Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника


Кучланишни қарама-қарши ростлаш



Download 1,58 Mb.
bet42/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

15.2. Кучланишни қарама-қарши ростлаш
Кучланишни қарама-қарши ростлаш билан тўлароқ танишиш учун транформаторнинг иккита элемент - трансформатор қаршилиги ва идеал трансформатор кўринишида тасвирланган алмаштириш схемасидан фойдаланамиз (12.2-расм). 12.2-расмда Қуйидаги белгиланишлар қабул қилинган: U1 - таъминлаш маркази шинасидаги кучланиш; U- туман нимстанциясининг бирламчи шинасидаги (ЮК)даги кучланиш;
U2қ - туман нимстанцияси иккиламчи кучланиш шинаси (ҚК)даги кучланиш; U3 - исътемолчилардаги кучланиш.
Туман нимстанцияси ЮК шинасидаги кучланиш
U=U1-U12
ЮК ва ҚК шиналаридаги кучланишлар трансформатордаги кучланиш исрофи Uт га фарқ қилади ва бундан ташқари идеал трансформаторда кучланиш трасформациялаш коэффициентига мос равишда пасайтирилади. Бу пасайтирилиш трансформаторнинг ростловчи шахобчасини танлашда ҳисобга олиниши лозим.
12.2,б-расмда иккита ҳолат – энг кичик ва энг катта юклама ҳолатлари учун кучланишнинг ўзгариш графиклари тасвирланган. Бунда ордината ўқи бўйича кучланиш оғишининг номинал кучланишга нисбатан фоизлардаги қийматлари жойлаштирилган.
12.2,б-расмдан кўринадики (штрих чизиқлар), nт=1 бўлганда энг кичик юкламалар ҳолатида исътемолчилардаги кучланишлар рухсат этилганидан юқори, энг юқори юкламалар ҳолатида эса рухсат этилганидан паст (яъни кучланиш оғишлари рухсат этилганидан катта).

12.2-расм. Кучланишни қарама-қарши ростлаш:


а- алмаштириш схемаси; б- кучланишлар эпюраси.

Бунда ҚК тармоғига уланган қабул қилгичлар (масалан, А ва В нуқталарда) рухсат этилмаган шароитларда ишлайди. U ни туман нимстанцияси трансформаторининг трансформациялаш коэффициенти nт ни алмаштириш орқали ўзгартирамиз, яъни кучланишни ростлаймиз (12.2,б-расмдаги узлуксиз чизиқ).


Энг кичик юклама шароитларида U имкони борича Uн га яқин қийматгача камайтирилади. Бу ҳолатда nт нинг шундай стандарт қиймати танланиши лозимки, бунда қуйидаги шарт бажарилсин:
U2қ. экич Uн (12.1)
Энг кичик юкламалар ҳолатида U ни 1,05-1,1 Uн га имкони борича яқинроқ қийматгача орттирилади. Бу ҳолатда nт нинг шундай стандарт қиймати танланиши лозимки, бунда қуйидаги шарт бажарилсин:
U2қ. экат.(1,051,1)Uн . (12.2)
Шундай қилиб, таъминлаш марказидан узоқдаги В ва унга яқиндаги А нуқталардаги исътемолчилардаги кучланишлар рухсат этилган чеграга киритилади. Энг катта ва энг кичик юклама ҳолатидаги бундай ростлашда кучланиш мос равишда оширилади ва пасайтирилади. Шу сабабли бундай ростлашни қарама-қарши ростлаш деб аталади.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish