Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. Қимматбаҳо қоғоз сифатига доир диверсификация мақсади нимадан 
иборат? 
2. Инвестицион лойиҳаларнинг хаѐтийлигини баҳолаш, таҳлил этишда 
харажатлар ва уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар нималардан 
иборат бўлади? 
Топшириқлар 
1. Корхона қимматли қоғозлари бўйича амалий маълумотларни тўпланг 
ва таҳлил қилинг. 
2. Портфел инвестициялар билан боғлиқ рискларни айтиб беринг. 
 


120 
10-мавзу. Бозор иқтисодиѐти шароитида корхоналарда молиявий 
режалаштириш 
 
10.1-мавзу. Корхоналарда молиявий режалаштириш
 
Асосий саволлар: 
1. Корхоналарда молиявий режалаштиришнинг моҳияти ва мазмуни 
2.
Молиявий режалаштиришнинг корхона фаолиятидаги ўрни ва 
унинг кўрсаткичлари 
3.Молиявий режалаштириш тамойиллари ва усуллари 
 
Таянч сўз ва иборалар 
Молиявий 
режалаштириш, 
режа, 
молиявий 
режа, 
ўз-ўзини 
молиялаштириш, давлат бюджети, тамойил, усул, экстраполяция, 
норматив, математик моделлаштириш, break-down, build-up, даромад ва 
харажатлар режаси.
 
1. Корхоналарда молиявий режалаштиришнинг моҳияти ва мазмуни 
Молиявий режалаштириш корхона хужалик фаолиятининг асосий 
томонларини қамраб олиб, моддий, меҳнат ва пул ресурсларининг ташкил 
топиши ҳамда ишлатилиши устидан олдиндан олиб бориладиган назоратни 
таъминлайди ва корхона молиявий ҳолатининг барқарорлашувига шароит 
яратади. 
Корхоналарда молиявий режалаштириш – бу корхона ривожланишини 
таъминлаш учун унинг ҳамма даромадлари ва пул маблағлари ишлатилиш 
йўналишларини режалаштиришни ифодалайди. Молиявий режалаштириш, 
режалаштириш объекти ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда турли 
таркибдаги ва аҳамиятдаги молиявий режалар тузиш воситасида амалга 
оширилади. 
Корхонада 
молиявий 
режалаштириш 
хўжалик 
фаолиятини 
режалаштириш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари режаси 
асосида тузилади (ишлаб чиқариш ҳажми, реализация, ишлаб чиқариш 
харажатлари сметаси, капитал қўйилмалар режаси ва бошқалар). Аммо 
молиявий режа ҳолати ишлаб чиқариш режаси кўсаткичларининг молиявий 
кўрсаткичларидаги оддий арифметик ҳисоб-китоби эмас. 
Молиявий режа лойиҳасини тузишда ишлаб чиқариш режаси 
кўрсаткичларига критик ѐндошилади, корхона ишлаб чиқариш қувватини 
эффективроқ ишлатиш мақсадида хўжаликнинг ички ҳисобга олинмаган 
резервлари ишлатилади ҳамда моддий ва пул ресурларини рационал ишлатиш, 
маҳсулот сифатини ошириш, ассортиментини кенгайтириш йўллари 
аниқланади. 
Молиявий режанинг лойиҳасини ишлаб чиқиш жараѐнида қуйидагилар 
аниқланади: реализация қилинаѐтган маҳсулотга харажатлар, маҳсулот 
реализациясидан тушум (выручка), пулли жамғармалар, амортизация фонди, 


121 
режалаштирилаѐтган 
йилга 
кўзда 
тутилган 
инвестициялар 
бўйича 
молиялаштириш манбалари ва ҳажми; оборот маблағларига эҳтиѐж ва уни 
қоплаш манбалари, фойдани тақсимлаш ва ишлатиш, бюджет ва банк билан 
ўзаро муносабат, ҳудудий йўл фондларига тўловлар. 
Корхонада молиявий режалаштириш қуйидаги вазифаларни ечиш билан 
боғлиқ: 

ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини пул маблағлари ва молиявий 
ресурслар билан таъминланганлиги. 

фойдада таннархни камайтириш, маҳсулот сифатини ошириш ва 
ишлаб чиқариш рентибеллигини ошириш ҳисобидан, уни кўпайтириш. 

бюджет ва банклар билан молиявий ўзаро муносабатларини аниқлаш. 

ўз-ўзини қоплаш ва ўз-ўзини молиялаштириш принциплари асосида 
корхонада режалаштириладиган харажатлар ва даромадларининг реал 
баланслашганлигини таъминлаш. 

корхона молиявий ҳолати ва тўлов қобилиятини назорат қилиш. 
Корхона молиявий режасининг асосий формаси бўлиб: харажатлар ва 
даромадлар баланси ҳисобланади. 
Молиявий режани тузиш ишлари бир неча босқичларда олиб борилади: 
1.
Молиявий режанинг йил давомида бажарилишини таҳлил қилиш; 
2.
Лойиҳалаштирилаѐтган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини кўриб чиқиш, 
улар асосида молиявий режани тузиш; 
3.
Режалаштирилаѐтган йилига молиявий режа лойиҳасини ишлаб чиқиш. 
Молиявий режа лойиҳасини ишлаб чиқиш жараѐнида қуйидаги 
методларни мақсадли ишлатиш зарур: иқтисодий таҳлил ва синтез; 
экстрополяция; кўп вариантлилик; баланс методи. 
Даромадлар ва харажатлар балансининг тўғрилигини текшириш мақсадида 
амалиѐтда махсус текширув баланси – шахмат баланси тузилади. 
Хозирги вақтда тармоқли режалаштириш тизими ўз моҳиятини йўқотди, 
шу сабабли кўпгини корхоналарда молиявий режалаштиришга унчалик катта 
эътибор берилмаяпти. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, корхоналарда 
молиявий 
режалаштиришга 
эътиборнинг 
камайишига 
инфляция 
суръатларининг юқорилиги ҳам сабабчидир. Доимий хўжалик шарт-
шароитларининг ўзгариши, солиқ тизимидаги ўзгаришлар, хўжаликлар 
орасидаги алоқаларнинг бузилиши, ўзаро нотўловликлар, буларнинг ҳаммаси 
корхонада молиявий кўрсаткичларга бўлган ишончни йўқотмоқда. Шу билан 
бирга молиявий режалаштиришнинг рад этилишига олиб келмоқда. 
Молиявий режалаштиришнинг объекти - бу давлат ва хўжалик 
субъектларининт молиявий фаолияти ҳисобланади. Молиявий режаларнинг 
шакли корхоналар, муассасалар ва бирлашмаларнинг ишлаб чиқариш ҳамда 
хизмат кўрсатиш фаолиятидан келиб чиқиб, алоҳида муассасанинг 
«Сметаси»дан бошлаб, давлатнинг «йигма молиявий баланси»гача бўлади. Хар 
бир молиявий режада маълум бир муддатга мулжалланган даромадлар ва 
харажатяар хавда молия сохалари ва кредит тизими билан алокалари (бадаллар, 


122 
ажратмалар, бюджетга солиқлар, банк кредити учун тўловлар ва бош.) аник 
килиб белгиланади. 
Молия тизимининг барча бўғинлари молиявий режалаштиришни амалга 
оширади, бирок молиявий режанинг шакли, таркиби, тузилиши ва ҳажми хар 
бир бугиннинг ўзига хос хусусиятидан келиб чикади. Масалан, тижорат асосида 
фаолият кўрсатаѐтган хўжалик субъектлари «даромадлар ва харажатлар 
баланси» шаклидаги молия режасини тузса, нотижорат асосида фаолият 
кўрсатаѐтган Хўжалик субъектлари «смета харажатлари» тўзади, жамоа 
бирлашмалари, кооператив, суғурта ташкилотлар молиявий режалар тўзса, 
давлат бошқарув органлари республика ҳамда махаллий бюджетларни 
тўзадилар. 
Режали иқтисод даврида куплаб дерсктив ва адресли режалар кабул 
қилинар эди, шу жумладан, молия режалари хам кабул қилинганда чамалаш 
(прогноз) усулидан фойдаланиш рад этилмасди. Уша даврларда турли хил 
куринишдаги чамалашлар ишлаб чикилар эди, жумладан, демографик ҳолат, 
табиий ресурслар, фан-техника прогрес-си, молиявий ресурслар ва бошқалар. 
Ушбу режаларнинг муддатлари 5 йилликдан 20 йилликкача бўлиб, перспектив 
характерга эга булар эди. Мазкур перслектив режалар назарий томондан 
асосланган булса-да, давр ўзгаришига мослашмай эгилувчанлик хусусиятига 
зид келар эди. 
Икгисодий 
ривожланган 
хорижий 
мамлакатлар 
таж-рибасидан 
маълумки, бозор иқтисодиѐти шароитида асосий элементлар қуйидагилар 
ҳисобланади: нарх-наво, товар ва хизматларга талаб ва таклиф, ишчи кучи, 
ссуда капиталлари, ракобат ва бошқалар. Баҳонинг тебраниши ва унинг 
миқдори товар ва хизматларга бўлган талаб ва таклифларга боғлиқ бўлади. 
Бундай шароитларда товарлар ассортиментини аниклайдиган, бозорни 
бошқарадиган тизимнинг мавжудлиги булиши зарур. Бозорни ташкил қилиш, 
унинг таҳлили ва режалаштириш элементлари билан бошқариш маркетинг 
орқали ташкил этилади. 
Ҳозирги 
шароитда 
моддий 
ишлаб 
чиқариш 
корхоналарида 
соддалаштирилган, яъни даромадлар ва харажатлар кдсмидан ташкил топган 
молиявий режа (бу асосан кичик бизнес субъектлари учун) га куп киррали, яъни 
даромадлар ва харажатлар балансидан иборат бўлган молиявий режалар тузиш 
амалиѐтда ўз тасдигини топмокда. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish