Синф жиҳозларига қўйиладиган гигиеник талаблар
Таълим-тарбиянинг, меҳнат таълимининг самарали бўлиши синф хоналари,
лабораторияларнинг жиҳозланиши муҳим аҳамиятга эга. Мактаб мебеллари
болаларнинг бўйи, ёши, тана пропорцияси, физиологик хусусиятларига мос
бўлиши керак. Синф хонасининг асосий жиҳози ёзув столи ва стул каби қисмлар
бўлади. Болаларда таянч-ҳаракат тизими ўсувчан бўлиб, турли ички ва ташқи
омиллар таъсирига сезувчан бўлади, натижада нотўғри ўтириш, оғир, узоқ вақт
давомида бир хил (монотон) ҳаракат қилиш унинг шаклланишига салбий таъсир
қилади. Бу ерда шу нарса диққатга сазоворки, боланинг мактабда шуғулланиши
билан у ўтирганда, доска ва сафда давомли тик туриши туфайли жуда кўп статик
юкламага дуч келади. Бошланғич синфларда ўқувчилар сутка давомида 4-6 соат,
юқори синфларда эса 8-10 соатгача юкламаларни олишади. Бола танасига
тушадиган статик юклама у ўзига мос келмайдиган парталарда ўтирса янада
кўпаяди. Суянчиқ бола умуртқа поғонасининг бел эгилувчанлигига мос келиши
керак. Суянчиқ оралиғи горизонтал бўйича курси суянчиғига бўлган масофа
ўқувчи гавдасининг диаметридан 3-5 см масофа қолиши керак. Масофа максимал
минимал ва нормал бўлиши мумкин. Суянчиқ оралиғи ошиб кетса, ўқувчи
букилиб ўтиради, камайиб кетса, сиқилиб ўтиради. Партанинг чети ўтиргичдан 3-
5 см ўтиши мақсадга мувофиқдир. Партанинг ёзув столи 15-20 градус қияроқ
қилиб тайёрланади. Бу кўришни енгиллаштиради. Ўқувчиларни партага
ўтказишда бўйини парта рақамига мослаш зарур. А.Ф.Листов болани бўйига
қараб парта номерини аниқлаш учун қуйидаги формулани тавсия қилади, яъни
бола бўйининг олдинги рақами ўнлигидан 5 ни айирса, шу бола ўтирадиган
партанинг номери келиб чиқади. Масалан, боланинг бўйи 148 см., 14 дан 5 ни
айириб ташлаймиз, унда 9 қолади. Демак, 148 см буйли бола 9 номерли партада
ўтириши керак. Ҳозирги вақтда кўп мактабларда янги номерли парталар
қўлланилади. Булар А. Б, В, Г, Д деб белгиланади. Ҳар бир партанинг
суянчиғида шу партада ўтириши мумкин бўлган боланинг бўйи, парта номери
ёки рангли шартли белги қўйилган бўлади. Парта столлар бўёғи оч кулранг, оч
яшил ёки очроқ рангга бўяш тавсия этилади. Синф парталари 3 қатор қилиб,
пастлари олдинга, баландлари орқага қўйилади. Парта қаторлари орасидаги
масофа 70-75 см., синф доскаси билан биринчи парта ораси 200 см, ёнбош девор
билан парта ораси 50 см ва орқа девор билан охирги парта ораси 65 см бўлиши
керак.
Синф доскасининг юзаси силлиқ, ялтирамайдиган бўлиши керак. Унинг
ўлчами синф сатҳига боғлиқ бўлиб, узунлиги 175 см дан 300 см гача, эни 120см
бўлиб, бошланғич синфларда полдан 75-80 см, юқори синфларда 80-90 см тепага
ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |