Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Олий нерв фаолиятининг нейродинамик типлари



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Олий нерв фаолиятининг нейродинамик типлари 
Олий нерв фаолияти типлари ёшлар шаклланиши учун катта аҳамиятга эга. 
Нерв тизимидаги қўзғалиш ва тормозланиш ўртасидаги учта асосий белгилари: 1) 
қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучи; 2) қўзғалиш ва тормозланиш 
жараёнларининг мувозанати; 3) қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг 
ҳаракатчанлиги олий нерв фаолияти типини шакллантиришида етакчи ролини 
ўйнайди. Нерв тизимининг хоссалари, ирсият ва тарбияланиш шароити билан 
боғлиқ бўлган индивидуал хусусиятларга олий нерв фаолиятининг типи деб 


56 
айтилади. Олий нерв фаолиятининг типлари темперамент асосида шаклланади. 
Нерв тизимининг хусусиятлари боланинг темпераментини белгилайди. Масалан, 
нерв тизимидаги инертлик, албатта, флегматик темпераментнинг шаклланишига 
таъсир қилади. Типологик фарқлар 1 ёшли болаларда аниқ ифодаланган бўлади ва 
кейинчалик уларнинг фарқи яна ҳам кучаяди. Боланинг олий нерв фаолияти 
типлари катталарникига фақат умумий кўриниши бўйича ўхшаш бўлади, чунки 
болада нерв тизимининг асосий хоссалари ёшга боғлиқ хусусиятларга эга. 
Масалан, мактаб ёшигача бўлган болаларда нерв жараёнларининг кучсизлиги 
ёшлар ва катталарга нисбатан кўпроқ учрайди. Олий нерв фаолиятининг 
шаклланиши унинг нерв ва бошқа тизимлари тўла етилгандан кейин 22 — 26 
ёшда тугалланади. Болалар олий асаб фаолиятининг типларини хусусиятлари 
Н.И.Красногорский (1952) ва И.П.Павлов томонидан белгилаган тўртта тип 
асосида таснифланган. Болаларда сангвиник, флегматик, холерик ва меланхолик 
олий нерв фаолиятининг типлари учрайди. Болаларнинг характери ва иш 
фаолияти олий нерв тизимининг турлари билан боғлиқ. 
Сангвиник. Оптимал кўзғалувчан, мувозанатлашган, ҳаракатчан тип. 
Сангвиник болаларда шартли рефлекслар осон ва тез ҳосил бўлиб, улар анча 
барқарор бўлади. Жавоб реакциялари қўзғатувчилар кучига мос келади. Тўғри 
ташкил қилинган ўқув ишлари ва кун тартиби мия пўстлоғининг юқори иш 
қобилиятини, оптимал қўзғалувчанлик ҳолатини сақлайди. Болаларда нутқ яхши 
ривожланган бўлиб, сўз бойлиги кўп бўлади. Одатда бундай типдаги болалар 
жамоада гапга чечан, ташаббускор, интизомли бўлиб, фикрни аниқ ва керакли 
жойида ифодалашиши билан ажралади. Уларни ўқитиш ва тарбиялаш осон, 
сангвиник болалар атрофдагилар билан осон мулоқотда бўлади. Уларнинг нутқи 
яхши ривожланган. Сангвиникларда мустаҳкам шартли рефлекслар тез ҳосил 
бўлади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish