16.1. Пасайтирувчи нимстанцияларда кучланишни ростлаш Пасайтирувчи нимстанциялар трансформаторлари тузилиши бўйича икки турга бўлинади: а) ростловчи шохобчаларни қўзғатишсиз алмашлаб уловчи, яъни тармоқдан узиш орқали (қисқача, “ҚАУли трансформаторлар”); б) ростловчи шохобчаларни юклама остида ростловчи (қисқача, “ЮОРли трансформаторлар”). Одатда, ростловчи шохобчалар трансформаторнинг кичик ишчи ток оқувчи юқори чулғами томонида ясалади. Бунда алмашлаб улаш қурилмасининг иши енгиллашади.
12.2,а-расмда тасвирланган содда схемани кўриб ўтамиз.
Бунда нимстанция ЮК шинасидаги кучланиш электр станцияси генераторлари кучланиши U1 дан ЭУЛ даги кучланиш исрофи қиймати Uсга, нимстанция ҚК шинасидаги ЮКга келтирилган кучланиш U эса яна трансформатор қаршилигидаги кучланиш исрофи Uт га фарқ қилади:
U2ю=U1-Uc, U =U2ю-Uт. Нимстанциялар ҚК шиналаридаги кучланишнинг ҳақиқий қиймати қуйидагича топилади:
(13.1)
бу ерда nт=Uшох/Uқ.н - трансформаторнинг трансформациялаш коэффициенти; Uшох - ЮК чулғам ростлаш шохобчасининг кучланиши; Uk.н - ҚК чулғамининг номинал кучланиши.
Трансформациялаш коэффициентини ўзгартириб, нимстанциянинг ҚК томонидаги кучланиш U2қни ўзгартириш мумкин. Нимстанцияларда барча кучланишни ростлаш воситалари айнан шу принципда ишлайди.
Қарама-қарши ростлаш шартлари (12.1) ва (12.2) бўйича
бу ерда - энг катта юклама іҳолатида хоіҳланган кучланиш оғишининг номинал кучланишга нисбатан фоизи; - шу сингари энг кичик юклама ҳолати учун.
Буларга мос равишда
; .
ҚК томонидаги кучланишниг ҳақиқий қиймати (А.3) ифодадан топилади.
Тармоқни электрик ҳисоблаш натижасида энг катта юклама ҳолатида ҚК томонидаги кучланишниг ЮК томонига келтирилган қиймати энг кичик юклама ҳолатида ҚК томонидаги кучланишнинг ЮК томонига келтирилган қиймати топилади. ва лар бўйича энг катта ва энг кичик юклама ҳолатлари учун трансформатор юқори чулғамида хоҳланувчи ростлаш шохобчаси аниқланади:
; (13.2)
(13.2) бўйича аниқланувчи хоҳланувчи шохобчалар (12.1) ва (12.2) шартлари бажарилувчи энг яқин стандарт қийматларга яхлитланади.