Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника


Компенсацияловчи қурилмалар



Download 1,58 Mb.
bet38/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

13.2. Компенсацияловчи қурилмалар.
Компенсацияловчи қурилмалар сифатида синхрон компенсаторлардан, конденсаторлардан, конденсаторлар батареясидан, реакторлардан ва реактив қувватнинг статик манбаларидан фойдалананиш мумкин.
Конденсаторлар батареяси қуйидаги мақсадларда қўлланилади:
а) тармоқ тугунларида реактив қувват ишлаб чиқариш учун кўндаланг компенсациялаш (шунтловчи БК);
б) линиянинг реактив қаршилигини камайтириш учун - бўйлама компенсация.
Шунтловчи конденсаторлар батареяси нимстанциялар шиналарига ўрнатилади (10.2,б- расм), бўйлама компенсацияловчи қурилмалар линияга кетма-кет уланади. Конденсаторлар батареяси алоҳида конденсаторлардан йиғилади. Улар параллел ёки кетма-кет уланиши мумкин. Конденсаторлар 0,2210,5 кВ кучланишга мўлжалланиб, бир фазали ёки уч фазали қилиб ишлаб чиқарилади.Конденсаторларнинг умумий қуввати 10125 квар бўлади.
Шунтловчи конденсаторлар батареяси 110 кВ гача бўлган кучланишларда ишлатилади. Кетма-кет уланган конденсаторларнинг сонини ошириб, конденсаторлар батареясининг ишчи кучланишини ошириш мумкин. Унинг қувватини ошириш учун эса конденсаторлар параллел уланади. 6 кВ ва ундан юқори кучланишли конденсаторлар батареясини йиғиш учун ишлаб чиқаришда номинал кучланиши 0,66; 1,05; 6,3 кВ бўлган бир фазали конденсаторлар қўлланилади. 0,66; ва 1,05 кВ кучланишли конденсаторлар паст кучланишли конденсаторлар дейилади.
Батареяда конденсаторлар кетма-кет уланганда уларнинг сони қуйидагича аниқланади:
n= .
Бу ифодада UКБ.э.кат. - конденсаторлар батареяси уланган нуқтадаги энг катта ҳисобий кучланиш; Uк..ном. - конденсаторларнинг номинал кучланиши; kр-конденсатор параметрларининг хатоликларини ҳисобга олувчи коэффициент.
Бу коэффициентнинг қиймати 0,92-0,93 олинади.
Батареяда конденсаторлар параллел уланганда параллел шаҳобчаларнинг сони конденсаторларда ўтакучланиш юз бермаслиги шарти билан аниқланади. Яъни параллел шаҳобчалар сони шунча бўлиши керакки, бунда ҳар бир шаҳобча орқали оқувчи ток конденсаторнинг номинал токидан ошмасин. Бунда тармоқнинг токи параллел шаҳобчалар орқали бўлиниб оқиб ўтишини назарда тутиш лозим.
Уч фазали тармоқларда конденсаторларни учбурчак ва юлдуз кўринишида улаш мумкин. Конденсаторлар юлдуз усулида улаганда конденсаторлар батареясининг қуввати:
Qс=3Uф2С.
Конденсаторлар учбурчак усулда уланганда конденсатор батареясининг қуввати:
Qс=3U2С=9Uф2С;
Демак, конденсаторларни учбурчак усулда улаганда конденсаторлар батареяси қуввати уч марта катта бўлар экан. Одатда кучланиш 1 кВ гача бўлганда конденсаторлар учбурчак кўринишида уланади. Энергосистемаларда 6 кВ ва ундан юқори кучланишли конденсаторлар батареяси доимо юлдуз схемаси бўйича йиғилиб, уларнинг нейтрали тармоқ нейтралига боғлиқ равишда изоляцияланади ёки ерга қатъий уланади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish