Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника



Download 1,58 Mb.
bet41/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

15 – маъруза .
Маруза режаси
1. Кучланишни стабиллаш, бир пағонали ва кўп пағонали ростлаш.
2.. Кучланишни маҳаллий ва марказлашган ростлаш.
3. Кучланишни қарама-қарши ростлаш.
4. Кучланишни электр станцияларида ростлаш.


Таянч иборалар: Кучланишнинг пасайиши; кучланишнинг исрофи; кучланишнинг оғиши; частотанинг оғиши; кучланиш диапазонининг ўзгариши; кетма-кетлик коэффициенти; носимметриклик коэффициенти; технологик зарар; кучланишни ростлаш; кучланишни стабиллаш; кучланишни пағонали ростлаш; қўзғатиш токи; қўзғатишсиз алмаштаб улаш; юклама остида ростлаш; қаршиликни компенсациялаш; реактив қувватни компенсациялаш.
(Адабиётлар: 1-4, 6-9, 12-14).


15.1. Кучланишни ростлаш усуллари
Электр тармоқнинг кучланиши доимо юклама, таъминлаш манъбасининг иш ҳолатларии, занжирнинг қаршилигини ўзгариши билан ўзгариб туради. Кучланишнинг оғиши ҳар доим ҳам рухсат этилган қийматлар интервалида жойлашавермайди. Бунинг сабаби бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: а) тармоқ элементлари орқали оқаётган юклама токлари ҳосил қилувчи кучланиш исрофи; б) ток ўтказувчи элементлар кўндаланг кесимлари ва куч трансформаторлари қувватларини нотўғри танлаш; в) тармоқ схемасининг нотўғри тузилиши.
Кучланиш оғишини назорат қилиш уч йўл билан амалга оширилади: 1) кучланиш даражаси бўйича кучланиш оғишларини уларнинг рухсат этилган қийматлари билан солиштириш асосида амалга оширилади; 2) электр системасидаги жойи бўйича – электр тармоқнинг маълум нуқталарида, масалан, ЭУЛнинг бошланиши ёки охирида, туман нимстанциясида, амалга оширилади; 3) кучланиш оғиши мавжуд бўлишининг давомийлиги бўйича амалга оширилади.
Кучланишни ростлаш деб электр системасининг характерли нуқталарида кучланиш даражасини махсус техник воситалар ёрдамида ўзгартириш жараёнига айтилади. Аввалдан кучланиш ва реактив қувватни ростлаш усуллари ва йўллари энергетика системаларини бошқаришнинг қуйи иерархик даражаларидан юқориси томон келиб чиққан. Жумладан, бошланишда кучланишни ростлаш тақсимловчи тармоқларнинг таъминлаш марказларида – иш ҳолати ўзгарганда исътемолчилардаги кучланиш трансформациялаш коэффициентини ўзгартириш орқали тутиб туриладиган туман нимстанцияларида амалга оширилган.
Кучланишни ростлашнинг бу усуллари ҳозирги давргача ҳам сақланиб қолиб, улар автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви системалари (АДБС)нинг қуйи иерархик даражаларида қўлланилади. АДБСнинг юқори даражалари нуқтаи назаридан булар ростлашнинг локал усулларидир. Юқори даража АДБС локал ростлаш системалари ва бутун энергетика системасининг ҳолатини оптималлаш ишларини координациялайди.
Кучланишни локал ростлашни таъминлаш марказида (ТМ) амалга ошириладиган марказланган ва бевосита исътемолчиларда амалга оширидиган маҳаллий усулларга бўлиш мумкин.
Кучланишни маҳаллий ростлашни гуруҳли ва индивидуалга усулларга бўлиш мумкин. Гуруҳли ростлаш исътемолчилар гуруҳи учун, индивидуал ростлаш асосан махсус мақсадларда амалга оширилади.
Юқорида кўрсатилган кучланишни ростлаш типларини юкламани ўзгариши характерига боғлиқ равишда бир нечта нимтипларга ажратиш мумкин. Масалан, кучланишни марказлашган ростлашда учта нимтипни ажратиш мумкин. Булар, кучланишни стабиллаш; кучланишни иккинчи даражали ростлаш ва кучланишни қарама-қарши ростлашдир.
Кучланишни стабиллаш амалда юкламаси ўзгармайдиган исътемолчилар учун, масалан, кучланиш даражаси бир хилда тутиб турилиши лозим бўлган уч сменли корхоналар учун қўлланилади. Бундай исътемолчиларнинг суткалик юклама графиги 12.1,а- расмда келтирилган.
Аён ифодаланган икки даражали юклама графигига эга бўлган исътемолчилар, масалан, бир сменли корхоналар, учун икки даражали ростлаш қўлланилади (12.1,б-расм). Бунда сутка давомида юклама графигига мос равишда кучланишнинг икки даражаси тутиб турилади. Юклама сутка давомида ўзгарувчан бўлган ҳолларда қарама-қарши ростлаш амалга оширилади (12.1,в-расм). Юкламанинг ҳар бир қиймати мос кучланиш ва кучланиш исрофи қийматларига эга бўлади. Шу сабабли юклама ўзгариши билан кучланиш ҳам ўзгаради. Бунда кучланишнинг оғиши рухсат этилганидан ортиб кетмаслиги учун уни юкламага боғлиқ равишда ростлаш лозим.


а) б) в)
12.1-расм. Юклама графиклари. а- ўзгармас; б – икки даражали; в – қуп даражали.


Юклама нафақат сутка давомида, балки йил давомида ҳам ўзгаради. Масалан, йил давомида энг катта юклама кузги-қишки мавсум даврида, энг кичик юклама эса ёзги даврда бўлади. Қарама-қарши ростлаш кучланишни нафақат юкламанинг сутка давомида ўзгариши бўйича, балки сезон давомида ҳам ўзгариши бўйича ростлашдан иборатдир. У электр станциялари ва нимстанциялари шиналаридаги кучланиш даражасини энг катта юклама даврида оширилган ҳолатда, энг кичик юклама даврида эса камайтирилган ҳолатда тутиб туришни назарда тутади.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish