Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Эшитиш анализатори 
Эшитиш анализатори кўзлардан кейин ташқи дунё ҳақида энг кўп ахборот 
берадиган сезги аъзоси ҳисобланади, яна у одамда нутқнинг шаклланиши ва 
ўсишида муҳим аҳамият касб этади. Болада товуш эшитмаслик ҳолати нутқнинг 
ривожланмаслигига олиб келади. Одамда эшитиш аъзоси уч қисмдан, яъни 
ташқи, ўрта ва ички қулокдан ташкил топган бўлиб, ташқи қулоқ, қулоқ супраси 
ҳамда товуш йўлидан иборат.У товушни йиғиб берувчи қисм ҳисобланади.
Ташқи ва ўрта қулоқни бир — биридан 0,1 мм қалинлиқдаги ноғора пардаси 
ажратиб туради. Унга ўрта қулоқдаги суякчалар (болғача, сандонча, узангича) 
бирлашган бўлиб, улар товушга мос равишда тебранма ҳаракат қилади ва ҳосил 
бўлган тўлқинларни кучайтирган ҳолда ички қулоққа ўтказади. 
Ўрта қулоқ бурун —томоқ билан эшитиш ёки евстахиев найи (3,5 см 
узунликка, 2 мм кенгликка эга) орқали боғланган. Киши ютинганида, эснаганида, 
чайнаш ҳаракатларини қилганида бу най орқали ҳаво ўрта қулоққа ўтиб, у ердаги 
босим ташқи қулоқдаги босим билан тенглашади. Ички қулоқ суякли ва унинг 
ичидаги пардали лабиринтлардан иборат, уларнинг орасида перилимфа, пардали 


65 
лабиринт ичида эса эндолимфа суюқликлари бўлади. Ушбу суюқликлар товуш 
таьсирида ноғора нардаси тебранишларини ўрта қулоқдаги суякчалар тебранма 
ҳаракатига кўра қабул қилади ва уларни нерв импулсларига айлантиришда муҳим 
аҳамият касб этади. Суякли лабиринт учта, яъни даҳлиз, чиғаноқ ва ярим доира 
каналларидан ташкил топган. Чиғаноқ ичида товуш қабул қилувчи рецептор — 
спиралли кортиев аъзоси жойлашган. Кортиев аъзосида товуш кабул қиладиган 
ички (3500) ва ташқи (1200) тукли ҳужайралар бўлади. Ушбу ҳужайралардан 
эшитиш нерви бошланади. Эшитиш анализатори учун адекват қитиқлагич бу 
товуш тўлқинларидир. Турли товушлар маълум частотада (1 сек давомида тўлқин 
сони герц (Гц) бирлигида) ва кучда (тебраниш тўлқинларининг амплитудасига 
кўра децибилларда, дб) бир —биридан фарқланади. Одам эшита оладиган энг 
баланд товуш 20000 Гц га, энг паст товуш эса 12 — 24 Гц га тенг. Шундан баланд 
товушлар(масалан, реактив моторли самолётнинг товуши), қулоқда оғриқ пайдо 
қилади, паст товушлар умуман эшитилмайди. Инсон 1000—4000 Гц товушларни 
энг яхши эшитади ёки шундай товушларга қулокда юқори қўзғалиш ҳосил 
бўлади. Ундан паст ва юқори частотали товушларга нисбатан қўзғалиш жуда 
кучсиз бўлади. Товуш тўлқинлари ташқи ва ўрта қулоқдан юқорида қайд 
қилинган механизм асосида ички қулоққа етиб келиб, чиғаноқдаги суякли ва 
пардали лабиринтлар орасидаги суюқликларга берилади. Уларнинг тебраниши 
эса чиғаноқдаги асосий мембранага берилади ва мембрана тебраниши тукли 
ҳужайраларни ҳаракатга келтиради. Натижада маълум ҳаракат потенциали юзага 
келиб, нерв толаларида берилган товушга хос тегишли қўзғалиш ёки импулс 
ҳосил бўлади. Турли хил куч ва тонга эга товушлар ҳар хил тукли ҳужайралар 
томонидан қабул қилиниб, шунга тегишли ҳаракат потенциалларини ҳосил 
қилади. Доимий таъсир қилувчи товушлар эшитиш анализаторининг 
қўзғалувчанлигини пасайтирса, товушдан холи тинчлик ҳолати эса кучайтиради. 
Она вужудидаги ҳомила ривожланишнинг охирги ойларида товушга нисбатан 
маълум реакция бериши аниқланган. Чақалоқлар турли хил товушларни бир —
биридан ажратиш қобилиятига эга бўлади. Бола туғилганидан кейин унинг 
эшитиш тизими 1,5 ёшга етгунча ривожланиб боради. 3 — 13 ёшли болаларда 
эшитиш анча яхши бўлиб, 14—19 ёшда энг юқори нуқтага кўтарилади. Турли хил 
узоқ таъсир қилувчи шовқинлар фақатгина эшитиш қобилиятини пасайтириб 
юбормасдан, балки кўпгина ички аъзолар фаолиятига ҳам салбий таъсир қилади. 
Бундай пайтларда юрак қон томирлари тизими айниқса, катта зарар кўради. Олиб 
борилган ҳисоб — китобларга қараганда, бир соат давом этган 90 дб шовқин ёш 
ва ўрта ёшли соғлом одамларда мия ярим шарлари пўстлоғи қўзғалувчанлигини 
анча кучсизлантириб, харакат координациясини бузади, кўриш ўткирлигини ва 
тўқ сариқ рангга сезгирликни пасайтиради. Бундай кучга эга шовқин машиналар 
серқатнов кўчаларда мавжуд бўлади. 120 дб шовқинда 4 — 5 йил ишлаш 
натижасида ҳар хил нерв касалликлари юзага келади. Бундай кишиларда бош 
оғриши, уйқусизлик, асабийлашиш, эндокрин безлар фаолиятининг ёмонлашуви, 
юрак уришининг ўзгариши, қон босимининг пасайиши ёки кўтарилиши каби 
ҳолатлар пайдо бўлади. Шовқин, айниқса, ёш болалар ва ўсмирларга кучли 
салбий таъсир қилади. Шу боис вояга етмаган болаларнинг трактор, машиналар 


66 
ишлаб турган жойларда узоқ туриб қолиши, баъзан меҳнат қилиши (бундай 
ҳолатлар қишлоқ хўжалик ишлари билан шуғулланишда учраб туради) эшитиш 
анализатори фаолиятига салбий таъсир этиб хасталикларни келтириб чиқариши 
мумкин. Мактаб ва ўқув юртларида шовқин кучи 40—110 дб атрофида бўлади. 40 
дб гача бўлган шовқин ўқувчи нерв тизимига салбий таъсир қилмайди, лекин 
унинг кучи 50 — 60 дб га етиши билан чарчаш элементлари сезила бошлайди. 
Масалан, арифметик вазифаларни ечиш 50 дб шовқин шароитида тинчлик 
ҳолатидагига нисбатан 15 — 55% кўп вақт талаб қилса, 60 дб шовқинда бу 
кўрсаткичлар 81 — 100% га етади. Шунинг учун мактаблар кўчадаги 
шовқинлардан яшил дарахтзорлар билан иҳота қилиниши, устахоналар, спорт 
заллари, ишхоналар фақат биринчи қаватда, иложи бўлса алоҳида четдаги 
биноларда жойлашиши, синф хоналардаги эшик ва ромлар яхши ёпилиб 
очиладиган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Эшитиш анализатори муайян 
оҳангдош товушни эшитишга мослашган. Чунончи, узоқ вақт мобайнида кучли 
товушлар эшитилиб турса, унинг кўзғалувчанлиги пасаяди, жимжитликдан кейин 
эса кучаяди. Ўта кучли товушлар қулоқнинг оғир ёки батамом кар бўлиб 
қолишига, иш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун 
болалар наушниклар орқали қаттиқ товушларни тинглаши тавсия этилмайди. 
Болалар эшитув анализаторларини маромли фаолияти ўқитувчининг гапириш 
оҳангига ҳам узвий боғлиқдир. Масалан, ўқитувчининг овози ўртача баландликда, 
аниқ, ўртача тезликда, эмоционал жиҳатдан тебраниб турувчи бўлса, ўқувчиларни 
дарс ўзлаштиришлари юқори, эшитиш анализаторларини толиқиш даражаси паст 
бўлиши исботланган. Айниқса, сўзлар талаффузининг аниқлигига аҳамият 
берилиши керак. Агарда ўқитувчи сўзларни эмоционал тебранишсиз айтса 
(интонациясиз оҳангда), ўқувчиларда уйқу босиш ҳолати кузатилади ва дарсни 
ўзлаштиришга халақит беради. Ўқитувчи маърузаси жонли ва ҳаётдан олинган 
мисолларга бой бўлиши шарт. Моҳир педагог ҳар қайси ёшдаги болани асаб 
тизими фаолияти ҳақида тушунчага эга бўлган ҳолда дарсни тузиши лозим. Нутқ 
фаолияти товушларни эшитишга боғлиқ ва шунга кўра нутқни ҳаракатлантириш 
ва нутқни эшитиш анализаторлари уни таъминлайдиган ўзаро боғлиқ тизимлар 
сифатида ўрганилади. Эшитишнинг бузилиши талаффуз бузилишига эмас, балки 
сўзлар ва жумлаларни таҳлил ва талаффуз қилиш, товуш сигналларини аниқлаш, 
оғзаки нутқ шаклланишининг ва хат ёзишни қийинлашувига сабаб бўлади. 
Нутқни эшитиш анализатори оғзаки, вокал ва ёзма нутқни қабул қилишни амалга 
оширади. Товушлар фақат эшитилмай, айни вақтда уларнинг маъноси англаб 
олинади. Буни пўстлоқнинг чакка бўлакларида-Вернике зоналарида жойлашган 
асаб марказлари амалга оширади. Бу ерда эшитиш ва кўриш анализаторлари 
иштирокида товуш нутқи ва ёзма нутқнинг таҳлили ва синтези рўй беради. Бунда 
оғзаки нутқни қабул қилиш ва товуш оҳангини аниқлашда катта аҳамият касб 
этади. Бу марказлар зарарланганда одам сўзни эшитади, бироқ маъносига 
тушунмайди, яъни сўзнинг бирор буюм ёки ҳаракатнинг рамзи сифатидаги 
аҳамияти йўқолади. Нутқни ҳаракатлантириш анализатори ҳалқум қисмларидан, 
оғиз бўшлиғи аъзолари, нафас олиш мушаклари, ҳиқилдоқ мушакларидан ахборот 
олиш ва таҳлил қилишни таъминлайди ва иккинчи сигнал тизимининг таркибий 


67 
қисми ҳисобланади. Одам ақлий фаолиятининг барча шакллари турли даражада 
юзага чиққан нутқ фаоллиги билан ўтади. Нутқ ҳаракатлари болаларда нутқ пайдо 
бўлиши ва ривожланиши жараёнида катта аҳамиятга эга. Нутқни 
ҳаракатлантириш фаолиятларида бош миянинг кўп сонли бўлимлари, жумладан, 
мия сопи, мияча, пўстлоқ иштирок этади. Пешона бўлакларининг чакка қисми 
яқинида, қуйида жойлашган марказлар товуш аппарати мушаклари ишини 
мувофиқлаштириб туради. Бош мия кўп бўлимларининг нутқ фаолиятида 
иштирок этиши оғзаки нутқни ташкил қилиш билан боғлиқ, уни муайян мушак 
гуруҳларининг мувофиқлашган ҳаракатлари, нафас олиш ҳаракатлари, эшитиш 
анализаторлари таъминлаб туради. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish