Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Лимбик тизим ва ретикуляр формация



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

 Лимбик тизим ва ретикуляр формация 
Лимбик тизим бош миянинг функционал жиҳатдан ўзаро боғланган қатор 
пўстлоқ ва пўстлоқ ости қисмларини ўз ичига олади. Лимбик тизимга пўстлоқ ва 
пўстлоқ ости тузилмалариги, гипоталамус,таламус ядролари қисми, ўрта мия 
лимб зонаси, бодомсимон ядролар киради. Турли ҳис-ҳаяжонларнинг (қўрқиш, 
хурсандчилик, очлик, тўклиқ, ғазаб ва бошқалар) бўлиши лимбик тизимга боғлиқ. 
Лимбик тизим одамнинг ташқи муҳитнинг доимо ўзгариб турадиган шароитига 
мослашувини таъминлашда иштирок этади, хулқ-атвор, ҳис-ҳаяжон, хотиранинг 
шаклланишида лимбик тизим муҳим рол ўйнайди. Овқатланиш, бирор нарса 
ичиш, кўпайиш, ўзини ҳимоя қилиш каби майл-истакларнинг шаклланишида, 
идрок, диққат, хотиранинг функционал асосида ҳам лимбик тизим функцияси 
ётади. Лимбик тизимнинг ҳолати бола ўсиб ривожлангани сари онгга тобора 
кўпроқ бўйсунади. Бу тизимда ўзгаришлар содир бўлганда одамнинг ҳатти-
ҳаракати пойма-пой бўлиб қолади. Лимбик тизим функциясига идрок қилиш, 
тафаккур, диққат ва хотира кирганлиги учун ҳам унинг фаоллиги ўқитиш 
жараёнига бевосита боғлиқ, Лимбик тизимнинг фаолияти бош мия пўстлоғи ва, 
асосан унинг пешона қисми томонидан идора қилиб борилади. Лимбик тизимдаги 
бузилишларда одамнинг хатти-ҳаракати беўхшов бўлиб қолади, озиқ-овқатга 
нисбатан муносабат ўзгаради, нусха ва турни сақлаб қолишга қаратилган 
фаолиятга, руҳиятига зарар етади. 
Катта ярим шарлар пустлоғининг фаолияти ретикуляр формация 
ҳужайраларининг фаоллигига боғлиқ. Ретикуляр формация таъсирланганда одам 
уйғонади ва таъсир тўхтатилганда уйқу бошланади. Узунчоқ мияда нафасни 
тартибга солувчи марказда ретикуляр формациянинг бир қисми бўлади ва у 
шикастланганда нафас олиш тўхташи кузатилади. Бу нерв тузилмасининг яна бир 
энг муҳим фаолияти юрак-томир фаолиятини идора қилишдаги иштирокидир. Шу 
нерв тузилмаси туфайли томирларнинг таранглиги ва қон босимининг маромли 
даражаси сақлаб турилиши аниқланган. Узунчоқ миянинг таъсири фалажланса 
тимирларнинг кенгайиши, юрак фаолиятининг сусайиши, қон босимининг кескин 
пасайиб кетиши кузатилади. Ретикуляр формациянинг мускуллар фаолиятига ҳам 
таъсир кўрсатиб, одам тинч ҳолатда бўлганда, ўтирганда ёки ётганда мушаклар 
таранглигини сақлаб қолиш устидан назорат қилишда иштирок этади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish