Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Дарс ва дарс жадвалларига қўйилган гигиеник талаблар



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Дарс ва дарс жадвалларига қўйилган гигиеник талаблар 
Ҳозирда олий, ўрта махсус ва умумий ўрта мактабларида таълимнинг 
асосий шакли дарс бўлиб, у турлича олиб борлиши мумкин. Ақлий меҳнат 
қобилиятини оптимал даражада сақлаш учун дарсининг тузилиши ва ўқувнинг 
ташкил қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Унинг давомийлиги, қийинлиги, 
зерикарлилиги ўқувчилардан ҳар хил фаолият талаб қиладиган машғилотлар 
турларини тўғри алмашлаб тузишни кўзда тутади. Дарс ўтишнинг кўп йиллар 
давомида шаклланган анъанавий 4 компонентли шакли (савол - жавоб, янги 
материаларни тушунтириш, уни мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш) ҳозирги 
ривожланган замонавий ўқитиш жараёни шароитида қисман кўриб чиқилмоқда. 
Замонавий дарснинг шакли ниҳоятда мукаммал тузилган бўлиб, дарс олдида 
турган вазифаларнинг конкрет талабларига аниқ жавоб бериши керак.
Ўқув машғулотлари мактаб ўқувчиларининг олдига қатор анча 
мураккаб (ўқишнинг бошланғич даврларида) талаблар қўймоқда. Шу муносабат 
билан ўқув муддати болаларнинг ёши, имкониятларига мос келадиган бўлиши 
зарур. Кичик ёшидаги болаларнинг иш қобилияти дарсалар бошланган вақтдан 
ҳисоблаганда 1,5 соатлардан кейин, ўрта ва катта матаб ёшидагиларда эса 2-3 
соатдан сўнг пасая бошлайди, айниқса, 6-соатга келиб кескин пасайиб кетади. 
Шу муносабат билан дарсларнинг қанча давом этиши ўқув жараёнини 
гигиеник жиҳатдан ташкил этишнинг муҳим омили ҳисобланади. Узоқ ва яқин 
хорижий мактабларда, шу жумладан, бизнинг мамлакатимизда ўқитиш юзасидан 
тўпланган кўп йиллик тажриба 45 дақиқали дарсни энг қулай муддат деб эътироф 
этади. Дарс тўғри этилган тақдирда бу муддат самарали натижа бериши мумкин. 
Физиолог ва гигиенистларнинг фикрича, биринчи синф ўқувчилари учун дарс 35 
дақиқадан ошмаслиги керак. Эндигина мактабга қадам қўйган болаларда 
мактабгача даврда пайдо бўлган ва одат тусига кирган стерреотип бузилади ва 
бола ўзига нотаниш бўлган мактаб шароитига мослаша бошдайди. Шу ёшидаги 
болаларнинг асаб жараёнлари меъёридан ортиқ тез ўзгарувчан бўлиб, қўзғалиш 
тормозланишга нисбатан устун туради. бу эса кўпинча ўқув машғулотларининг 
юкламаси ортиқча бқлиши натижасида уларнинг тезда чарчаб қолишига олиб 
келади. Бошланғич синф ўқувчисининг диққати узоқ вақтга бардош бера 
олмайди, дарс охиригача бола партада тинч ўтира олмайди, чарчаш бошланиши 
билан ҳаракатланиб диққати бўлинади. Ўтирган ҳолатда дарс тинглаш ўқувчи 
учун катта статик иш ҳисобланиб, 45 дақиқа давомида танани маълум ҳолатда 
ушлаб туриш, айниқса, биринчи синф ўқувчисига жуда оғирлик қилади, у тезда 
чарчаб безовталаниб, ҳаракат қила бошлайди.


45 
Тажрибали ўқитувчилар юқоридаги ҳолат ва кузатилиши мумкин бўлган 
ўзгаришларини ҳисобга олганда боланинг диққатини ўз вақтида бошка 
машғулотларни бажаришга, ўқишга, расм чизишга жалб қилишади ёки жисмоний 
тарбия дақиқалари ўтказилади. Руҳшуносларнинг маълумотларига қараганда, 6-10 
ёшли бола 20 дақиқа атрофида, 10-12 ёшли бола эса 25 дақиқа атрофида диқатини 
бир жойга тўплаб ўтириши мумкин. Мана шу тадқиқотлар дарсларни иш турлари 
алмашиниб турадиган қилиб алоҳида тузиш зарурлигини тасдиқлайди. Масалан, 
ўқиш дарсида мазмунли ўқишни савол-жавоб билан, дидактик материал кўриш, 
қайта сўзлаб бериш билан алмаштириш, бундан ташқари, мактаб ўқувчиларда, 
айниқса, бошланғич синф ўқувчиларида биринчи сигнал тизими яхши 
ривожланганлиги учун дарсда кўргазма қуролларидан, дидактик воситаларидан 
кенг фойдаланиш мумкин. Бу ўқувчиларнинг иш қобилиятини оширади, чунки 
биринчидан биринчидан, бош мия пўстлоғининг ҳали чарчамаган жойларини, 
янги анализаторларни ишга жалб этади, таъсиротар хусусиятини ўзгартиради, 
иккинчидан эса бир турдаги фаолиятидан иккинчи бир турдаги фаолиятига 
ўтилганда ишда бироз тўхталиш, гўё кичик бир танаффус пайдо бўлиши мумкин. 
Баъзи дарсларда бу кичик танаффуслар бирмунча узоқроқ бўлиши ёки жисмоний 
ҳордиқ лаҳзалари кўринишида бўлиши мумкин. Мана шундай танаффусларда н 
кейин болаларнинг машғулотларга яна бажону дил киришиб кетишлари кўпдан 
кўп кузатувлардан маълум.
Мактаб таълимини гигиеник жихатдан ташкил этишда дарсларнинг сони 
катта аҳамиятига эга. Амалдаги ўқув режасига мувофиқ 1-3-синнфларда кунига 4 
тадан, 4- синфда 4-5 тадан, 5-9-синфларда кунига 5-6 тадан, 10-11-синфларда 6 
тадан, лицейларда 6-7 тадан дарс ўтиш кўзда тутилади.
Таълимни тўғри ташкил этиш учун кун ва ҳафта давомида дарсларни 
тақсимлаш, бошқача айтганда, дарс жадвалини тўғри тузиш жуда муҳим 
аҳамиятга эга. Ўқувчининг иш қобилияти, фанларни ўзлаштиришининг ижобий 
самарли бўлиши кўп жиҳатдан дарс жадвалининг гигиеник талабларгаа мувофиқ 
тузилишига боғлиқ. Ўзлаштиришнинг осон ва қийинлигига қараб ҳамма фанлар 
шартли равишда жуда қийин, ўртача, қийин ва осон фанларга бўлинади. Биринчи 
жуда қийин даражали фанларга чет тили, математика; иккинчи даражали қийин
фанларга физика, кимё; ўртача қийин даражали фанларга тарих, табиатшунослик, 
она тили ва адабиёт, география; ўзлаштирилиши осон фанларга жисмоний тарбия, 
меҳнат, ашула, расм кабилар киради. Ўқиш кунининг биринчи соатида эрталабки 
вақтда эндигина ўқишга ўрганган ўқувчининг мия ҳужайраларнинг иш қобилияти 
деярли пастроқ бўлади. Шунинг учун бу соатга ўзлаштирилиши ўртача 
қийинликдаги фанлар қўйилиши керак, 2-3- соатларда, айниқса, 2-соатда , 
организмнинг иш қобилияти энг юқори даражада бўлади, шунинг учун бу 
соатларга ўзлаштирилиши қийин фанлар қўйилиши тавсия этилади, 4- соатда эса 
ўқувчиларда чарчаш белгилари пайдо бўла бошлацди. Шуниниг учун дарс 
жадвалиниг 4-соатига ақлий меҳнат, чуқур фикрлаш талаб ўилинмайдиган фанлар 
(жисмоний тарбия, меҳнат, расм, ашула) қўйилиши иў қобилиятининг янада 
ошишига имкон беради ва ниҳоят, 5, 6- соатларга ўртача қийинликдаги (тарих, 
табиатшунослик, география, она тили ва адабиёт) фанлари қўйилса , уларни 


46 
ўзлаштириш яхши бўлади. Шуни қайд қилиш керакки, кўп ёзиш ёки чуқур 
фикрлаш билан боғлиқ бўлган фанларни дарс жадвалига кетма -кет қўйиш 
мумкин эмас. Чунки бир хил машғулотларни кетма-кет бажариш ўқувчиларни тез 
чарчатади. Шунинг учун тез фикрлаш билан боғлиқ фанлар (математика, физика, 
кимё) ҳаракатланиш билан боғлиқ фанларга (жисмоний тарбия, меҳнат) 
алмаштирилиб, кўпроқ ёзиш билан боғлиқ фанлар(чет тили, рус тили, она тили, 
расм) эса эштиш ва кўриш қобилияти билан боғлиқ фанлар (тарих, адабиёт, 
география, жамиятшунослик)га алмаштирилиб турилса, ўқувчиларда чарчаш 
ҳолатининг олди олинади, уларнинг ўзлаштириш қобилияти яхши бўлади. 
Ўқувчиларнинг ўзлаштирилиши ҳафта давомида ҳам ўзгариб туради. Дам олиш 
кунидан кейин биринчи ўқиш кунида ўқувчи организми ҳали ишга тўлиқ 
сафарбар қилинмаган бўлади.
Шунинг учун ҳам, қийин фанлар иложи борича биринчи ўқиш кунига 
қўйилмаслиги керак. 2-3- ўқиш кунларида организмнинг иш қобилияти юқори 
даражада бўлади ва қийин фанлар ҳамда назорат ишлар шу кунларда ўтказилгани 
маълум. 4- ўқиш кунидан бошлаб организмнинг иш қобилияти пасая бошлайди,
лекин ўқишнинг 6-куни кўрсаткичларнинг пасайгани деярли қайд қилинмайди. 
Ўқувчиларда чоршанба куни дарсни ўзлаштириш қобилияти пасайганлиги 
аниқланган. Лекин кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, 
ўқувчиларда дарсларни ўзлаштириш қобилиятининг пасайиши пайшанба ва жума 
кунларига тўғри келади. Бундан келиб чиқадики, агар 4- ўқиш куни дарс 
жадвалига ҳаракатланиш билан боғлиқ бўлган енгил фанлар қўйилса, тарбиявий 
соат ва экскурциялар шу кунда ўтказилса, ўқувчилар дам олади, натижада 5, 6-
ўқиш кунларида уларнинг иш қобилияти анчагина тикланади, натижада дарс 
жадвалига бешинчи ва олтинчи ўқиш кунлари қийинроқ фанлар қўйилишига 
имкон яратилади. Ўқитиладиган фанлар ўқувчиларнинг қайси сигнал тизимини 
ишга солинишига, статик ва динамик қисмларнинг нисбатига қараб табиатан ҳар 
хил фаолият кўрсатишни кўзда тутади, бу ҳолат ўқувчилардан ақлий даражада 
зўр беришни талаб этади. Бир-бирига яқин бўлиб, марказий асаб тизимининг бир 
хил бқлимларини ишга соладиган фанларни, кетма-кет қўйиш, масалан 
математикадан кейин физика ёки тарихдан кейин география қўйиш ярамайди.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish