Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Бош мияда нерв жараёнларининг динамикаси



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Бош мияда нерв жараёнларининг динамикаси 
Қўзғалиш ва тормозланиш - асосий нерв жараёнларидир. Бу жараёнларнинг 
бош мияда бир - бирига муносабати, бирининг ўрнини иккинчиси эгаллаши, 
уларнинг бир - бири билан алмашиниш тезлиги нерв жараёнларининг динамикаси 
дейилади. Қўзғалиш ёки тормозланиш жараёнларининг катта ярим шарлар 
пўстлоғи бошқа қисмларига тарқалиши ва у жойларда ҳам қўзғалган қисмларни 


54 
пайдо бўлиши қўзғалиш ёки тормозланиш иррадиацияси дейилади. Агар 
қўзғалиш ёки тормозланиш бир неча қисмлардан бир жойга тўпланса, бу нерв 
жараёнлари концентрацияси дейилади. Қўзғалишиинг ярим шарларда 
тарқалишини электроэнцефалограмма ёрдамида кузатиш мумкин. Ярим 
шарлардаги қўзғалиш бошқа бўлимларга кўпроқ ретикуляр формациянинг ўзига 
хос бўлган толалари орқали тарқалади. Марказий нерв тизимида 
тормозланишнинг тарқалиши ретикуляр формациядан ярим шарларга келадиган 
тормозловчи импулслар туфайли рўй беради. 
Нерв жараёнларининг иррадиация ва концентрацияси пайтида ярим
шарлар пўстлоғидаги тормозловчи синапслар таъсир доирасиннг ўзгариб 
туриши бу жараёнларнинг чегарасини белгилайди. Пўстлоқдаги қўзғалиш 
иррадиацияси мактаб ёшигача болаларда ва балоғат ёшидаги ўсмирларда 
кучайган бўлади, ёш ошган сайин у камаяди. Қўзғалиш концентрацияси мактаб 
ёшидаги болаларда эътибор билан тинглаш, ўқиш, масалаларни ечиш ва бошқалар 
асосида ётади. Бош мияда оддий шартли рефлекс ҳосил бўлиши анализ ва 
синтездан иборат. Дастлаб анализ (таҳлил этиш) рецептор нейронларида, 
кейинчалик контакт нейронларда вужудга келади. Олий анализ эса анализатор 
марказларида одам организми учун энг зарур сигналларнинг танланиши туфайли 
содир бўлади. Ярим шарлар пўстлоғи келаётган алоҳида таъсирларни 
бирлаштириб синтез қила олади. Анализ ва синтез бош мияда бир пайтда юз 
бериши мумкин. Бош мияда дастлабки шартли сигналлар улар билан бирга 
келадиган барча комплекс таъсирларга ҳам шартли рефлекс асосида жавоб 
шаклланади. Бу ҳодиса шартли рефлексларнинг генерализация босқичи дейилиб, 
у ярим шарларнинг турли қисмларида кузатилади. Ҳаётимиз давомида жуда кўп 
таъсирларга жавобан шартли рефлекслар ҳосил бўлади. Булар бир неча марта 
қайтарилиб автоматик равишда бажарилиши мумкин. Бир-неча шартли 
рефлекснинг кетма-кет автоматик равишда содир бўлишига динамик стреотип 
дейилади. Динамик стреотипнинг ҳосил бўлишида бош мияда турли омилларга 
жавоб реакциялари дастлаб генерализация тарзида намоён бўлади. Кейинчалик 
ички тормозланишнинг ривожланиш босқичига ўтиб таъсиротларни ажратиш 
қобилияти кучаяди ва охирги ҳаракатларнинг шаклланиши автоматлашиш 
босқичи билан тугайди. Маълум бир индивидга хос феъл-атвор ҳосил қилишда 
динамик стреотип иштирок этади. Болаларда имконияти борича ижобий, 
уларнинг ривожланишига ёрдам берадиган динамик стреотипли ҳаракатларни 
шакллантириш зарур. Боланинг ўсиши, ривожланиши, турмуш шароитларининг 
ўзгариши билан бош мияда маълум муддатли алоқалар пайдо бўлиб, эскилари 
йўқолиб, янги динамик стреотип ҳосил бўлади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish