Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника



Download 1,58 Mb.
bet44/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

Синов саволлари
1. Кучланишни стабиллаш нима? У қандай ҳолларда қўлланади?
2. Кучланишни пағонали ростлаш нима? У Кандай ҳолларда қўлланади?
3. Кучланишни қарама-қарши ростлаш нима? У қандай ҳолларда қўлланади?
4. Кучланишни генераторнинг қўзғатиш токини ўзгартириб ростлаш усулининг маъносини тушунтиринг.
5. Одатда истеъмолчиларда кучланишни ўзгариш диапозони тахминан қандай?
6. Кучланишни марказлашган ростлаш нима? У қандай ҳолларда қўлланилади?
7. Кучланишни маҳаллий ростлаш нима? У қандай ҳолларда қўлланилади?
8. Истеъмолчилардаги кучланиш даражаси тармоқдаги реактив қувват оқимига қандай боғлиқ?
9. Истеъмолчилардаги кучланиш даражаси қандай факторларга боғлиқ?
10. Истеъмолчилардаги кучланиш даражаси тармоқнинг реактив қувватига қандай боғлиқ?
11. Тармоқдаги кучланиш исрофи ва кучланиш пасайишининг ташкил этувчилари ўртасида қандай боғлиқликлар мавжуд?
16 – маъруза .
Маруза режаси
1. Кучланишни ҚАУли трансформатор ёрдамида ростлаш.
2.. Кучланишни ЮОРли трансформатор ёрдамида ростлаш.
3. ҚАУ ва ЮОР қурилмаларининг схемалари ва ишлаш принциплари.
4. Кучланишни линия ростлагич трансформаторлари ёрдамида ростлаш.


Таянч иборалар: Кучланишни ростлаш; кучланишни стабиллаш; кучланишни пағонали ростлаш; қўзғатиш токи; қўзғатишсиз алмаштаб улаш; юклама остида ростлаш; қаршиликни компенсациялаш; реактив қувватни компенсациялаш.
(Адабиётлар: 1-4, 6-9, 12-14).


16.1. Пасайтирувчи нимстанцияларда кучланишни ростлаш
Пасайтирувчи нимстанциялар трансформаторлари тузилиши бўйича икки турга бўлинади: а) ростловчи шохобчаларни қўзғатишсиз алмашлаб уловчи, яъни тармоқдан узиш орқали (қисқача, “ҚАУли трансформаторлар”); б) ростловчи шохобчаларни юклама остида ростловчи (қисқача, “ЮОРли трансформаторлар”). Одатда, ростловчи шохобчалар трансформаторнинг кичик ишчи ток оқувчи юқори чулғами томонида ясалади. Бунда алмашлаб улаш қурилмасининг иши енгиллашади.
12.2,а-расмда тасвирланган содда схемани кўриб ўтамиз.
Бунда нимстанция ЮК шинасидаги кучланиш электр станцияси генераторлари кучланиши U1 дан ЭУЛ даги кучланиш исрофи қиймати Uс га, нимстанция ҚК шинасидаги ЮКга келтирилган кучланиш U эса яна трансформатор қаршилигидаги кучланиш исрофи Uт га фарқ қилади:
U2ю=U1-Uc, U =U2ю-Uт.
Нимстанциялар ҚК шиналаридаги кучланишнинг ҳақиқий қиймати қуйидагича топилади:
(13.1)
бу ерда nт=Uшох/Uқ.н - трансформаторнинг трансформациялаш коэффициенти; Uшох - ЮК чулғам ростлаш шохобчасининг кучланиши; Uk.н - ҚК чулғамининг номинал кучланиши.
Трансформациялаш коэффициентини ўзгартириб, нимстанциянинг ҚК томонидаги кучланиш U ни ўзгартириш мумкин. Нимстанцияларда барча кучланишни ростлаш воситалари айнан шу принципда ишлайди.
Қарама-қарши ростлаш шартлари (12.1) ва (12.2) бўйича

бу ерда - энг катта юклама іҳолатида хоіҳланган кучланиш оғишининг номинал кучланишга нисбатан фоизи; - шу сингари энг кичик юклама ҳолати учун.
Буларга мос равишда
; .
ҚК томонидаги кучланишниг ҳақиқий қиймати (А.3) ифодадан топилади.
Тармоқни электрик ҳисоблаш натижасида энг катта юклама ҳолатида ҚК томонидаги кучланишниг ЮК томонига келтирилган қиймати энг кичик юклама ҳолатида ҚК томонидаги кучланишнинг ЮК томонига келтирилган қиймати топилади. ва лар бўйича энг катта ва энг кичик юклама ҳолатлари учун трансформатор юқори чулғамида хоҳланувчи ростлаш шохобчаси аниқланади:
; (13.2)
(13.2) бўйича аниқланувчи хоҳланувчи шохобчалар (12.1) ва (12.2) шартлари бажарилувчи энг яқин стандарт қийматларга яхлитланади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish