Бутун линия бўйича ўтказгичларнинг кесим юзаси бир хил бўлганда (5.7) ва (5.8) ифодаларни қуйидагича ёзиш мумкин:
(5.11)
Бу ерда: lkn, 11n, 11k - мос ҳолда k ва n, 1 ва k, 1 ва k тугунлар орасидаги участкалар узунликлари.
Келтириб чиқарилган бу ифодалардан кўриниб турибдики, бир жинсли электр тармоғи участкаларида актив ва реактив қувватлар тақсимланиши бир-бирига боғлиқ эмас. Бундай тармоқларда P ва Q ларнинг тақсимланишини соддалаштирилади. Биттаси фақат актив юклама билан, иқинчиси эса фақат реактив юклама билан юклантирилган, иккита бир - бирига боғлиқ бўлмаган тармоқ кўринишида ҳисобланади (5.2,г ва 5.2,д-расмлар). Уларнинг ҳар бири учун 5.2,г-расмдаги схем бўйича актив қувват тақсимланиши, 5.2,д-расмдаги схем бўйича реактив қувват тақсимланиши аниқланади. Тармоқнинг участкаларидаги тўла қувватлар шу участкалардан оқиб ўтаётган актив ва реактив қувватлар йиғиндиси кўринишида аниқланади (5.2,в-расм). Бундай усул ҳисоблаш иш ҳажмини камайтиради.
Шунга эътибор қилиш кераки, тармоқнинг ҳамма участкаларида ўтказгичлар кесим юзасининг тенглиги тармоқнинг бир жинсли деб ҳисобланишига асос бўла олмайди. Бунинг учун яна тармоқнинг ҳамма участкаларининг солиштирма актив ва реактив қаршиликлари ҳам бир хил бўлиши керак.
Тармоқнинг бир қисми ҳаво линиясидан, қолган қисми кабелü линиясидан иборат бўлса, ўтказгичларнинг кесим юзаси бир хил ва бир хил металдан тайёрланган бўлса ҳам бу тармоқ бир жинсли бўла олмайди. Агар тармоқнинг ҳар хил участкаларида ўтказгичлар орасидаги ўртача геометрик масофа бир хил бўлмаса, бутун узунлиги бўйлаб бир хил ўтказгичдан тайёрланган тармоқ ҳам бир жинсли бўлмайди. Бу иккала ҳолда ҳам линия участкаларидаги солиштирма актив қаршиликлари тенг бўлса ҳам солиштирма реактив қаршиликлари тенг бўлмайди.
Ҳар хил участкаларда ўтказгичлар кесим юзалари ва уларнинг ўзаро жойлашуви турлича бўлган тармоқларни сунъий усуллар ёрдамида бир жинсли қилиш мумкин. Бунга тармоқнинг айрим участкаларига конденсаторни кетма-кет улаш ёрдамида эришиш мумкин. Конденсаторнинг қаршилиги шундай танланиши кераки, бунда тармоқнинг айрим участкаларидаги актив ва реактив қаршиликлари нисбатлари бир хил бўлсин. Айрим ҳолларда бунинг натижасида тармоқдаги қувват ва энергия исрофларини камайтириб, истеъмолчидаги кучланиш ҳолати яхшиланади.
Линиянинг учларида ҳар хил кучланиш берилган, масалан (5.2,е-расм). Юклама қувватлари , ва линия участкалариниг қаршиликлари Zkj маълум. Skj қувват оқимларини топиш керак.
Электротехниканинг назарий асослари курсидан маълум бўлган устма - уст қўйиш усулидан фойдаланиб 5.2,е-расмдаги линияни 5.2,ж ва 5.2,з-расмлардаги иккита линия билан алмаштириш мумкин. Линиянинг бошланғич ҳолатидаги қувват оқимларини эса ҳосил бўлган иккита линиянинг қувват оқимлари йиғиндиси кўринишида аниқлаш мумкин. 5.2,ж-расмдаги учларидаги кучланиши бир хил бўлган линиянинг қувват оқимлари (5.4) ва (5.5) ифодалардан аниқланади. 5.2,з-расмдаги линияда катта кучланишли таъминлаш манбасидан кичик кучланишли таъминлаш манбасига томон IT тенглаштирувчи ток ва ST тенглаштирувчи қувват оқади:
. (5.12)
(5.4), (5.5) ва (5.12) ифодалардан аниқланган қувват оқимлари ёрдамида 5.2,е-расмдаги икки томондан таъминланувчи линиядаги қувват оқимларини аниқлаш мумкин:
S12= ; (5.13)
S43= . (5.14)
Sкj қувват исрофи қуйидагича аниқланади:
.
Do'stlaringiz bilan baham: |