Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-камайиб борувчи тизими
шу билан
ажралиб турадики, меъѐрларни ошириб бажаришнинг айрим муайян
даражасидан бошлаб ишбай ҳақ нархининг камайиши содир бўлади. Мазкур
тизим ўзига хос тарзда ишбай-ортиб борувчи тизимнинг қарама-қарши томони
ҳисобланади. Унинг моҳияти шундан иборатки, меъѐрларнинг ошириб
бажарилиши қанчалик юқори бўлса, меъѐрдан ташқари ишлаб чиқарилган ҳар
бир маҳсулот бирлигининг нархи шунчалик камроқ бўлади. Ишбай-камайиб
борувчи ҳақ тўлаш тизими меъѐрларни бажаришнинг бошланғич дажарасини
белгилашни назарда тутади, ана шу дажарадан бошлаб нархнинг пасайиши
бошланади. Шу билан бирга бошланғич базани белгилашга қўйиладиган
талаблар ҳам ишбай-ортиб борувчи тизимдаги кабидир.
Ҳақ тўлашнинг ишбай-камайиб борувчи тизими бўйича иш ҳақининг
умумий миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
)
...
(
2
2
1
1
l
l
кам
K
n
K
n
К
n
R
И
Бу ерда
И
кам
– меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-камайиб борувчи тизими
бўйича ишбай иш ҳақи (сўм, тийин);
R
– белгиланган бошланғич база
доирасида маҳсулотнинг ҳар бир бирлиги учун нарх (сўм, тийин);
К
– камайиб
бориш шкаласининг ҳар бир поғонаси бўйича нархнинг камайиш
коэффициенти (марта);
1,2,…L
– шкаладаги камайиб бориш коэффициетлари
сони;
n
– ходимлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
119
Қисқача хулосалар
Иш ҳақининг моҳияти у ижтимоий ишлаб чиқариш босқичларида:
ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмолда бажарадиган
функцияларда рўѐбга чиқарилади.
Иш ҳақини ташкил этиш деганда унинг тузилиши, меҳнат миқдорининг
унга тўланадиган ҳақ миқдори билан ўзаро боғлиқлиги,
шунингдек таркибий
элементларнинг йиғиндиси (нормалаш, тариф тизими, мукофотлар, қўшимча ва
устама ҳақлар) тушунилади. Иш ҳақини ташкил этишнинг муҳим элементи
тариф тизими бўлиб, у турли норматив материаллар мажмуидан иборатдир,
улар ѐрдамида ходимларга тўланадиган иш ҳақи даражаси омиллар гуруҳига
боғлиқ равишда белгиланади.
Меҳнат натижаларини аниқлаш учун қандай асосий кўрсаткич татбиқ
этилишига қараб иш ҳақининг барча тизимларини иш ҳақининг шакллари деб
аталувчи иккита катта гуруҳга бўлиш қабул қилинган. Агар меҳнат
натижаларининг асосий ўлчови сифатида тайѐрланган маҳсулот (кўрсатилган
хизмат)дан фойдаланиладиган бўлса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай
шакли ҳақида гап юритилади. Агар бундай ўлчов сифатида ишланган вақт
миқдоридан фойдаланилса, бундай ҳолда вақтбай иш ҳақи тўғрисида гап
боради. Демак, иш ҳақининг шакли- ҳақ тўлаш тизимларининг муайян
тоифасидан иборат бўлиб, иш ҳақ тўлаш мақсадида унга нарх белгилашда
меҳнат натижаларини ҳисобга олиш асосий кўрсаткичи бўйича гуруҳларга
ажратилган бўлади
.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай ва вақтбай тизимлари меҳнатни
ташкилий-техникавий нормалашга турлича ѐндашиш билан ажралиб туради,
бунда айни сир хил нормалашга амал қилинади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари воситасида ходимларнинг моддий
манфаатдорлигига муайян тарзда таъсир кўрсатиш - ҳозирги замон
иқтисодиѐтидаги иш ҳақини ташкил этишнинг асосий тамойилларидан
биридир.
Юқорида келтириб ўтилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи
тизими таърифи умумий хусусиятга эгадир. Оддий ҳаѐтда рағбатлантирувчи
тизим деганда одатда иш ҳақининг асосий қисмини оширишни таъминловчи
механизм тушунилади, иш ҳақининг бу қисми белгиланган меҳнат нормасини
бажарганлик ѐки ходимнинг меҳнат ҳиссасини тавсифловчи асосий кўрсаткич
бўйича фаолият натижалари учун тўланадиган ҳақдир. Иш ҳақининг ана шу
қисмини
асосий иш ҳақи
деб аташ қабул қилинган.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг у ѐки бу тизимида қўлланиш кўпгина шарт-
шароитлар билан боғлиқдир, лекин аввало ходимнинг меҳнат натижаларини
ҳисобга олиш учун асосий кўрсаткичга нималар таъсир қилишига, яъни мазкур
тизим ишбай ѐки вақтбай тизимга кириш ѐки кирмаслигига боғлиқдир.
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклларини танлашга таъсир кўрсатадиган асосий
омил ишлаб чиқаришни ташкил этиш томонидан йўл қўйиладиган меҳнатни
нормалаштириш ва уни амалга ошириш шаклларини деталлаштириш
даражасидир.
120
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг оддий тизимлари ходимнинг иш ҳақини меҳнат
натижаларини ҳисобга олишнинг битта кўрсаткичи: иш вақти ѐки тайѐрланган
маҳсулот сифатига қараб шакллантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |