Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Сув ва минерал моддаларнинг алмашинуви. Витаминлар



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Сув ва минерал моддаларнинг алмашинуви. Витаминлар. Сув ва 
минерал моддалар, витаминлар ҳеч қандай энергетик қийматга эга бўлмасада 
тириклик учун зарур. Танада содир бўлиб турадиган моддалар ва энергия 
алмашинуви, озиқ-овқатларнинг бир турдан иккинчи турга айланиши асосан сув 
ва минерал моддаларнинг иштирокида боради. ҳужайра ва тўқималарнинг 
цитоплазмаси, қон плазмаси ва лимфа, тўқима ички ва ташқи суюқликлари ҳазм 
шираларида сув ва минерал моддалар кўп бўлади. Яна у тана ҳаракатини бир 
хилда сақлашда ҳам қатнашади. Катта одам танасининг 60-65%, болаларда эса 75-


118 
80% сув ташкил қилади. Сувнинг ҳаёт учун муҳимлигини шу билан изоҳлаш 
мумкинки, агар одам емай 1 ой яшаса, сувсиз бир неча кун чидайди. Инсоннинг 
сувга бўлган эҳтиёжи кўпгина омиллар билан белгиланиб (об-ҳаво, истеъмол 
таомларининг таркиби ва бошқалар) у ўртача бир кеча-кундузи 2-2,5 литрни 
ташкил қилади. Сувга талаб ёш болаларда юқори бўлиб, катта бўлган сайин 
камайиб боради, масалан, уч ойлик болада ҳар 1 кг тана вазнига 150-170 г сув 
керак бўлса, икки ёшли болаларда бу сон 95 г га тенглашади. Танадаги сув уч хил 
йўл билан ҳосил бўлади: 1) бевосита сув ичиш билан (1 л), 2) овқат таркибидаги 
сув билан (1 л) ва 3) оқсил, ёғ ва карбонсувларнинг кимёвий парчаланиши 
туфайли охирги маҳсулот сифатида ҳосил бўлган сув билан (буни эндоген сув 
дейилади ва ўртача ҳажми бир кеча кундузи 300-500 мл тенг). 
Танадаги сув маълум вақтдан кейин бир сутка давомида буйраклар орқали 
сийдик ҳолида (1,2 - 1,5 л), тер безлари суюқликлари кўринишида (500 - 700 см3), 
ҳамда нафас чиқариш ҳавоси билан сув буғлари ҳолида (700- 800 см3), ҳамда 
нафас билан (100 - 150 см3) ажралиб чиқиб кетади. Организмнинг меъёрий 
физиологик функциялари учун танага қабул қилинган ва чиқарилган сув тегишли 
нисбатда сув баланси бўлиши керак. 
Ҳар бир организм доимий суратда овқат ва сув билан турли-туман минерал 
моддаларни олиб туриш шарт. Ҳазм ширалари, қон ва лимфа, ферментлар, 
гормонлар, ҳужайра цитоплазмаси ва бошқаларнинг таркибий қисмларига киради. 
Минерал моддалар қўзғалиш жараёнида юрак ва тана мускулларининг барча 
фаолиятларида қатнашиб, танадаги биологик суюқликларнинг осмотик босимини 
ҳамда ишқор-кислоталик муҳитни тегишли ҳолда сақланишини таъминлайди.
Танадаги минерал моддалар катта одамларда умумий вазнининг 5% ташкил 
қилса, болаларда бу кўрсаткич 25% га тенг бўлади. Боланинг ўсиб ривожланиши 
кўп жиҳатлардан тегишли минерал моддалар мавжудлигига боғлиқ. 
Бола организм учун энг керакли минерал моддалардан дастлаб калций ва 
фосфорга тўхталамиз. Бу элементлар суяклар таркибида асосий модда 
ҳисобланиб, уларнинг ўсишини таъминлайди, тоғайларнинг суякланишида ҳам 
уларнинг етарли бўлиши муҳим. Калций нерв тизими қўзғалувчанлигида, мускул 
қисқаришида, қон ивишида, оқсил ва ёғлар алмашинувида фаол қатнашади. 
Фосфор ҳам суяк тўқимаси тараққиётидан ташқари нерв тизими, кўпгина безлар 
фаолиятида иштирок этади. Айтилган элементларга эҳтиёж боланинг бир 
ёшлигида энг юқори бўлади. Бир ёшли болада у икки ёшлиларга қараганда 8 
марта, уч ёшлиларга қараганда 13 баробар кўпроқ керак. Кейинги ёшларда унга 
бўлган талаб бир мунча пасаяди. Ўқувчиларнинг калцийга бўлган суткалик 
талаби 2,4 г, фосфорга 1,5-2,0 г. Бу элементларнинг қабул қилинишида уларнинг 
бир-бирига нисбатини ҳам инобатга олиш муҳим. Мактаб ёшигача бўлган 


119 
болаларда бу нисбат 1:1,8, 10 ёшли болаларда 1:1,5 ва катта мактаб ёшида эса 1:2 
бўлса тана суякларининг ўсиши мақсадга мувофиқ бўлади. Сут ва сут 
маҳсулотлари қайд қилинган элементларга бой. Шунинг учун боланинг кунлик 
рационида сут, қатиқ етарлича ўрин берилиши лозим. 
Темир бола организмида қон ҳосил бўлиши учун жуда зарур, у яна 
оксидланиш жараёнларида қатнашади. Унинг манбаи асосан ўсимлик 
маҳсулотлари яна у гўшт ва тухум таркибида ҳам кўп. Мактаб ўқувчилари 
суткасида 15-30 мг темир қабул қилиб туришлари керак. Натрий ва калий 
элементлари нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, нерв тизими, юрак фаолиятида 
фаол қатнашади, уларга бўлган суткалик талаб тегишли ҳолда 25-40 ва 12-30 мг. 
Юқорида қайд қилинган минерал моддалар нисбатан кўпроқ миқдорда 
керак, шунинг учун уларни макроэлементлар деб юритилади. Улардан ташқари 
жуда оз миқдорда бўлса ҳам қабул қилиб турилиши шарт бўлган қатор 
элементлар бор, масалан, марганец, кобалт, мис, бром, йод, олтингугурт ва 
бошқалар, уларни микроэлементлар деб айтилади. Бу элементлар, гормонлар 
ҳамда ферментлар синтези учун фойдаланилади. Умуман олганда одам 
организмида Менделеев элементлар даврий системасидаги барча моддаларнинг 
60 дан зиёдроғи учрайди. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish