Электр тармоғининг максимал (минимал) иш ҳолати – электр тармоғининг умумий юклама энг катта (энг кичик) бўлган пайтдаги иш ҳолати.
Подстанциянинг ҳисобий юкламаси – тугундаги пасайтирувчи подстанциянинг қуйи ва ўрта томонидаги юкламалар ҳамда трансформатордаги қувват исрофи йиғиндисидан иборат бўлган юклама.
Электр тармоғида кучланишнинг пасайиши – электр тармоғи элементи учларидаги кучланишларнинг комплекс қийматларини айирмаси. (Кучланишлар ўртасидаги геометрик айирма).
Кучланиш пасайишининг бўйлама (кўндаланг) ташкил этувчиси – кучланиш пасайишининг ҳақиқий (мавҳум) қисми.
Электр тармоғида кучланиш исрофи – электр тармоғи элементи учларидаги кучланишларнинг модуллари айирмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |