ΔR=ί-dR-nR=> ΔR=ί-(d+n)R Меҳнатнинг капитал билан қуроланганлиги пасайиши туфайли уни олдинги даражада сақлаб туриш учун инвестицияларнинг капитал чиқиб кетишини қоплайдиган ҳажми зарур.
Математик жиҳатдан ўзгармас капитал билан қуроланганлик шароитидаги иқтисодиётда барқарор мувозанатни ифодаловчи бу талаб қуйидаги кўринишга эга бўлади:
ΔR=sf(R)-(d+n)R=0 ёки sf(R)=(d+n)R Тенгламадаги (d+n)R инвестицияларнинг критик катталигини характерлайди. Яъни бир ишчига тўғри келадиган капитални доимий ўзгармас даражада сақлаб турадиган ҳажмини ифодалайди.
Аҳоли ўсишининг ҳисобга олган ҳолда Р. Солоу моделини график жиҳатдан ифодалаш учун меҳнатнинг капитал билан қуроллан-ганлиги барқарор даражасини (R*) деб белгилаймиз. Аниқлаганимиз-дек, агар бир ишчига тўғри келадиган капитал (R-const) бўлса иқти-содиёт мувозанат ҳолатида бўлади. Агар R1 бўлса, унда амал-даги инвестициялар уларнинг критик катталигидан юқори ва (R1) ўсади. Агар R2>R*, унда инвестициялар уларнинг критик даражаси-дан паст ва R2 га пасаяди.
Модел иқтисодиёт барқарор ҳолатда бўлиши учун инвестициялар sf(R) капитал чиқиб кетиши ва аҳолининг ўсиши (d+n)R оқи-батларини қоплаши кераклигини кўрсатади. Бу ҳолда капитал билан қуролланганлик (R) ва меҳнат унумдорлиги (У) ўзгармас қолади. Ле-кин аҳоли ўсишида капиталнинг доимийлиги, капитал ҳам аҳолига мос суръатда ўсиши кераклигини англатади, яъни:
ΔY/Y=ΔL/L=ΔΚ/K=nn Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: аҳолининг ўсиши –
иқтисоиётнинг барқарорлик ҳолати шароитидаги узлуксиз иқтисодий ўсишнинг сабабларидан биридир.
Бироқ агар аҳолининг ўсиши инвестициянинг ошиши билан бирга бормаса, унда бу бир ишчига туғри келадиган капитал заҳира-сининг камайишига олиб келади. Аҳолининг n дан n1 га ўсиши (d+n)R чизиғини юқорига (d+n1)R ҳолатига силжитади. Бу эса капитал билан қуролланганликни R* дан R1* гача қисқартиради. Шундай қилиб, Р.Солоу модели аҳоли ўсишининг юқори суръатларга эга бўлган давлатларда капитал билан қуролланганлик паст бўлганлиги сабабли даромадлар ҳам паст бўлишини тушунтириб беради.
ФИЛЛИПС ЭГРИ ЧИЗИҒИ — номинал иш ҳақи ставкалари ўзгаришлари суръати (инфляция) билан ишсизлик ўртасидаги тескари боғланишни ифода этади. Бу атама инилиз иқтисодчиси О.У. Филлипс томонидан Буюк Британияда 1861 — 1957-й. лар давомидаги ишсизлик ва пуллик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида 1958-й. да ифодалаб берилган. Бу чизиққа кўра, Ишсизлик даражасига қараб, иш ҳақининг кутиладиган ўзгаришини аниқлаш мумкин.