19.3. Номинал кучланишни танлаш
Электр тармоқнинг номинал кучланиши унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларига кучли таъсир этади. Масалан, номинал кучланиш ошса, қувват ва электр энергия исрофи, яъни фойдаланишдаги харажатлар камаяди, ўтказгичларнинг юғонликлари камаяди, ЭУЛ орқали узатилувчи чегаравий қувватлар ортади, тармоқнинг келажакдаги тараққиёти енгиллашади, бироқ, тармоқни қуриш учун капитал маблағ ортади. Кичик номинал кучланишдаги тармоқ аксинча – кичик капитал харажатларни талаб этади, бироқ, қувват ва электр энергия исрофининг ортиши фойдаланишдаги сарфларни ортишига ва бундан ташқари узатиш қобилиятининг камайшига олиб келади. Бундан лойиҳалаштиришда номинал кучланишни тўғри танлашнинг муҳимлиги келиб чиқади.
Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ номинал кучланиш қуйдаги қатор факорларга боғлиқдир: юклама қуввати, уларнинг таъминлаш марказларидан узоқлиги, уларнинг бир-бирига нисбатан жойлашуви, тармоқланган конфигурацияси, кучланишни ростлаш усуллари ва бошқалар. Номинал кучланиш Uном нинг тахминий қийматини узатилувчи қувват ва у узатиладиган масофа бўйича аниқлаш мумкин. Номинал кучланишни қуйидаги усуллар бўйича тахминий баҳолаш мумкин: а) типик боғланишлар бўйича; б) эмпирик ифодалар бўйича; в) жадвал бўйича. Типик боғланишлар ва жадваллар қўлланмаларда келтирилган.
Номинал кучланишни узатилувчи қувват Р (МВт) ва ЭУЛ узунлиги L (км) маълум бўлганда Стилл формуласи бўйича топиш мумкин:
Uном=4,34 L+16P (16.6)
Бу формула узунлиги 250 км гача ва узатилувчи қувват 60 МВт дан ошмаган ЭУЛ лар учун қўлланилиши мумкин.
Узатилувчи қувватлар катта бўлган узунлиги 1000 км гача бўлган ЭУЛ лар учун А.М.Заллеский фомуласидан фойдаланиш мумкин:
Uном= Р(100+15 L (16.7)
Г.А.Илларионов томонидан бу мақсадларда фойдаланилувчи қуйидаги формула таклиф этилган:
(16.8)
(16.6), (16.7) формулаларидан фарқли равишда (16.8) формуласи 35 кВ дан 1150 кВ гача бўлган барча номинал кучланишлар шкаласи учун қониқарли натижани беради.
Лойиҳалаштирилаётган электр тармоқ ёки унинг алоҳида участкалари турли номинал кучланишларда бўлиши мумкин. Халқасимон электр тармоқлар участкалари учун, одатда номинал кучланишни бир хил қилишга ҳаракат қилинади.
График, жадвал ёки формулалардан бири бўйича топилган кучланиш энг яқин номинал кучланишига яхлитланади. Uном нинг қиймати аниқлангандан сўнг ҳар бир конкрет тармоқ учун чекланган миқдордаги ҳар хил номинал кучланишли вариантлар мўлжалланади ва сўнгра улар техник-иқтисодий жиҳатдан солиштирилади. Бу вариантлар учун келтирилган харажатларни солиштириш натижасида бутун тармоқ ёки унинг алоҳида участкаларини номинал кучланиши танланади.. Агар келтирилган харажатлар орасидаги фарқ 5% дан кичик бўлса Uном катта бўлган вариант танланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |