Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника


Автоматлаштирилган лойиҳалаш системаларини



Download 1,58 Mb.
bet52/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

Автоматлаштирилган лойиҳалаш системаларини (АЛС) қўллаш энергетика системалари ва тармоқларини лойиҳалашда муҳим аҳамиятга эга. Электр тармоқни лойиҳалашда асосий аниқланувчи параметрлар – номинал кучланишлар, ЭУЛ ўтказгичларининг кўндаланг кесими, ЭУЛнинг сони, уларнинг узатиш қобилияти, трансформаторларнинг сони ва қуввати дискретдир. Қидирилаётган маълумотларнинг сони жуда кўп ва шу сабабли масалани математик кўринишда тасвирлаш жуда мураккаб. Электр тармоқни лойиҳалашни лойиҳаловчисиз амалга ошириш мумкин эмас. ЭСни лойиҳалашда АЛС лойиҳаловчи учун маслаҳатчи сифатида хизмат қилади ва у инсон томонидан тўлиқ ҳимоялашни кўзда тутади.


18.2. Техник- иқтисодий кўрсаткичлар
Энг муҳим техник-иқтисодий кўрсаткич – бу капитал маблағлар, яъни электр тармоғи, станциялари ва энергетик объектларни қуриш учун сарф бўлувчи харажатлардир. Электр тармоқ учун
К=КЭУЛнс (15.1)
Бу ерда КЭУЛ - ЭУЛларни қуриш учун капитал маблағ; Кнс - нимстанцияларни қуриш учун капитал маблағ.
ЭУЛларни қуриш учун капитал маблағлар КЭУЛ ўрганиш ишлари ва трассаларни тайёрлаш, таянчлар, ўтказгичлар, изоляторлар ва шу каби жиҳозларни олиш, уларни ташиш, монтаж қилиш ва бошқа ишлар учун харажатлардан ташкил топган. Нимстанцияларни қуриш учун капитал маблағлар Кнс территорияни тайёрлаш, трансформатор, узгич ва шу каби жиҳозларни олиш, монтаж қилиш ва бошқа ишлар учун харажатлардан ташкил топган.
Капитал маблағлар алоҳида жиҳозлар нархларининг умумлаштирилган қийматлари ёки сметалар бўйича ҳисобланиши мумкин.
Иккинчи муҳим техник-иқтисодий кўрсаткич бўлиб бир йил давомида энергетик жиҳозлар ва тармоқдан фойдаланиш учун лозим бўлган харажатлари (қўшимча харажатлар) ҳисобланади:
(15.2)
Бу ерда ИЭУЛ, Инс - ЭУЛ ва нимстанциялар учун бир йил давомида фойдаланиш харажатлари; Иw - бир йил давомида исроф бўлувчи электр энергия нархи; а.ЭУЛ, т.ЭУЛ, х.ЭУЛ - ЭУЛ учун аммортизация, жорий таъмир ва хизмат кўрсатиш йиллик чегирмаларининг нисбий бирликдаги қийматлари, 1/йил; а.нс, т.нс, х.нс - нимстанция учун аммортизация, жорий таъмир ва хизмат кўрсатиш йиллик чегирмаларининг нисбий бирликдаги қийматлари, 1/йил.
а, т, х ларнинг қийматлари қўлланмаларда келтирилган.
Агар ЭУЛ ва нимстанциялар учун аммортизация, таъмир ва хизмат кўрсатишга сарф бўлувчи фойдаланиш харажатларини бирлаштирсак, у ҳолда электр тармоқ учун фойдаланиш харажатлари ифодасини қуйидагича ёзиш мумкин:
И=Иатх.w (15.3)
Бу ерда, Иа - аммортизацияга чегирмалар; Ит - тармоқда жорий таъмирни амалга ошириш учун харажатлар; Их - тармоққа хизмат кўрсатишга чегирмалар; Иw - исроф бўлувчи электр энергия нархи.
Аммортизация чегирмалари капитал таъмирни амалга ошириш учун зарур бўлган харажатлар ва ишдан чиққан ёки эскирган жиҳозларни алмаштириш учун тўпланувчи маблағлардан ташкил топади. Жиҳознинг хизмат кўрсатиш даври қанча қисқа бўлса, аммортизация чегирмаси шунчалик кўп бўлади. Жорий таъмир чегирмалари жиҳозни ишлайдиган ҳолатда тутиб туриш учун фойдаланилади. Жорий таъмир мобайнида изоляторлар алмаштирилади, таянч ва нимстанция жиҳозларининг сиртлари бўялади, катта бўлмаган бузилишлар тузатилади. Ишдан чиқишнинг олдини олиш учун барча жиҳозлар текширилиб ва даврий тарзда синовдан ўтказилиб турилади. Бу тадбирлар ҳам жорий таъмир чегирмалари ҳисобидан молияланади. Хизмат кўрсатиш чегирмалари бевосита ходимларнинг маоши, транспорт ва аълоқа воситалари, ходимларнинг яшаш уйлари ва ҳ.к. учун сарф қилинади.
Аммортизация ва жорий таъмир қўшимча харажатлари қуйидагича ҳисобланади:
Иа=аК, (15.4)
Ит=аК, (15.5)
бу ерда а- нисбий бирликдаги аммортизация чегирмалари, 1/йил;
т- нисбий бирликдаги жорий таъмир чегирмалари, 1/йил.
Бир йил давомида исроф бўлувчи электр энергиянинг нархи қуйидагича ҳисобланади: Иw =W, (15.6)
бу ерда W- электр энергия исрофи, кВт.соат; - исроф бўлувчи 1 кВт.соат электр энергиянинг нархи.
Техник-иқтисодий кўрсаткичларга, шунингдек, электр энергияни узатишнинг тан нархи ҳам киради ва у қуйидагича аниқланади:
С=И/W, (15.7)
бу ерда И- электр тармоқдан фойдаланиш харажатлари; W- бир йил давомида истеъмолчи тармоқдан олган электр энергия.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish