53
оқибатида мияда кўп шартли рефлекслар ҳосил бўлса, шу пайтда улардан қайси
бирининг фаоллашуви мақсадга мувофиқлиги тормозланиш туфайли аниқланади.
Бундай қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг динамикаси сабабли организм
доимий ўзгариб турадиган ташқи шароитга мослашиб боради. Шундай қилиб,
одамнинг олий нерв фаолияти бош мияда қўзғалиш ва тормозланиш
жараёнларининг мураккаб нисбати билан таърифланади. Тормозланиш икки хил
бўлади — ташқи ва ички.
Ташқи (шартсиз) тормозланиш. Ташқи тормозланиш ташқаридан келувчи
ҳар қандай кутилмаган сигнал ёки жуда кучли, узоқ давом этувчи таъсирларга
нисбатан пайдо бўлиши мумкин. Кутилмаган кучли таъсирловчига нисбатан
пайдо бўлган тормозланиш индукцион тормозланиш деб аталади. Масалан,
бехосдан ташқарида кучли товуш эшитилса, синфда ўтирган ўқувчилар ҳар
қандай фаолиятини тўхтатади. Биз эшитган муҳим нарсани ўйлаб кўриш учун
кўзимизни юмамиз, бу билан ташқи таъсирларни камайтирмоқчи бўламиз.
Овқатланиш пайтида болага у орзу қилиб турган велосипед олиб келинса, ўша
пайтда сўлакнинг ажралиши тўхтайди. Очлик ҳисси билинмай туради. Ташқи
чегарадан ташқари тормозланиш
организмга жуда катта юклама берилганда,
қаттиқ чарчаганда рўй беради. Масалан, итга 40 ваттли чироқ ёруғига сўлак
ажратишга рефлекс ҳосил қилинган бўлса, унинг ўрнига 500 ваттли чироқ
ёндирилса, итдан сўлак ажралмайди. Ўзини ҳар томонга ташлайди,
безовталанади. Демак, ҳаддан ташқари кучли таъсир нерв ҳужайраларини қабул
қила оладиган кучдан ортиб кетади ва тормозланишни вужудга келтиради. Айрим
олимлар ушбу тормозланишни тормозланишнинг тормозланиши деб ҳам
тушунишади ва бу тормозланиш айнан шу рефлекснинг ўзида вужудга
келганлиги учун уни алоҳида хусусиятга эга деб ҳисоблашади. Ўта кучли ақлий
ёки жисмоний юкламанинг бажарилиши чегарадан чиққан тормозланишга
мисолдир. Масалан, имтиҳонга меъёридан ортиқ тайёрланиши натижасида
ўқувчиларда иш қобилияти кескин пасайиб кетиши мумкин. Чегарадан чиқиб
кетган тормозланишнинг биологик аҳамияти — ҳимоядир, шу сабабдан у баъзида
ҳимояланувчи тормозланиш деб ҳам номланади. Шунинг учун мактабларда дарс
жадвалларини тузишда болаларнинг ақлий имкониятларини, албатта, ҳисобга
олиш зарур. Ички (шартли) тормозланиш шартли рефлексларнинг физиологик
асослари ўзгариши натижасида пайдо бўлади. Буни ишлаб чиқариш учун маълум
вақт зарур. Бу тормозланиш организмнинг ҳаётий фаолияти даврида пайдо
бўлади. Шу туфайли шартли рефлексларнинг тормозланиши вақтинчалик ҳаёт
учун зарур пайтлардагина ишлатилади ёки тўхтатиб турилади. Ички шартли
тормозланиш қуйидагиларга: сўнувчи тормозланиш, дифференциялашган
тормозланиш, шартли ва кечикувчи тормозланишларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: