Синов саволлари
1. Реактив қувват компенсаторларига нималар киради?
2. Реактив қувват компенсаторлари нима учун ҳизмат қилади?
3. Конденсатор батареяси электр тармоққа қандай кўринишларда уланиши мумкин?
4. Конденсатор батареясининг компенсатор сифатида афзаллик ва камчиликлари нималардан иборат?
5. Конденсатор батареяси ишлаб чиқарувчи реактив қувват қандай аниқланади?
6. Реакторлар нима учун хизмат қилади?
7. Реакторларнинг компенсатор сифатида афзаллик ва камчиликлари нималардан иборат?
8. Синхрон комперсатор нима учун хизмат қилади? Улар қандай ҳолатларда ишлаши мумкин?
9. Синхрон компенсатор қандай қисмлардан иборат?
10 Синхрон компенсаторнинг афзаллик ва камчиликлари нималардан иборат?
11. Реактив қувватнинг статик манъбалари нима учун хизмат қилади?
12. Реактив қуввтнинг статик манбалари қандай қисмлардан иборат?
13. Реактив қувватнинг статик манъбаларининг афзаллик ва камчиликлари нималардан иборат?
14 – маъруза .
Маъруза режаси
1. Электр энергиянинг сифат кўрсаткичлари.
2. Кучланиш оғишининг нормаланган қийматлари.
3. Электр энергия сифат кўрсаткичларининг тармоқ ва истеъмолчиларнинг эффектив ишлашига таъсири.
4. Электр энергиянинг сифат кўрсаткичларининг бузилишидан кўрилувчи технологик зарар.
Таянч иборалар: Сифат кўрсаткичи; кучланишнинг оғиши; частотанинг оғиши; кучланиш диапазонининг ўзгариши; кетма-кетлик коэффициенти; носимметриклик коэффициенти; технологик зарар; кучланишни ростлаш; кучланишни стабиллаш; кучланишни пағонали ростлаш; қўзғатиш токи; қўзғатишсиз алмаштаб улаш; юклама остида ростлаш; қаршиликни компенсациялаш; реактив қувватни компенсациялаш.
Электр энергиянинг сифати
14.1. Электр энергиянинг сифат кўрсаткичлари
Электр энергиянинг сифати тармоқдаги кучланиш ва частотани уларнинг нормаланган қийматларига мос келиш даражасини аниқловчи кўрсаткичлар билан характерланади. Одатда техник ва иқтисодий нуқтаи назаридан барча электр исътемолчилари ва аппаратларининг номинал параметрларда ишлаши (fном ,Uном ,Iном ) мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бошланғич этапларда электр энергиянинг сифат муаммоси тармоқдаги кучланиш ва частотани уларнинг номинал қийматларига яқин даражада тутиб туришдан иборат эди. Сўнгги йилларда кўп миқдордаги юкламаси тез ўзгариб турувчи, шунингдек, юкламаси фазалар бўйича бир текис тақсимланмаган ва носинусоидал кучланиш ҳамда токни ҳосил қилувчи ноанъанавий электр қабул қилгичлар ЭҚҚ пайдо бўлди (прокат станциялари, ёйли пўлат эритувчи печлар, тўғрилагич қурилмалар, электрлаштирилган транспортлар, электролиз ва ҳ.к.). Бу янги ЭҚҚлар электр энергия сифатининг бузилишига олиб келади.
Ҳозирги даврда 50 Гц, частотали уч фазали ва бир фазали умумфойдаланиладиган электр тармоқнинг ЭҚҚлар ёки исътемолчилар уланадиган нуқталарида электр энергия сифатига талабни ўрнатувчи 13109-87 Давлат стандарти амал қилади.
Электр энергиянинг сифат кўрсаткичлари (ЭЭСК) икки гуруҳга бўлинади: асосий ЭЭСК ва қўшимча ЭЭСК. Асосий ЭЭСКларига электр энергиянинг сифатини белгиловчи параметрлар киради.
Рухсат этилувчи қийматлар белгиланган асосий ЭЭСКга кучланишнинг оғиши, кучланиш диапозони, кучланиш тебранишларининг дозаси, кучланиш эгри чизиғининг носинусоидаллик коэффициенти, - чи гармоник ташкил этувчи коэффициенти, кучланишларнинг кетма-кетлик коэффициенти, кучланишларнинг ноль кетма-кетлик коэффициенти , частотанинг оғиши киради.
Қўшимча ЭЭСК бошқа норматив- техник ҳужжатларда фойдаланилувчи кўрсаткичларни ўз ичига олади.
Давр тезликнинг оғиши бутун энергетика системаси учун бир хилдир, чунки унинг айни вақтдаги қиймати генераторларнинг айланиш давртезлиги билан белгиланади. Нормал турғун ҳолатларда барча генераторлар синхрон частотака эгадир. Шу сабабли частотанинг оғиши электр энергия сифатининг умумсистемавий кўрсаткичидир. Кучланиш тармоқнинг турли нуқталарида турлича қийматларга эга. Шундай қилиб кучланиш электр энергия сифатининг локал кўрсаткичидир.
Электр тармоқларнинг реал ҳолатларида кучланишлар доимо номинал кучланишдан фарқ қилади. Бу фарқни бир қатор – кучланишининг оғиши, кучланишнинг ўзгариш диапазони , кучланиш тебранишининг дозаси каби ЭЭСК характерлайди.
Кучланишнинг оғиши - бу кучланишнинг ҳақиқий U ва тармоқ учун номинал Uном қийматлари орасидаги фарқдир.
Агар ва вольт ёки киловольтларда ифодаланса, у ҳолда кучланиш оғиши шу бирликларда қуйидагича аниқланади:
Кучланишнинг оғиши номиналга нисбатан фоиз ҳисобида
Кучланиш ўзгаришининг диапазони - бу кучланиш бир марта ўзгарганда унинг олдинги ва кейинги амплитуда ёки таъсир этувчи қийматлари орасидаги фарқдир.
Кучланиш ўзгаришининг диапазони қуйидаги формула бўйича ҳисобланади,%
,
бу ерда , - кучланишининг кетма-кет келувчи амплитуда қийматлари. Агар кетма-кет равишда энг катта ва энг кичик қийматлар ва келса, у ҳолда кучланиш ўзгаришининг диапазони қуйидагига тенг
Кучланиш ўзгариши диапазонининг нормаси ва рухсат этилган қийматлари фақат ёритиш қурилмаларининг киришларида аниқланган. Электр энергиянинг бошқа қабул қилгичлари учун кучланиш ўзгаришининг диапазони нормаланмайди.
Кучланишнинг тескари кетма-кетлик коэффициенти - бу кучланишнинг носимметриклигини белгиловчи сифат кўрсаткичидир,%:
,
бу ерда - умумий частотали уч фазали система тескари кетма-кетлик кучланишининг таъсир этувчи қиймати
Уч фазали тўрт ўтказгичли системанинг ноль кетма-кетлик коэффициенти ҳам шу тартибда аниқланади. коэффициенти коэффициентини аниқлаш формуласи бўйича топилиб , фақат ўрнига умумий частотали ноль кетма-кетлиги кучланишнинг таъсир этувчи қиймати қўйилади.
Кучланишлар эгри чизиғининг носинусоидаллик коэффициенти
,
бу ерда -кучланишни - чи гармоник ташкил этувчисининг таъсир этувчи қиймати; - кучланишни гармоник ташкил этувчисининг тартиби; N-кучланишни ҳисобга олинувчи гармоник ташкил этувчилари сўнгисининг тартиби.
ни аниқлашда тартиби 40 ва (ёки) қиймати 0,3% дан кичик бўлган гармоник ташкил этувчиларни ҳисобга олмасликка рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |