Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Меҳнат унумдорлиги - ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

Меҳнат унумдорлиги - ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий 
самарадорлиги кўрсаткичидир. У ишлаб чиқарилган маҳсулот ѐки 
кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат харажатларига нисбатан, 
яъни меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот 
билан белгиланади.
Жамиятнинг ривожланиши ва унинг барча аъзолари 
фаровонлиги даражаси меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг ўсишига 
боғлиқдир. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги даражаси ишлаб чиқариш 
усулини ҳам, ҳатто ижтимоий - сиѐсий тузумнинг ўзини ҳам белгилаб беради.
Меҳнат 
унумдорлиги 
кўрсаткичи 
меҳнат 
самарадорлиги 
ва 
натижадорлигининг барча жиҳатларини акс эттирмайди, масалан, у меҳнат 
сифатини ҳисобга олмайди, бундан ташқари, меҳнат ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш зарурлигини ифодаламайди. «Меҳнат унумдорлиги» тушунчасига 
ўз аҳамияти жиҳатидан яқин, лекин мазмунан янада кенгроқ бўлган тушунча 
«меҳнат самарадорлиги» тушунчасидир. 
Меҳнат самарадорлиги
энг кам меҳнат 
харажатлари билан юқори меҳнат натижадорлигига эришиш даражасини 
ифодалайди. Меҳнат самарадорлиги меҳнат унумдорлигидан фарқли ўлароқ 
фақат меҳнатнинг миқдор кўрсаткичларини эмас, шу билан бирга сифат 
натижаларини ҳам ифодалайди. Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичининг яна бир 
муҳим устунлиги унда меҳнат ресурсларини тежашнинг акс этишидир. 


124 
Меҳнат унумдорлиги ва интенсивлиги маҳсулот қиймати ўлчамига 
турлича таъсир кўрсатади. Меҳнат унумдорлиги ортиши ишлаб чиқариладиган 
маҳсулот миқдорини оширади ва шунга мувофиқ бита маҳсулотнинг 
қийматини пасайтиради, лекин уларнинг умумий янги яратилган қийматини 
ўзгартирмайди, меҳнат интенсивлигини ортиши эса ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотлар ва умумий умумий янги яратилган қийматни оширади, лекин 
маҳсулот бирлигининг қийматини ўзгартирмайди. 
Меҳнат унумдорлиги қанчалик юқори бўлса, иш сифати зарур даражада 
бўлгани ҳолда меҳнат харажатлари қанчалик кам бўлса, меҳнат самарадорлиги 
шунчалик юқори бўлади. Тадбиркор корхона эгаси учун вақт бирлиги ичида 
қандай ишлаб чиқариш даражасига эришилгани эмас, шу билан бирга у қандай 
меҳнат харажатлари билан таъмин этилгани ҳам муҳимдир. Меҳнат харажатлар 
ходимлар сони ва меҳнатга тўланган ҳақ харажатлари билан ўлчанади. Униси 
ҳам, буниси ҳам иш вақти билан ўлчаниши мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнат 
самарадорлигини таҳлил қилганда вақт бирлиги ичида сарфланган меҳнат 
харажатлари ҳам, шу билан бирга унинг тузилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳам 
қараб чиқилади. 
Меҳнат 
унумдорлигини 
ҳисоблашда 
қуйидагиларни 
таъминлаш 
имконини берадиган услубиѐт идеал ҳисобланиши мумкин: 
корхона ишнинг ижтимоий қадриятлар билан боғлиқлиги; 
ходимга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатиш: 
меҳнат унумдорлигининг умумий ва хусусий кўрсаткичлари бир 
ўлчов билан ўлчаниши мумкинлиги
меҳнат миқдори билан сифати ўртасидаги боғлиқлик. 
Ҳар қандай маҳсулот, буюм, хизматда жонли ва буюмлашган меҳнат 
жамланган бўлади. Бундай жами меҳнат туфайли моддий бойликлар яратилади.
Жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожланиб борган сари жонли 
меҳнат моддийлашган меҳнатнинг тобора кўпроқ массасини қамраб олади. 
Натижада жами меҳнатда моддийлашган меҳнатнинг улуши кўпайиб борган 
сари жонли меҳнатнинг улуши камайиб боради. Бу меҳнат унумдорлиги 
ошганлигининг асосий белгисидир. Ишлаб чиқаришнинг такомиллашиб 
бориши ва фан-техника тараққиѐти меҳнат унумдорлиги ошишининг асосий 
шартларидир. Янги технологик жараѐнлар, материаллар ва автоматлаштириш 
воситаларининг жорий этилиши меҳнатни механизациялаш даражасининг 
ортишига олиб келади. Бу кўрсаткични қуйидаги формула билан ифодалаш 
мумкин: 
%
100
у
м
д
С
С
М

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish