якка тартибдаги ишбай тизимида
бажарилган
ишнинг (буюм, деталь, операция) ҳар бир бирлиги учун ўзгармас
ишбай нарх
белгиланади. У қуйидаги формулалардан бири бўйича аниқланади:
ич
Тр
Н
С
R
ѐки
R С
тр
· Н
вт
,
114
Бунда
R
– ишбай нарх (сўм, тийин);
С
тр
– бажарилаѐтган иш разрядига
тўғри келадиган тариф ставкаси (сўм, тийин);
Н
ич
– маҳсулот ишлаб чиқариш
нормаси;
Н
вт
– вақт нормаси.
Ишбай нархларни аниқлашда тариф ставкалари учун олинадиган вақт
бирлиги нормалар белгиланадиган вақт бирлигига мос келишига (соат, смена)
риоя қилиниши зарур.
Кўп станокли хизмат кўрсатиш шароитида якка тартибдаги ишбай ҳақ
тўлашни ташкил этиш муайян ўзига хослиги билан ажралиб туради. Агар
ишбай ишчи вақт нормалари бўйича бир неча станокда ишласа,
белгиланган
хизмат кўрсатиш меъѐри шу доирада бўлганда, ишбай норхлар қуйидаги
формула бўйича аниқланади:
вт
тр
Н
п
С
R
,
Бунда
n
– хизмат кўрсатиш меъѐри билан белгиланган станоклар сонидир.
Меҳнат ҳақ тўлашнинг жамоа (бригада) ишбай тизими
шундайки, бунда
ишчиларнинг иш ҳақи ишлаб чиқариш бригадаси бажарган иш ҳажми
(маҳсулот миқдори)га мувофиқ ҳисоблаб чиқилади. Ишбай ҳақ тўлашнинг бу
тури анча самарали бўлади, чунки ишчилар гуруҳи ишлаб чиқариш
топшириқларини бажариш учун бир вақтда куч-ғайрат зарурати зарур бўлади,
яъни бригада аъзолари ўртасида доимий ишлаб чиқариш алоқаси ўрнатилади,
унинг бузилиши эса меҳнат натижаларига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур
тизимнинг татбиқ этиш соҳаси ишлаб чиқаришни комплекс механизациялашни
амалга оширишга қараб кенгайтириб борилади. У эгали алоҳида-алоҳида
бажарилган кўпгина операцияларни бирга қўшиб бажариш имконини беради.
Жамоа ишбай ҳақ тўлаш усули комплекс бригадаларида кенг татбиқ
этилади, уларда касбларни бирга қўшиб бажариш ва ишчиларнинг бир-бирлари
ўрнида ишлаши ривожланган бўлада (қурилиш бригадалари кумир ва кон-
маъдан саноатидаги тозалаш забойларида, ўрмон ѐғочи тайѐрлашда). У бригада
бўлиб хизмат кўрсатишда, йирик агрегатларни аппарат ва механизмларни
кузатиш ва назорат қилишда ҳам мақсадга мувофиқдир.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мазкур тизимида ишчиларнинг иш ҳақини
ҳисоблаш бутун бригада учун мўлжалланган умумий жамоа нархларини татбиқ
этган ҳолда амалга оширилади (бунда бригада ичида қатъий, барқарор меҳнат
тақсимоти бўлмайди) ѐки якка тартибдаги ишбай нархларни татбиқ этган ҳолда
амалга оширилади (бунда бригадада ишчиларнинг меҳнати қатъий
тақсимланган бўлади). Биринчи ҳолда бригада томонидан бажарилган иш
ҳажми, ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги учун умумий жамоа нархи асосида
умуман бригаданинг иш ҳақи белгиланади, кейин эса бу иш ҳақи унинг
аъзолари ўртасида тақсимланади. Иккинчи ҳолда ҳар бир ишчининг меҳнатига
у бажарган маълум бир иш турига қараб белгиланадиган нархлар бўйича ҳақ
тўланади. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотни ҳисобга олиш умуман бригада
ишлаб чиқарган пировард маҳсулот миқдорига қараб олиб борилади.
115
Умумий жамоа нархларини аниқлашнинг иккита варианти мавжуд
бўлиши мумкин. Биринчи вариантда бригада аъзоларининг кундалик тариф
ставкалари суммаси бригаданинг сменада ишлаб чиқарган маҳсулоти
нормасига бўлинади:
n
t
бр
ич
i
т
ж
H
I
C
R
1
.
Бунда
R
ж
– жамоа ишбай нархи (сўм, тийин);
Н
ич.бр
– бригаданинг
маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси;
С
тi
– ишчининг тариф ставкаси (сўм,
тийин);
n
– бригада ишчилари сони.
Иш ҳақини ҳисоблашнинг иккинчи варианти бажариладиган ишнинг
сермеҳнатлиги калькуляциясига асосланган. Жамоа ишбай нархи бундай ҳолда
бригада бажарган ишлар мажмуига кирадиган алоҳида иш турларининг
операциялар бўйича нархлари суммасидан иборатдир. Бригаданинг умумий иш
ҳақи тайѐрланган маҳсулот миқдори (бажарилган иш бирлиги) учун умумий
жамоа нархи ҳосиласи сифатида аниқланади, кейин эса ҳар бир ишчининг
разряди ва ҳисобот даврида у ишлаган ҳақиқий вақтни ҳисобга олган ҳолда
бригада аъзолари ўртасида тақсимланади.
Бригада иш ҳақининг тарқалган тақсимлаш усулларидан бири
қўшимча
ҳақ коэффициенти
ѐрдамида тақсимлашдир. Бундай ҳолда ҳар бир ишчининг
иш ҳақини ҳисоблаш усули қуйидагилардан иборат бўлади: а)ҳақиқатда
ишлаган вақт учун бутун бригада иш ҳақининг тариф ставкаси суммаси
аниқланади; б)қўшимча ҳақ коэффициенти аниқланади, бунинг учун жамоа
нархлари бўйича бригаданинг ҳақиқатда олган иш ҳақи тариф ставкаси бўйича
иш ҳақи суммасига бўлинади; в)ҳар бир ишчининг ҳақиқий иш ҳақи ҳисоблаб
чиқилади: унинг ишланган вақт учун тариф бўйича иш ҳақи қўшимча ҳақ
коэффициентига кўпайтирилади.
Жамоа иш ҳақини тақсимлаш усули ҳам қараб чиқилган усулга анча
яқиндир, бу усул билан I разрядга доир келтирилган иш соатлари сони ва
ишнинг бир соатига I разряд бўйича ҳақиқатда тўланадиган ҳақ ҳисоблаб
чиқилади. Мазкур усул бўйича иш ҳақини тақсимлаш учун дастлаб
бригаданинг ҳар бир аъзоси ишлаган соатлар ва умуман бригада ишлаган
соатлар сони аниқланади. Бунинг учун ҳар бир ишчи ишлаган соатлар сони
унинг разрядига тўғри келадиган тариф коэффициентига кўпайтирилади.
Олинган натижалар жамланади. Сўнгра бригаданинг ҳақиқатда ишлаган иш
ҳақи суммаси бригаданинг 1 разряд бўйича келтирилган иш соатлари
миқдорига бўлиш билан келтириб ўтилган бир соат ишга тўғри келадиган
ҳақиқий меҳнат ҳақи миқдори аниқланади. Ниҳоят, бир соатга тўланган
ҳақиқий ҳақ миқдорини ҳар бир ишчининг 1 разряд бўйича ишлаган соатлари
сонига кўпайтириш йўли билан уларнинг ҳақиқий иш ҳақи аниқланади.
Жамоа иш ҳақини бригада аъзолари ўртасида тақсимлашда вужудга
келадиган асосий муаммо ҳар бир ишчининг бригада ишининг умумий
натижасига шахсий ҳиссасини янада тўлароқ ҳисобга олишдан иборатдир.
Бригада иш ҳақини тақсимлашнинг қараб чиқилган усуллари буни шундай
116
ҳолда ҳисобга олиши мумкин: агар ҳар бир ишчи ўзининг малакасига тўғри
келадиган мураккабликдаги ишни бажариш керак бўлса, бригада ҳар бир
аъзосининг меҳнат унумдорлиги тахминан бир хил бўлса. Бироқ амалда
ҳамиша ҳам шундай бўлавермайди. Ишчиларнинг умумий бригада ишига
якунларига қўшган алоҳида ҳиссаси кўпинча бирмунча фарқ қилади, ишланган
вақт ва разряд бир хил бўлганда, иш ҳақи ҳам бир хил бўлади. бу ҳол бригада
иш ҳақини тақсимлашнинг одатдаги усулларига тузатиш киритиш зарурлигига
олиб келади.
Тузатиш киритиш усулларидан бири ишбай қўшимча ҳақни ва
бригаданинг жамоа мукофотини иштирок этиш коэффициентлари ѐрдамида
тақсимлашдир, улар бригаданинг айрим аъзолари умумий топшириқни
бажаришда қандай иштирок этганлиги даражасини ифодалайди. Иштирок этиш
коэффициентлари бригаданинг ўзи томонидан ойлик иш якунини чиқариш
вақтида ҳисоблаб чиқиш тартибида белгиланади, ҳисоблаш меҳнатга ҳақ тўлаш
тўғрисидаги Низомда белгиланган бўлиб, у ходимлар билан иш берувчи
ўртасида келишиб олинган бўлади.
Иштирок этишнинг ўртача коэффициенти бир деб қабул қилинади. Унинг
пасайиши одатда меҳнатга бепарволик билан қараш, бригада бошлиғининг
топшириғини бажармаслик, меҳнат унумдорлигининг пастлиги, меҳнат ва
технология интизомини бузиш, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя
қилмаслик ва бошқа сабаблар билан боғлиқдир. Иштирок этиш
коэффициентини ошириш шундай ҳолларда қўлланади: ишчи бригаданинг
бошқа аъзоларига нисбатан меҳнат унумдорлигида анча юқори натижага
эришади, бир-бирига яқин касбларни (операцияларни) ўзлаштириб олади,
ишлаб чиқариш топшириқларини бажаришда ташаббус кўрсатади, ишининг
сифати юқори бўлади. Амалда иштирок этиш коэффициентлари бригадаларда
белгиланади ва кўпинча 0,8-1,5 атрофида бўлади. Ишланган вақт учун тариф
иш ҳақи одатда кафолатланади, қўшимча ҳақ миқдори эса иштирок этиш
коэффициентига мутаносиб равишда аниқланади. Шундай бўлиши керакки,
белгиланган барча иштирок этиш коэффициентларининг суммаси бригада
аъзолари сонига тенг бўлиши зарур, акс ҳолда тақсимланган иш ҳақининг
миқдори ѐзилган иш ҳақи миқдорига тенг бўлмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |