Синов саволлари 1. Электр тармоқларда энергия исрофлари нима мақсадларда ҳисобланади?
2. ЭУЛда қувват исрофи қандай ҳисобланади?
3. ЭУЛда йиллик энергия исрофи юклама графиги бўйича қандай ҳисобланади?
4. ЭУЛда йиллик энергия исрофи максимал юклама ва максимал юкламадан фойдаланиш вақти бўйича қандай ҳисобланади?
5. Максимал юкламадан фойдаланиш вақти нима? У юклама графиги бўйича қандай аниқланади?
6. Максимал исрофлар вақти нима? У юклама графиги бўича қандай аниқланади?
7. Трансформаторда қувват исрофи қандай ҳисобланади?
8. Трансформаторда йиллик энергия исрофи юклама графиги бўйича қандай ҳисобланади?
9. Трансформаторда йиллик энергия исрофи максимал юклама ва максимал юкламадан фойдаланиш вақти бўйича қандай аниқланади?
10. Электр тармоқда энергия исрофи қандай турларга (ташкил этувчиларга) бўлинади?
23 – маъруза (давоми) (1 соат) Маъруза режаси Электр тармоқларда қувват ва энергия исрофини камайтириш тадбирлари.
Электр тармоқда қувват ва энергния исрофини контурни очиш орқали камайтириш.
Электр тармоқда қувват ва энергия исрофини контурларни бир жинсли кўринишга келтириш орқали камайтиш.
Электр тармоқларда қувват ва энергия исрофини контурларда трансформациялар коэффициентларини ростлаб камайтириш.
Таянч иборалар: Энергия исрофи; максимал юклама; юклама графиги; максимал қувватдан фойдаланиш вақти; максимал исроф вақти.
(Адабиётлар: 1-4, 6-9, 12-14).
23.1. Электр энергия исрофини камайтириш тадбирларини классификациялаш
Ҳозирги шароитда электр тармоқларда энергия исрофини камайтириш ёқилғини тежашнинг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади.
Электр энергия исрофини таҳлил қилганда умумий исрофни қуйидаги турларга бўлиш лозим:
энергетика системасида электр энергия исрофининг ҳисобий миқдори – барча электр станциялардан тармоққа берилган ва барча истемолчилар томонидан қайд этилиб, пули тўланган электр энергия миқдорлари орасидаги фарқ;
исрофнинг ҳисобий ва техник миқдори – маълум ҳолат параметрлари ва тармоқ элементларининг ҳисоб параметрлари бўйича аниқланиб, у ўтказгичларни қизиши ва электромагнит майдоннинг ҳосил бўлишига сарф бўлувчи исрофдир;
тижорат исрофлари – у ҳисобий ва техник исрофлар орасидаги фарқ сифатида аниқланиб, у қайд этиш тизимининг такомиллашмаганлиги, счетчиклар кўрсатишини олишнинг бир вақтда эмаслиги ва ноаниқлиги, фойдаланилувчи қайд этиш асбобларининг хатоликлари, қайд этилмаган истеъмолчиларнинг мавжудлиги; ўғирлашлар ва ҳ.к. лар билан белгиланади.
Ҳозирги даврда мавжуд электр энергия исрофини камайтириш тадьирларини уч группага бўлинади: ташкилий, техник ва электр энергияни ҳисобий ва техник қайд этиш тизимини такомиллаштириш тадбирлари.
Ташкилий тадбирларни қўллаш амалда ҳеч қандай қўшимча маблағни талаб этмайди. Техник тадбирлар қўшимча капитал маблағларни талаб этади.
Электр энергияни техник ва ҳисобий қайд этиш тизимининг такомиллашуви исрофларни камайтириш тадбирларни танлаш бўйича ҳисоблашларни янада аниқ маълумотлар билан таъминлаш имконини беради.
Синов саволлари 1. Электр тармоқда энергия исрофини камайтиришнинг қандай тадбирлари мавжуд?
Электр тармоқда қувват ва энергния исрофини контурни очиш орқали камайтириш тадбирининг маъноси нимадан иборат?
Электр тармоқда қувват ва энергия исрофини контурларни бир жинсли кўринишга келтириш орқали камайтиш тадбирининг маъноси нимадан иборат?.
Электр тармоқларда қувват ва энергия исрофини контурларда трансформациялар коэффициентларини ростлаб камайтириш тадбирининг маъноси нимадан иборат?