Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Болаларнинг овқат рациони



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Болаларнинг овқат рациони. Болалар овқат таркибида ҳам катта ёшдаги 
одамлар овқат рационидаги каби озиқа ва биологик фаол моддалар бўлиши керак. 
Лекин бу моддалар ҳамда улар манбаси бўлган маҳсулотлар нисбати боланинг 
ёшига мос бўлиши лозим. Меъёридан кам ёки ортиқ ёки бемаза овқат боланинг 
жисмоний ва ақлий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Болалар серҳаракат 
бўлганлиги учун уларда моддалар алмашинуви тезлиги ва кўп энергия 
сарфланиши сабабли уларнинг оқсил ва юқори калорияли овқатга эҳтиёжи 
кўпдир. 
Кичик ёшдаги болалар овқатида оқсил, ёғ ва углеводлар нисбати 1:1:3, 
каттароқ ёшдагиларга 1:1:4 бўлиши керак. Болалар овқатида ҳайвон 
маҳсулотлари кўпроқ бўлиши лозим. 
Кичик ёшдаги болаларнинг овқат рационида ҳайвон оқсилининг 
солиштирма салмоғи умумий оқсилга нисбатан 70-80% ни, мактаб ёшидаги 
болаларникида эса 60-65% ни ташкил этади. Болалар овқат рациони таркибида 
етарли миқдорда гўшт, балиқ, тухум ва сут бўлиши уларнинг оқсилга бўлган 
эҳтиёжини қондиради. Ясли ёшидаги болаларнинг суткалик овқат рационида 600-
800 мл, мактаб ёшидагиларда эса 400-500 мл сут бўлиши керак. Болаларнинг 
овқат рационида ёғнинг аҳамияти катта, у витамин А ва Д ларнинг ҳазм 
бўлишини, организмнинг тўйинмаган ёғ кислоталари ва фосфатидларга бўлган 
эҳтиёжини таъминлайди. Болаларнинг овқат рационида ортиқча ёғнинг бўлиши 
уларнинг организмида моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм бўлишининг 
бузилишига, оқсилнинг ёмон ўзлаштирилишига ва семириб кетишга сабаб бўлади. 
Углеводлар энергия манбаи бўлиб, болалар овқати учун жуда муҳимдир. 
Мевалар ва резавор мевалар, улардан тайёрланадиган маҳсулотлардаги 
углеводлар енгил ҳазм бўлади. Сутда болалар учун зарур углевод лактоза бор,
аммо углеводлар меъёридан, яъни физиологик маромдан ортиқча истеъмол 


113 
қилинганда бола организмида моддалар алмашинуви бузилади, натижада бола 
семириб кетади. 
Овқатланиш режимига риоя қилиш болалар овқатланишини рационал 
ташкил этишнинг асосий шартларидан биридир. Мактабгача ёшдаги болалар ҳар 
куни беш маҳал овқатлантирилиши лозим. Бунда суткалик калориянинг 25% 
нонуштада, 15% иккинчи нонуштада, 25-30% тушликда, 15% пешинда ва 25% 
кечки овқатда олиниши керак. Мактаб ёшидаги болалар ҳар куни тўрт маҳал 
овқатланиши керак. Бунда суткалик калориянинг 25% нонуштада, 30% тушликда, 
20% пешинда ва 25% кечки овқатда қабул қилиниши лозим. 
Рахит организмда витамин Д етишмаслиги туфайли фосфор-кальций 
алмашинувининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. Одатда 2-3 
ойликдан 2-3 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Рахитга кўпинча боланинг чала 
туғилиши, қувватсизлигини, сунъий овқатлантириш сабаб бўлади. Бола яхши 
парвариш қилинмаса, тоза ҳаво ва қуёш нуридан баҳраманд бўлмаса, нотўғри 
овқатлантирилса, унинг организмига витамин Д етарли миқдорда қабул 
қилинмайди ёки ультрабинафша нурлар етишмаслигидан терида витамин Д ҳосил 
бўлиши бузилиб, рахит касали кучаяди. Бундан ташқари, болани тез-тез 
касалланиши, онанинг ҳомиладорлик пайтида овқат рационини бузилганлиги ҳам 
рахит касаллигига сабаб бўлади. 
Рахит касаллиги моддалар алмашинувининг бузилишига ҳамда ҳар хил аъзо 
ва тизимлар ишининг издан чиқишига олиб келади. Бу касалликда айниқса, 
фосфор ва кальций алмашинуви жиддий бузилади. Ичакда кальцийнинг 
сўрилиши ва суякларга йиғилиши ўзгаради. Бу эса суякларнинг ингичкалашиб, 
тўқималарнинг юмшашига, асаб тизими ва ичак аъзолар фаолияти бузилишига 
олиб келади. 
Касалликнинг дастлабки даврида беморнинг асаб тизимида ўзгаришлар 
пайдо булади: бола қўрқоқ, тажанг, инжиқ бўлиб қолади: кўп терлайди, ётганда 
энсаси терга ботади, болани танаси қичишади. Бола бошини ёстиқда 
ишқайверганидан сочлари тўкилиб кетади. Касаллик кучайганда мускуллар 
заифлашади, буришади, кеч юради ва қорин шишади. Кейинчалик унинг тизими
ўзгаради. Елка суяги яссиланади ва боши катталашади. Кўкрак қафасининг 
шакли ўзгаради: олдинга туртиб чиқади ёки ичига ботиб кетади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish