ЭЭСК рухсат этилган қийматлари қуйидагича нормаланади:
|
нормал
|
максимал
|
электр тармоқда кучланишнинг оғиши:
|
|
|
1 кв гача
|
5
|
10
|
6-20 кв
|
-
|
10
|
35 кв ва юқори
|
-
|
-
|
носинусоидаллик коэффициенти, (%дан ортиқмас):
|
|
|
|
|
|
1 кв гача
|
5
|
10
|
6-20 кв
|
4
|
8
|
35 кв ва юқори
|
3
|
6
|
110 кв ва юқори
|
2
|
4
|
кучланишнинг тоқ гармоник ташкил
этувчиси коэффициенти, (%дан ортиқмас):
|
-
|
|
1 кв гача
|
-
|
6(3)
|
6-20 кв
|
-
|
5(2,5)
|
35 кв ва юқори
|
-
|
4(2)
|
110 кв ва юқори
|
-
|
2(1)
|
Кучланишнинг тескари кетма-кетлик коэф фициенти, (% дан ортиқмас):
|
2
|
4
|
Кучланишнинг ноль кетма-кетлик коэффициенти (% дан ортиқмас):
|
2
|
4
|
Частотанинг оғиши, Гц:
|
0,2
|
0,4
|
Электр энергия сифатини пастлигининг тармоқлар ва электр жиҳозларига таъсири электр энергия исрофининг ортиши; жиҳозларнинг хизмат муддатини қисқариши; ишлаб чиқариш даражасининг пасайиши; сифатнинг ёмонлашуви ва баъзан брак маҳсулот ишлаб чиқарилишига олиб келувчи техник зарарда кўринади.
Электр тармоқ ва жиҳозларидаги қувват исрофи кучланиш қийматига боғлиқ равишда ўзгаради. Масалан, юк исрофлари, яъни электр узатиш йўллари (ЭУЛ) ва трансформаторлар алмаштириш схемаларининг бўйлама қисмларидаги исрофлар, токнинг квадратига тўғри ва кучланишнинг квадратига тескари пропорционалдир. Салт ишлаш исрофлари кучланиш квадратига тўғри пропорционалдир. Бундан келиб чиқадики, кучланишни ростлаш қувват ва энергия исрофларини ўзгартиради.
Токлар ва кучланишлар симметриклиги ва синусоидаллигининг бузилиши ЭУЛ, трансформаторлар, айланувчи машиналар ва конденсатор батареяларида қўшимча исрофларни ҳосил қилади. Шу сабабли электр энергия сифатини оширувчи тадбирлар электр энергия исрофининг камайишига олиб келади.
Электр энергия сифатининг электр жиҳозларига хизмат қилиш муддатига таъсири асосан ўтказгичлар ва изоляциядаги ҳароратнинг рухсат этилган қийматидан ортиб кетиши натижасида уларни тез эскиришида намоён бўлади. Чўғланма лампалар хизмат муддатининг камайишига кучланишнинг мусбат оғиши хусусан кучли таъсир этади. Юқори гармоникалар, хусусан резонанс юз берганда , конденсатор батареяларининг ишдан чиқишига олиб келади.
Технологик зарар - технологик жараён ва ишлаб чиқарилувчи маҳсулот турлари билан белгиланади. Одатда технологик зарар ишлаб чиқарилувчи маҳсулот миқдори ёки сифатининг пасайиши, маҳсулотнинг брак бўлиши ва ҳаттоки технологик жараённинг бузилишида намоён бўлади. Маҳсулот миқдори ва сифатининг пасайиши маҳсулот умумий нархи ўзгаришининг берилган кучланиш даражасига боғланишини белгиловчи иқтисодий характеристика билан баҳоланади. Экспериментал иқтисодий характеристикалар ҳар бир турдаги корхоналар учун олинади. Ҳар хил корхоналар учун улар турлича. Айрим корхоналарда технологик жараён кучланиш сифатига жуда сезгир бўлса, айримларида аксинча.
Технологик жараёнларнинг бузилиши автоматика системаларининг нотўғри ишлаши натижасида содир бўлади. Автоматик бошқарув системалари электр энергияси сифатига сезгир бўлган кўплаб электрон элементлардан ташкил топган.
Саноат ва шаҳар электр тармоқларида электр энергиянинг технологик зарар ва исрофни белгиловчи асосий сифат кўрсаткичи бўлиб кучланишнинг оғиши ҳисобланади. Қатор ишлаб чиқариш корхоналари учун кучланиш сифатининг пастлигидан кўриладиган иқтисодий зарар асосий ўрин касб этади. Кучланишнинг пасайиши лампаларнинг ёруғлик беришини тез камайишига олиб келади. Шаҳар тармоқларида кучланишнинг ностабиллиги оммавий равишда кучланиш стабилизаторларидан фойдаланишга олиб келади.
ЭЭСКни қувват исрофи ва жиҳозларнинг хизмат қилиш муддатининг камайиши, шунингдек, маҳсулот миқдори ва сифати пасайишига таъсир даражасига мувофиқ тартибда ёзиш мумкин: 1) кучланиш ва частотанинг оғиши; 2) кучланиш ва токнинг носимметриклиги; 3) кучланиш ва токлар эгри чизиқларининг носинусоидаллиги; 4) кучланиш ўзгаришининг диапазони. Технологик жараёнларга таъсир даражаси бўйича бу ЭЭСКни қуйидаги кетма-кетликда ёзиш мумкин: 3,4,2,1.
Do'stlaringiz bilan baham: |