда зонд пастга қилиниб, катта қорин суюқлиги ташқарига тукилади ва катта қорин соҳаси массаж қилинади. 15-25 л суюқлик тукилгач, яна зонд орқали 8-16 литр 10оС ҳароратдаги суюқлик юборилади ва тезлик билан зондни ташқаридаги учи пастга қилинади. Катта қоринда ҳароратнинг ўзгариши унинг қисқаришини ва суюқликнинг ташқарига чиқишини яхшилайди. Катта қорин 2-3 марта ювилганда ундаги микрофлораларни қайта тиклаш мақсадида соғлом ҳайвондан 2-3 литр катта қорин суюқлиги олиниб, катта қорин ювилган ҳайвонга ичирилиши лозим.
5-машғулот. Диспансерлаш.
Режа:
5.1. Диспансерлашнинг диагностик босқичи
5.2. Диспансерлашнинг терапевтик босқичи
5.3. Диспансерлашнинг профилактик босқичи
Do'stlaringiz bilan baham: |