55
И.П.Павлов биринчи сигнал тизими деб атаган. Фақат инсонда бу сигналларни
нутқ орқали ҳам ифодалаш мумкин бўлганлиги учун Нутқ туфайли инсонда
Нутқни ифодалашда ҳаракат, имо-ишоралар муҳим аҳамиятга эга. Айнан шу
нарса нутқни пайдо бўлишини тезлаштирган. Нутқ бу сўзлар йиғиндиси эмас,
балки маълум бир маънони англатадиган товушлар, ёзувлар ва ҳаракатлардир.
Нутқнинг шакллари ҳам бир неча хилга ажралади. Нутқни акустик шакли.
Сўзларни овоз ёрдамида ифодаланиши. Овоз нутқ учун энг муҳим таркибий
элементлардан биридир. Эшитганда хотирада ўртача ҳар бир сўзнинг 10 мс дан
тўхталиб ўтиши сўзнинг маъносини тушунишга ёрдам беради. Нутқни кинестезик
шакли овоз чиқараётган пайтда биотоклар кучайганлиги аниқланган. Соқов
одамлар гапираётганда лаблардан кўра қўлда биоэлектрик фаоллик ортиқ бўлади.
Нутқни оптик шакли. Нутқни нафақат эшитиб, балки кўриб ҳам тушуниш
мумкин, бу ёзилган нутқ ёки унинг оптик шаклидир.
Онтогенезда нутқнинг ривожланиши уни таъминловчи тизимларнинг
функционал етилишидан кўра кўпроқ ижтимоий омилларга боғлиқ. Нутқ сигнал
сифатида болада 3 — 6 ойлик давридан алоҳида айтилган сўзларни тушуниш ва
гапириш кўринишида шакллантира бошлайди. Бола нутқининг шаклланиши
асосан ҳаётининг 2-3 йилидан бошланади. Бир ёшгача уларда нутқ
ривожланишининг тайёрловчи босқичи кузатилади. Қичқириш, йиғлаш нутққа
тайёрловчи шакллар бўлиб, бола улардан маълум ноқулайлик сезганда (қорни оч
қолганда, таги ҳўл бўлганда) фойдаланади. 2-3 ойлик бола “гу-гу” лаб, айрим
қисқа товушлар чиқаради. 4-5 ойлик болалардан икки-уч ҳарфдан иборат
сўзларни эшитиш мумкин. Ҳаётининг иккинчи ярим йилида бола катталар гапини
тушуна бошлайди. 7-8 ойлик бола катталар нутқидаги товушларни такрорлай
олади, 9-10 ойда катталар кетидан янги бўғинларни такрорлайди. Бир ёшга тўлган
бола ўнга яқин оддий ва соддалаштирилган сўзларни гапиради. 1-1,5 яшар
боланинг сўз бойлиги 10-20 та сўзни ташкил қилиб, фақат отлардан иборат
бўлади. Сўз бойлиги кенгайиши натижасида 1.5-2 яшар бола сўзларни калта
гапларга бирлаштиради. Икки яшар бола 200 га яқин сўзни ўзлаштирган бўлади.
Бу сўзлар таркибига энди фақат отлар эмас, балки сифат ва феъллар ҳам киради.
2-3 яшар болалар тилнинг грамматикасидан фойдаланабошлайдилар. Энди бола
тузган гаплар кўп сўзлардан иборат бўлади. Уч ёшга бориб бола нутқининг
шаклланиши деярли тугайди. Кейинги йилларда бола ўз фикрини тўғри
грамматик ҳолда баён этишни ўрганади. Умуман, бола одамлар орасида ўсиб,
тенгдошлари билан мулоқотда бўлган ҳолдагина миянинг нутққа тааллуқли
соҳаларининг тузилиши ва фаолият кўрсатиш даражаси етарли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: