Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. Корхоналарда молиявий режалаштиришни қандай ташкил этиш 
лозим? 
2. Корхонада молиявий режалаштириш қуйидаги вазифаларни ечишга 
хизмат қилади? 
3. Корхонада молиявий режанинг аҳамияти қаерда билинади? 
Топшириқлар 
1. Бирон бир корхона ўйлаб уни молиявий фаолиятини режалаштириб 
чиқинг. 
2. Молиявий режалаштиришнинг асосий вазифаларини айтиб беринг. 
3. ―Корхоналарда молиявий режалаштириш‖ мавзусида кроссворд тузинг. 


127 
10.2-мавзу. Корхоналарда бюджетлаштиришнинг моҳияти ва 
таркиби 
 
Асосий саволлар: 
 
1. 
Корхоналарда 
бюджетлаштиришнинг 
мақсади 
ва 
вазифалари.
2. Корхона молиясини бошқаришда оператив молиявий 
режалаштириш таснифи ва мазмуни.
 
Таянч сўз ва иборалар 
Бюджетлаштириш, жорий бюджет, тезкор бюджет, капитал 
бюджет, молиявий лизинг, назорат, тактик режалаштириш, бизнес-режа. 
1. 
Корхоналарда 
бюджетлаштиришнинг 
мақсади 
ва 
вазифалари.
 
Молиявий фаолиятни тезкор режалаштириш тизими хўжалик 
фаолиятини молиявий таъминлашнинг асосий йўналишлари бўйича қисқа 
муддатли режа вазифаларини комплекс ишлаб чиқишдан иборат. Бундай 
молия-режа вазифаларининг асосий шакли корхона бюджети ҳисобланади. 
Бюджет ўз-ўзидан қисқа муддатли даврда тезкор молиявий режани бир 
йилгача бўлган даврда (қоида бўйича, чорак ѐки ойлик давр доирасида), 
хўжалик фаолиятининг аниқ шаклларининг ҳаракати жараѐнида молиявий 
маблағларнинг тушумини ва харажатларини акс эттиради. 
У жорий молиявий режа кўрсаткичларининг ҳар бир бўлими бўйича ва 
жавобгарлик марказларининг барча шаклларида етказиб берувчи бош режа 
ҳужжати ҳисобланади. 
Режали бюджетни ишлаб чиқиш икки асосий вазифани ечишга 
қаратилган: 
а) корхонанинг бўлимлари ва алоҳида барликдаги фаолияти билан 
боғлиқ харажатларнинг таркиби ва ҳажмини аниқлаш; 
б) бу харажатларни молиявий ресурслар билан қоплашни турли 
манбалардан таъминлаш. 
Тезкор 
молиявий 
режалаштириш 
жараѐнида 
бюджетларни 
гуруҳлаштириш қатор хусусиятли белгиларга кўра қўлланилади. 
Корхона фаолиятининг соҳаларига кўра, бюджетлар операцион, 
инвестицион ва молиявий фаолият бўйича ажратилади. Бу бюджетлар жорий 
молиявий режанинг таркибини ишлаб чиқиш тартибларини чораклар ѐки 
ойлар бўйича деталлаштириб акс эттиради. 
Жорий бюджет корхонанинг даромад ва харажатларининг режасини 
аниқлаштиради. У икки бўлимдан иборат: 1) жорий харажатлар; 2) 
операцион фаолиятдан олинган жорий даромадлар. Жорий бюджетнинг 
тахминий шакли қуйидаги жадвалда келтирилган. 


128 
2-жадвал 
Жорий бюджетининг тахминий режаси 
Кўрсаткичлар 
Чорак бў-
йича жами 
Шу жумладан, ойлар бўйича 
Январ 
Феврал 
Март 
I. Жорий харажатлар 
1. Материал харажатлар 
(харажатларнинг алоҳида 
моддалари бўйича) 
2. Асосий воситалар ва номоддий 
активларнинг эскириши 
3. Меҳнат ҳақи бўйича харажатлар 
4. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 
ажратмалар 
5. Солиқ тўловлари 
6. Бошқа бевосита харажатлар 
7. Жорий устама харажатлар 
Жами жорий харажатлар 
II. Операцион фаолиятдан 
даромадлар 
1. Маҳсулотларни сотишдан 
тушган даромадлар 
2. Бошқа операцион фаолиятдан 
тушган даромадлар 
Жами операцион даромадлар 
III. Маҳсулот баҳосига кирувчи 
солиқлар (ҚҚС, акциз ва бошқалар) 
IV. Соф даромад (II-III) 
V. Ялпи операцион фойда (IV-I) 
VI. Фойдадан тўланадагина солиқ 
тўлови ва йиғимлари 
VII. Соф операцион фойда (V-VI) 
Капитал бюджет – аниқ ижрочиларга капитал қўйилмаларнинг жорий 
режасини етказиб бериш шаклидир. У икки бўлимдан иборат. Капитал 
бюджетнинг тахминий шакли қуйидаги жадвалда келтирилган. 
3-жадвал 
Капитал бюджетнинг тахминий режаси 
Кўрсаткичлар 
Чорак бў-
йича жами 
Шу жумладан, ойлар бўйича 
Январ 
Феврал 
Март 
Капитал харажатлар 
1. Бино ва иншоотлар сотиб олиш 
ѐки қуриш 
2. Машина ва механизмлар сотиб 
олиш 


129 
3. Асбоб-ускуналар сотиб олиш 
(инвентар ва хўжалик 
жиҳозларидан ташқари) 
4. Номоддий активларни сотиб 
олиш 
5. Бошқа турдаги капитал 
харажатлар 
6. Инвестицион фаолият бўйича 
солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар 
7. Капитал харажатларнинг 
заҳираси 
Жами харажатлар 
Маблағлар тушумининг манбалари 
1. Инвесторнинг капитал 
харажатларни молиялашга 
йўналтирилган ўз маблағлари 
2. Акциядорлар (пайчилар)нинг пай 
бадаллари 
3. Молиявий лизинг 
4. Облигация эмиссияси 
5. Банк кредитлари 
6. Молиявий ресурсларни жалб 
этишнинг бошқа манбалари 
Жами маблағларнинг тушуми 
Маблағларнинг тушуми ва 
харажатларнинг қолиғи 
«Бюджет» атамаси кенг маънода, давлат миқѐсида иқтисодий сиѐсатни 
ишлаб чиқиш, ялпи ички маҳсулотнинг қийматини тақсимлаш ва қайта 
тақсимлаш натижасида ҳукумат ихтиѐрида марказлашган пул фондларининг, 
корхоналар ихтиѐрида эса марказлашмаган пул фондларининг шаклланиши 
ва улардан оқилона фойдаланишни англатади.
Тор маънода эса, «бюджетлаштириш» атамаси ҳали бизнинг иқтисодий 
адабиѐтларда атрофлича ѐритилмаган, чунки корхонанинг доимий асосга 
қуйилган комплекс режалаштириш, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили 
тизими шу пайтгача фақатгина бизнес-режалаштириш билан чекланган эди. 
Тараққий этган мамлакатлар бошқарув ҳисобида режалаштириш 
жараѐнини таърифлаш учун «бюджетлаштириш» атамасидан кенг 
фойдаланилади.

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish