Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Шартли ва шартсиз рефлексларнинг фарқи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Шартли ва шартсиз рефлексларнинг фарқи. Шартсиз рефлекслар туғма 
бўлади. Шартли рефлекслар эса ҳаёт тажрибаси асосида рўй беради. Шартсиз 
рефлекслар барча учун тахминан бир хилда кечади. Шартли рефлекслар эса ҳар 
бир организмда ўзига хосдир. Шартсиз рефлекслар организм умрининг охиригача 
сақланади. Шартли рефлекслар эса яшаш шароитига қараб ўзгариб туради. 
Шартсиз рефлекслар турли биологик таъсирлар (озиқ — овқатга боғлиқ 
таъсирлар, оғриқни келтирувчи таъсирлар ва ҳ.к.) туфайли вужудга келади. 
Шартли рефлекслар эса илгари фарқсиз бўлган таъсирловчиларга нисбатан ҳам 
ҳосил бўлаверади. 
Шартсиз рефлекслар автоматик тарзда бажарилади. Шартли рефлекслар эса 
шароитга қараб тормозланиши мумкин ва бундай пайтда улар организмни ҳимоя 
қилади. Шартли ёки ҳаёт давомида орттирилган рефлексларнинг маркази бош 
мия ярим шарлар пўстлоғи ва марказий нерв тизимининг турли бўлимларида 
жойлашади. Шартсиз рефлексларнинг маркази орқа мия ва мия сопида 
жойлашган. 
Шартли рефлексларнинг тормозланиши.Олий нерв фаолияти асосида 
нерв тизимидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари ётади. Агар қўзғалиш 


53 
оқибатида мияда кўп шартли рефлекслар ҳосил бўлса, шу пайтда улардан қайси 
бирининг фаоллашуви мақсадга мувофиқлиги тормозланиш туфайли аниқланади. 
Бундай қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг динамикаси сабабли организм 
доимий ўзгариб турадиган ташқи шароитга мослашиб боради. Шундай қилиб, 
одамнинг олий нерв фаолияти бош мияда қўзғалиш ва тормозланиш 
жараёнларининг мураккаб нисбати билан таърифланади. Тормозланиш икки хил 
бўлади — ташқи ва ички. 
Ташқи (шартсиз) тормозланиш. Ташқи тормозланиш ташқаридан келувчи 
ҳар қандай кутилмаган сигнал ёки жуда кучли, узоқ давом этувчи таъсирларга 
нисбатан пайдо бўлиши мумкин. Кутилмаган кучли таъсирловчига нисбатан 
пайдо бўлган тормозланиш индукцион тормозланиш деб аталади. Масалан, 
бехосдан ташқарида кучли товуш эшитилса, синфда ўтирган ўқувчилар ҳар 
қандай фаолиятини тўхтатади. Биз эшитган муҳим нарсани ўйлаб кўриш учун 
кўзимизни юмамиз, бу билан ташқи таъсирларни камайтирмоқчи бўламиз. 
Овқатланиш пайтида болага у орзу қилиб турган велосипед олиб келинса, ўша 
пайтда сўлакнинг ажралиши тўхтайди. Очлик ҳисси билинмай туради. Ташқи 
чегарадан ташқари тормозланиш организмга жуда катта юклама берилганда, 
қаттиқ чарчаганда рўй беради. Масалан, итга 40 ваттли чироқ ёруғига сўлак 
ажратишга рефлекс ҳосил қилинган бўлса, унинг ўрнига 500 ваттли чироқ 
ёндирилса, итдан сўлак ажралмайди. Ўзини ҳар томонга ташлайди, 
безовталанади. Демак, ҳаддан ташқари кучли таъсир нерв ҳужайраларини қабул 
қила оладиган кучдан ортиб кетади ва тормозланишни вужудга келтиради. Айрим 
олимлар ушбу тормозланишни тормозланишнинг тормозланиши деб ҳам 
тушунишади ва бу тормозланиш айнан шу рефлекснинг ўзида вужудга 
келганлиги учун уни алоҳида хусусиятга эга деб ҳисоблашади. Ўта кучли ақлий 
ёки жисмоний юкламанинг бажарилиши чегарадан чиққан тормозланишга 
мисолдир. Масалан, имтиҳонга меъёридан ортиқ тайёрланиши натижасида 
ўқувчиларда иш қобилияти кескин пасайиб кетиши мумкин. Чегарадан чиқиб 
кетган тормозланишнинг биологик аҳамияти — ҳимоядир, шу сабабдан у баъзида 
ҳимояланувчи тормозланиш деб ҳам номланади. Шунинг учун мактабларда дарс 
жадвалларини тузишда болаларнинг ақлий имкониятларини, албатта, ҳисобга 
олиш зарур. Ички (шартли) тормозланиш шартли рефлексларнинг физиологик 
асослари ўзгариши натижасида пайдо бўлади. Буни ишлаб чиқариш учун маълум 
вақт зарур. Бу тормозланиш организмнинг ҳаётий фаолияти даврида пайдо 
бўлади. Шу туфайли шартли рефлексларнинг тормозланиши вақтинчалик ҳаёт 
учун зарур пайтлардагина ишлатилади ёки тўхтатиб турилади. Ички шартли 
тормозланиш қуйидагиларга: сўнувчи тормозланиш, дифференциялашган 
тормозланиш, шартли ва кечикувчи тормозланишларга бўлинади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish