15.3. Электр станцияларда кучланишни ростлаш
Генераторлар кучланишларини уларнинг қўзғатиш токини ростлаш орқали ўзгартириш мумкин. Генератор актив қувватини ўзгартирмасдан туриб кучланишни фақат 0,05Uн.г чегарада, яъни 0,95Uн.г дан 1,05Uн.г гача ўзгартириш мумкин.
Uн.г=6 кВ бўлганда генераторнинг номинал кучланиши Uн.г=6,3 кВ ва ростлаш диапазони 6-6,6 кВ бўлади. Uн.г=10 кВ бўлганда генераторнинг номинал кучланиши Uн.г=10,5 кВ ва ростлаш диапазони 10-11 кВ бўлади.
Генератор чиқишидаги кучланишнинг номиналдан 5% дан кўп миқдорга оғиши унинг қувватини камайтиришни талаб этади. Кучланишни ростлашнинг бу диапазони мутлақо етарли эмас. Буни аниқроқ кўриб чиқамиз.
Трансформациялашнинг ҳар бир поғонасида кучланиш исрофи нисбий бирликда
U*т 0,1S*т,
бу ерда S*т =Sт/Sн - трансформаторнинг нисбий бирликдаги қуввати.
Уч-тўрт трансформацияда тармоқдаги кучланиш исрофи (0,3-0,4)S*т бўлади. Агар P*экат=1 ва P*экич=0,4 деб қабул қилсак, унда энг катта ва энг кичик юклама ҳолатларида кучланиш мос равишда қуйидагиларни ташкил этади:
Uэкат% 30 40%, Uэкич% 12 16 %.
Бундан кўринадики, исътемолчида кучланишнинг ўзгариш диапазони
Uэкат% - Uэкич% 18 24%.
Шу сабабли генераторда кучланишни ростлаш диапазони 10% аниқ етарли эмас.
Электр станцияларининг генераторлари иккита сабабга кўра ростлашнинг фақат ёрдамчи воситасигина ҳисобланади: 1) генераторлар ёрдамида кучланишни ростлаш диапазони етарли эмас. 2) узоқ ва яқин масофада жойлашган истеъмолчиларга кучланишга бўлган талабни мостлаштириш қийин.
Яъгона ростлаш воситаси сифатида генераторлар фақат станция – тарқалмаган юклама кўринишидаги содда система ҳолатида қўлланилади. Бундай ҳолатда саноат корхоналари изоляцияланган шароитда ишловчи электр станцияларининг шиналарида кучланишни қарама-қарши ростлаш амалга оширилади. Генераторлар қўзғатиш токини ўзгартириш орқали максимал юклама соатларида кучланиш оширилади ва минимал юклама соатларида пасайтирилади.
Электр станцияларида ЮК чулғами номинал кучланиши Uю.н= 110 кВ бўлган ТДЦ/110 ва ЮК чулғами номинал кучланиши Uю.н =220 кВ бўлган бир қисм ТДЦ/220 оширувчи трансформаторлар, генераторлар сингари, кучланишни ростлашнинг ёрдамчи воситалари саналади. Чунки улар ҳам 2х2,5%Uю.н кучланишни ростлаш чегарасига эса ва улар ёрдамида узоқ ва яқинда жойлашган исътемолчиларда кучланиш бўйича талабни мослаштириш мумкин эмас. Uю.н= 150, 330 - 750 кВ бўлган ТЦ ва ТДЦ типдаги оширувчи трансформаторлар кучланишни ростлаш қурилмаларисиз ишлаб чиқарилади. Шу сабабли кучланишни ростлашнинг асосий воситаси бўлиб туман нимстанцияларининг трансформатор ва автотрансформаторлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |