Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Молиявий режалаштириш тамойиллари ва усуллари



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

 
3.Молиявий режалаштириш тамойиллари ва усуллари 
 
Молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари: 
1)
нормал 
такрор 
ишлаб 
чиқариш 
жараѐнинининг 
зарурий 
молиялаштириш манбаларини таъминлаш. Бунда мақсадли молиявий 
манбаларга эга бўлиш, уларни шакллантириш ва фойдаланиш аҳамиятлидир. 
2)
акционерлар ва бошқа инвесторлар қизиқишини ўрганиш. Бизнес-
режа инвестицион лойиҳаларни тўлиқ молиявий асосномасини ўз ичига олиб, 
инвесторлар учун капитал жалб қилишни таъминловчи асосий ҳужжат бўлади.
3)
корхонанинг бюджетлар, бюджетдан ташқари фондлар, банклар ва 
бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажарилишини кафолатлаш. 
Ушбу корхона учун энг мақбули капитал тузилмасининг максимал фойда 
келтиришидир ва бунда кўрсаткичларнинг бажарилиши бюджет тўловларини 
максималлаштиради.
4)
турли мақсадли фондлар шакллантириш ва уларни самарали 
тақсимлаш ва фойдаланиш.
5)
корхонанинг молиявий ҳолати, тўловга лаѐқатлилиги учун сўмни 
назорат қилиш.
Молия соҳасида қабул қилинаѐтган қарорларнинг сифати тамомила 
молиявий режалаштириш сифатига боғлиқ. 
Молиявий 
режалаштириш 
сифатли 
бўлиши 
қуйидаги 
принципларнинг амал қилишига боғлиқ:
1)
Режалаштиришнинг узлуксизлиги;
2)
Илмий асосланганлиги;
3)
Мақсадлилик (максимал фойдага эришишда корхона молиявий 
ресурсларини рационал фойдаланиш);
4)
Ўзаро боғлиқлик ва мувофиқлик.
Молиявий режалаштириш бир нечта услубларга таянган холда амалга 
оширилади. Шулардан асосийлари булиб куйидагилар хисобланади: 

Экстраполяция усули; 

Норматив усули; 


125 

Математик моделлаштириш усули. 
Экстраполяция усули
нинг мохияти шундаки, утган хисобот даврининг 
молиявий натижаларидан хулоса чикариб келгуси хисобот йили учун молиявий 
режани тузишни кузда тутади. Молиявий курсаткичларнинг прогноз ва режали 
хисоб китоблари турли усуллардан фойдаланишга асосланади. Экстраполяция 
усули молиявий курсаткичлар ва уларнинг динамик узгаришларига асосланади. 
Молиявий курсаткичлар хисобот йилидаги курсаткичлар асосида амалга 
оширилади. Масалан, утган йили даромадлар тушуми 2.000 млрд сумни ташкил 
килган, режада эса 1.900 млрд сум эди. Келгуси йили режа 1.950 млрд сум 
килиб белгиланиши зарур. Бу экстраполяция усулининг ижобий кўрсаткичидир. 
Мазкур усулнинг салбий кўрсат-кичи вужудга келганда қуйидаги куриншп 
вужудга келиши зарур. 
Утган молия йили даврида рсжа бўйича 1990 млрд сум, тасдиқланган. 
Бирок, хақикатда, 1800 млрд сум даромад маблағлари шаклланди. Бундай 
ҳолатда кслгуси йилги молия рсжаси даромадлар бўйича 1850 млрд сумни 
ташкил қилишилозим. 
Норматив усул
да, белгиланган норма ва нормативлардан фойдаланиш 
кузда тутилади. Масалан: бюджет муассасаларида 1-синфда нечта бола укиши 
лозим, санаторияда канча жой булиши керак ва х.к. 
Математик моделлаштириш усулида,
реал иктисоди ва ижтимоий 
жараѐнларни такрорловчи молиявий моделлар тузиш оркали амалга 
оширилади. 
Молиявий ресурсларни манбаларини улардан фойдаланиш билан 
мувофиклаштириш асосидаги режалаштириш жараѐни баланс усули 
хисобланади. Баланс усулида, молиявий ресурсларнинг шаклланиш манбалари 
ва улардан фойдаланишдаги боғлиқдик ҳамда тенгликни таъминлаш ўз 
ифодасини топади. 
Режалаштиришни ташкил этиш корхонанинг катта кичиклигига боғлиқ. 
Кичик корхоналарда бошқарув функцияларида бўлимлар бўлмаганлиги 
сабабли, раҳбариятнинг ўзи ҳамма масалалар бўйича ечим қабул қиладилар. 
Йирик корхоналарда эса иш режани тузиш децентрлашган тартибда бўлиши 
зарур. Чунки худди ана шу ички булимлар даражасида кадрлар йиғилган бўлиб, 
уларнинг ҳар бири ўз ишлаб чиқариш соҳалари бўйича оператив бошқариш, 
реализация, хом ашѐ сотиб олиш бўйича малакага эгалар. Шу сабабли ички 
бўлимларда корхона фаолиятига боғлиқ таклифлар олдинга суриладики, 
келажакда уларни ҳисобга олиш, ижобий натижа беради.
Режадаги ички бўлимларни ишлаб чиқаришда уларни бир биридан 
ажратмаган 
ҳолда 
амалга 
ошириш 
зарур. 
Масалан, 
реализация 
кўрсаткичларининг режасини белгилашда, корхона қоплаш миқдорини амалга 
ошириш билан режалаштирилаѐтган чиқиш нарҳлари ва ишлаб чиқариш 
шароитларни билиши зарур. 
Чунки координация системасини ҳаракатини таъминлаш керак бўлади, 
кўпгина корхоналарда режа тузиш бўйича йўрикномалар ишлаб чиқилган, у ўз 
ичига вақтли (по временной) режани олади, бу режа кўрсаткичлари ҳисоб-
китоби бўйича ҳамма мажбурият ва жавобғарликлар таксимлаб чиқилган. 


126 
Корхонадаги режалаштириш ҳақидаги кўпгина адабиѐтларда одатан режа 
тузиш ишларини ташкил этиш бўйича 2та схема ажратиб кўрсатилади: break-
down (тепадан пастга) методи ва build-up (пастдан юкорига) методлари бўйича. 
Break-down методи бўйича режалар тузиш ишлари «юкоридан» бошланади, 
яъни, корхона раҳбарияти максад ва вазифаларни аниқлайди, қисман фойда 
бўйича 
режа 
кўрсаткичларини 
ҳам. 
Кейин 
ушбу 
кўрсаткичлар 
деталлаштирилган, (яъни корхона бошқарув структурасининг пастроқ 
даражаларига тушиш билан) шаклда ички бўлим режаларига киритиб борилади. 
Build-up методи бўйича умуман тескаридан иш кўрилади. Масалан, реализация 
кўрсаткичлари хисоб-китоби алохида сотиш булимларидан бошланади ва кейин 
эса корхона реализация бўлими бошлиқлари ушбу кўрсаткичларни ягона режа 
билан солиштиради, қайсики кейинчалик корхонанинг умумий режасига 
таркибий қисм бўлиб киритилади. 
Ушбу break-down ва build-up методлари 2 қарама-қарши тенденцияларни 
акс эттиради. Амалиѐтда уларнинг фақатгина биттасидан фойдаланиш унчалик 
тўғри эмас. Режани тузиш ва уни режалаштириш жорий жараѐн хисобланиб, 
унда доимо турли бўлимлар режаларининг координацияси амалга оширилиб 
борилади. 
Даромад ва харажатлар режасининг вазифаси – корхона фойдасининг 
ўзгариши ва қандай шаклланишини кўрсатишдир. Уни тузишнинг асосида 
маҳсулот реализацияси ҳажмини баҳолаш ѐтади. 
Янги лойиҳа учун пул маблағлари оқимининг прогнозлари, фойдани 
прогнозлашдан муҳимроқдир, чунки унда деталлик билан пул маблағларининг 
кирими ва чиқимини максимал бўлиш вақтини ва миқдорини қараб чиқиш 
зарурдир. Одатий фойданинг даражаси лойиҳани амалга оширишнинг 
бошланғич йилда, асосий ҳисобланмайди. Чунки бошланғич йилларда 
даромадлар харажатлардан ортмайди. У ѐки бу муддатда сотиш даражаси ва 
капитал харажатларни режалаш-тиришни утказишда, прогноз қўшимча 
молиялаштиришнинг вақти ва зарурлигини ва ишчи капиталга бўлган талабни 
аниқлашни талаб этади. Бунда корхона маъмурияти, ушбу қўшимча 
молиялаштиришнинг олинишини, қанча муддатга ва ушбу маблағларнинг 
қайтарилишини қандай амалга оширишни ечиши керак бўлади.
 
 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish