Таянч сўзлар: ўпка ҳажми, ўпка вентиляцияси, алвеола, газлар
алмашинуви, трахея, бронхлар, ички нафас, ташқи нафас, нафас гигиенаси.
Нафас олиш ва нафас чиқариш мураккаб жараёнлар йиғиндиси бўлиб,
организмни кислород билан таъминлаб карбонат ангидридини чиқаришдан
иборат. Бу физиологик жараёнларга нафас олиш деб аталади.
Инсон ҳаёт фаолияти давомида энергия сарфлаб туради. Энергия эса бой
морддаларнинг ферментатив парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. Сарфланган
энергия ўрнини тўлдириб туриш керак. Бу эса мураккаб жараён, биологик
оксидланиш ҳисобига содир бўлади ва энергия ажралиши билан кечади. Бу
жараён ҳужайралар митохондрияларида кечади.Одамда нафас қуйидаги
жараёнларини ўз ичига олади: ташқи нафас (ташқи муҳит билан ўпка алвеолалари
орасида ҳаво алмашинуви); ўпкада газлар алмашинуви (ўпка алвеолалари билан
кичик қон айланиш доираси ўртасида газ алмашинуви); газларнинг қонда
ташилиши; қон билан тўқима орасида газлар алмашинуви; тўқима нафаси
(ҳужайра митохондрияларидаги биологик оксидланиш).
Нафас мускуллари ва ўпка вентиляцияси (ҳаво алмашинуви) кўкрак қафаси
ҳажмининг ритмик, бир меъёрда ўзгариши ҳисобига амалга оширилади. Кўкрак
қафаси ҳажмининг ортиши нафас олиш- инспирация, кичрайиши эса- экспирация
дейилади. Бу икки жараён нафас цикли деб аталади. Нафас олганда атмосфера
ҳавоси нафас йўллари орқали ўпка алвеолаларига киради, чиқарганда эса унинг
бир қисми ташқарига чиқади. Болаларни постнатал онтогенезида нафас тизими
морфологик ва физиологик жиҳатдан катта ўзгаришга учрайди. Янги туғилган
болаларда нафас олиш тизими физиологик жиҳатдан яхши ривожланмаган
бўлади. Бурун тешиклари тор ва бурун бўшлиғини ҳажми кичик бўлади. Бурун
бўшлиғида кўплаб шиллиқ моддалар ишлаб чиқарилиб, улар муҳит шароитининг
ўзгариши билан битиши ва нафас олишни қийинлаштириши мумкин. Нафас
йўлларининг кейинги қисми – ҳиқилдоқ, асосан тоғайлардан тузилган бўлиб, улар
мускуллар, бўғимлар ва бойламлар билан бириккан. Ҳиқилдоқ овоз пайдо
қилувчи аъзо функциясини ҳам бажаради. Ҳиқилдоқ бўшлиғи шиллиқ қават
билан қопланган бўлиб, икки жуфт пайлар ва ҳиқилдоқ қопқоғидан иборат
бўлади. Икки жуфт бойламлар овоз ҳосил бўлишида иштирок этади.Овоз
100
бойламлари зич жойлашган бўлиб оралиғида овоз ёриғини ҳосил қилади. Нафас
чиқаришда кекирдакдан келаётган ҳаво овоз ёриғидан ўтиб овоз бойламларини
титратади, натижада товуш пайдо бўлади. Турли овознинг пайдо бўлиши ҳаво
тўлқинларининг кучига ва овоз бойламларининг тебраниш қобилиятига боғлиқ.
Ҳиқилдоқ қопқоғи нафас олиш ва овқатланиш жараёнида иштирок этиб, нафас
олишда қизилўнгачни ва овқатланишда ҳиқилдоқ устини беркитади. Болалар
ҳиқилдоғи анатомик тузилиши жиҳатидан катталарникидан тор ва кичиклиги
билан фарқланади. Ҳиқилдоқнинг шиддат билан ўсиши 1 ёшдан 3 ёшгача ва вояга
етиш даврида кузатилади. Бурундан бошланган нафас йўллари 4-5 ёшда
шаклланиб, 13-14 ёшда катта ўзгаришларга учрайди. Жинсий тараққиёт
бошланиши билан қиз ва ўғил бола ҳиқилдоқлари фарқланади. Ўғил болаларда
овоз пайлари узаяди, ҳиқилдоқ катталашади ва кенгаяди. Овознинг йўғонлашиши
кузатилади. Бурун бўшлиғининг ҳажми 2,5 баробар кўпаяди. Ҳиқилдоқдан
кейинги аъзо трахея ҳисобланади. Трахея янги туғилган болаларда нозик ва калта
бўлади. 14-16 ёшли болаларда трахея тез ўсади. Кўкрак қафасини ҳажми кўпайган
сари трахеянинг диаметри ҳам кенгайиб боради. Трахея ўнг ва чап бронхларга
бўлинади. Ўнг бронх калта ва кенг бўлади. Бир ёшгача бўлган болаларнинг
бронхларида мускул ва эластик толалар яхши ривожланмаган. Ўсиш жараёнида
бронхлар узунлашади ва кенгаяди. Улар бола ҳаётининг биринчи йилида тез
ўсади. Балоғатга етиш даврида бронхларнинг ривожланиши яна тезлашади ва 12-
13 ёшга бориб уларнинг бўйи икки баравар ортади, босимга бўлган қаршилиги
кўпаяди.
Нафас тизимининг кейинги қисми ўпкалар ҳисобланади. Бола туғилганидан
то 7-8 ёшгача ўпкада асосан икки жараён содир бўлади: бронхиал шохчаларни
дифференцияланиши ва альвеолалар сонини кўпайиши. Ўпкалар вазни постнатал
даврда ортади. Янги туғилган бола ўпкасининг оғирлиги 50 г, 13 ёшда-500 г,
катталарда 1 кг атрофида бўлади. Бирламчи бронх ўпка дарвозасидан икки кичик
бронхга ва бронхлар майда бронхиолаларга бўлиниб, бронх дарахтини ҳосил
қилади. Бронхиолалар учида ва деворларида кичик пуфакчалар – алвеолалар
ҳосил бўлади. Алвеолаларнинг ривожланиши асосан постнатал онтогенезга тўғри
келади. Чақалоқ ўпкасида ҳаммаси бўлиб 20 млн. алвеола учрайди. 8 ёшли
болаларда уларнинг сони катта одам ўпкасидаги алвеолалар сонига яқинлашади.
Кўкрак қафасининг катталашиши билан алвеолалар сони ҳам кўпайиб боради.
Янги туғилган болаларда алвеола диаметри 0,07 мм, катта одамларда 0,2 мм га
тенг. 12 ёшда алвеолалар шиддат билан ўсади. Ўпка ҳажми 12 ёшда чақалоқлар
ўпкасининг ҳажмига нисбатан 10 баробар ортади. Балоғат ёшида эса ўпка ҳажми
20 марта ортади.
Ёш болаларнинг кўкрак қафаси конус шаклида бўлиб, унинг асоси учидан
анча кенг. Нафас олиш пайтида горизонтал жойлашган қовурғаларнинг
кўтарилиши чекланган. Шу сабабли ёш болалар диафрагма билан нафас оладилар.
Уларда кўкрак қафасининг чўзилувчанлиги юқори бўлади.
Нафас олиш – кўкрак қафасининг кенгайиши махсус мускулларнинг
қисқариши туфайли рўй беради. Нафас олишда диафрагма пастга тушади. Нафас
олиш фаол жараён бўлиб, бунда кўтарилган кўкрак қафасининг оғирлиги, ташқи
101
қовурғалараро мускуллар, диафрагма, кўкрак қафаси эластик қаршиликлари,
тўқималарнинг қовушқоқлиги, қорин бўшлиғидаги босим, ўпканинг эластик
қаршилиги, нафас йўлларининг аэродинамик қаршиликларни енгишга тўғри
келади. Нафас чиқариш пассив жараён бўлиб, бунда мускулларнинг фаол
қисқариши кузатилмайди, кўкрак қафаси олдинги ҳолатга келади. Кўкрак қафаси
кенгайиши билан бирга ўпканинг кенгайишига асосий сабаб – ўпка ва кўкрак
қафаси ўртасида жойлашган плевра пардалари орасидаги плевра бўшлиғида
манфий босимнинг мавжудлигидир.
Ўпка ҳажмлари. Кучли нафас олганда ўпкага кирган ҳавонинг умумий
миқдори ўпканинг умумий ҳажми дейилади. Бу ҳажм нормал нафас олиш, резерв
нафас олиш, резерв нафас чиқариш ва қолдиқ ҳаво ҳажмлардан иборат. Бу
ҳолатларнинг ҳаммаси биргаликда ўпканинг тириклик сиғими деб айтилади.
Ҳар бир одамда ўпканинг тириклик сиғими унинг бўйига, оғирлигига,
ёшига боғлиқ. Соғлом одамларда бу кўрсаткич 3,5 л, спортчиларда 5-6 л га етади.
50 ёшгача бу кўрсаткич бирдек сақланса, кейин камая бошлайди. Агар нормал
нафас олиш 500 мл ҳаводан иборат бўлса, унинг 350 мл ўпкага етиб боради.
Қолган 150 мл трахея ва бронхларда қолади. Етиб борган ҳаво алвеолалар
ичидаги ҳаво билан аралашади. Алвеолалардаги ҳаво атмосфера ҳавосидан
таркиби жиҳатдан фарқ қилади. Алвеола ҳавосининг доим бир хил таркиби у ерда
газлар алмашинуви учун зарур. Алвеолаларда кўпгина юпқа деворли капилляр
қон томирлари бўлиб, доимий равишда қон билан алвеола пуфаги орасида газлар
алмашинуви бўлиб туради.
Ўпкадаги алвеолаларнинг умумий сони тахминан 350 млн., капиллярлар
юзаси эса 140 м квадратга тенг. Алвеолаларнинг юзаси қанча катта бўлса, шунча
кўп газ алмашинуви юз беради. Алвеоляр ҳаводан кислород қонга ўтади, қондан
эса карбонат ангидрид гази алвеолага ўтади. Газ алмашинув жараёнлари –
алвеолаларнинг парциал босими ва қондаги газлар таранглигининг фарқига
боғлиқ.. Газлар аралашмасидаги ҳар бир газнинг ўзига тўғри келган атмосфера
босиминиг қисми шу газнинг парциал босими дейилади. Чуқур нафас олишда
алвеолалар чўзилади ва уларнинг юзаси 100 – 150 м квадратга етади. Кислород
учун алвеоляр ҳаво билан веноз қон ўртасида парциал босим фарқи 70 мм симоб
устунини ташкил қилади, карбонат ангидрид учун эса 7 мм симоб устунини
ташкил қилади.Чуқур нафас олганда ёки тез-тез нафас олганда қўшимча нафас
мускуллари иштирок этади. Буларга қовурғаларни кўтарувчи: нарвонсимон, катта
ва кичик кўкрак, олдинги тишсимон мускуллар, елка камарини ва елкани
қимирламай турувчи мускуллар-трапециясимон, ромбсимон, кўкракни кўтарувчи
мускуллар киради. Чуқур нафас чиқарилганда ёки тез-тез нафас чиқарилганда
нафас чиқариш мускуллари иштирок этади. Буларга: ички қовурғалараро
мускуллар, қорин мускуллари (қийшиқ, кўндаланг ва тўғри) қўшимча нафас
чиқариш мускулларига яна умуртқани букувчи мускуллар киради.
Ҳаво йўлларида газлар алмашинуви содир бўлмайди, лекин улар нафасда
муҳим вазифаларни бажаради. Ҳаво йўллларидан ўтаётган атмосфера ҳавоси
намланмайди, исийди, чанг ва микроорганизмлардан тозаланади. Бурун бўшлиғи
шиллиқ пардаси ишлаб чиқарган шилимшиқ суюқлик кичик зарраларни ва
102
микроорганизмларни ўзига ёпиштириб-тутиб олади. Ҳилпилловчи эпителий
ҳужайралари ташқарига ҳаракат қилиб (7-19 мм/мин), ёпишиб қолган
тузилмаларни ташқарига чиқаради. Шилимшиқ суюқлик таркибида бактериоцид
хусусиятига эга бўлган лизоцим моддаси бор. Чанг ва йиғилиб қолган шилимшиқ
ҳиқилдоқ, трахеялардаги рецепторларини таъсирлаб йўтал, бурун бўшлиғи
рецепторларини таъсирлаб эса акса уриш рефлексларини чиқаради (ҳимоя нафас
рефлекслари).
Ўпка вентиляцияси. Вақт бирлиги ичида ўпкадан ўтган ҳавонинг миқдори
ўпка вентиляцияси деб аталади. Нафас ҳаракатлари ҳисобига алвеоляр ҳавода
газлар таркиби ўзгаради. Кислороднинг у ерга кириши ва карбонат ангидриднинг
чиқариб юборилиши таъминланади. Ўпканинг вентиляцияси самарадорлиги
нафаснинг чуқурлиги ва миқдорига боғлиқ. Ўпка вентиляциясининг
самарадорлиги нафаснинг чуқурлиги ва миқдорига боғлиқ. Янги туғилган бола
минутига 40-45 марта, 4- 5 яшар бола - 25- 30 марта ва катталар 16-20 марта
нафас олади. Нафас олиш аъзолари фаолиятида анатомик ўзгаришлар натижасида
нафас олиш тезлиги, ўпканинг тириклик сиғими, нафас олиш чуқурлиги ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |