Вақтли қаторларни текислаш. Ўртача сирғалувчилар усули. Тизимни идентификациялаш муаммолари



Download 106,04 Kb.
bet4/6
Sana23.02.2022
Hajmi106,04 Kb.
#178590
1   2   3   4   5   6
L - ишчи кучи миқдори;
K - асосий капитал қиймати.
Тенглама параметрлари бошланишида a1+a2 =1 деб қабул
қилинади. Бу шарт бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кўпайиши иқтисодий ўсиш, ишчи кучининг ва капиталнинг миқдорий ўсиши билан амалга ошади деган хулосага олиб келади. Умуман бу қандайдир маънода иқтисодий тўғри, агар ишлаб чиқариш корхоналари сони ортса, албатта ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдори ҳам ортади.
Аммо чуқур иқтисодий таҳлил ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан омиллар сарфи нейтрал муносабатда бўлмаслигини таъкидлайди. Айрим тармоқларда (энергетика, металлургия) корхоналар ўлчамининг катталашуви меҳнат ва капитал сарфини кўпайиши яхши самара берса, бошқа кўплаб ишлаб чиқариш тармоқларида (қишлоқ хўжалиги, савдо, енгил саноат) меҳнат ва капитал сарфининг кенгайиши самарадорликнинг пасайиб кетишига сабаб бўлади. Агар ишлаб чиқариш функциялари параметрларини аниқлашда a1+a2 =1 шарти қўйилмаса, ҳисоб натижасида тармоқ ва тармоқлар гуруҳлари ишлаб чиқаришнинг кенгайишининг самарадорлигини кўрсатувчи эластиклик коэффициентларига эга бўлади, агар a1+a2 >1бўлса, самарадорлик бор, ўсувчи, агар a1+a2 <1 бўлса, ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳажмининг ўсиши самарадорликнинг пасайишига сабаб бўлади.
Иқтисодий ўсишда ишлаб чиқариш ресурслари ҳажмини кўпайтириш билан бир қаторда техника ва технологияни такомиллаштириш, ишчилар малакасини ошириш, ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш ва бошқариш каби омилларнинг аҳамияти катта бўлади.
Илмий-техник тараққиёт ишлаб чиқариш функцияларида вақт давомида ишлаб чиқаришнинг ўсиши тенденциялари шаклларида берилади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда Кобба-Дуглас ишлаб чиқариш функцияси қуйидаги кўринишда бўлади:
N =a0 *La1 *K a2 *eλt
бу ерда eλt - илмий-техник тараққиёт билан боғлиқ ишлаб
чиқаришнинг вақт давомида ўсиш тенденцияси.
Таҳлилнинг янада чуқурроқ амалга оширилиши илмий-техник
тараққиётнинг моддийлашган томонини, меҳнат ва фонлар сифати яхшиланганлиги ва уларнинг L, K ларнинг миқдорларига таъсирини аниқлашга имкон беради. Ишлаб чиқаришнинг вақт давомида тенденцияси эса ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш самарадорлиги билан белгиланади.

Ўсишнинг биринчи неоклассик моделлари 1950 йиллар охири 1960 йилларда пайдо бўла бошлади, бунда динамик мувозанат муаммоларига эътибор сусайиб, нафақат фойдаланилмаган қувватлар балки янги техникани жорий этиш, унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни яхшилаш ҳисобига ўсишнинг мумкин бўлган суръатига эришиш муаммоси биринчи поғонага чиқиб қолди.


Бу билан боғлиқ ҳолда нафақат назарий асослар, балки иқтисодий ўсишнинг таҳлил қилиш услублари ҳам ўзгарди. Бу даврда ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида йирик корхоналарнинг роли ортиб, улар ўсишнинг неокейнсчилик моделига асосланган ҳолда ўз инвестицияларини стратегик режалаштириш тартибида макродаражада динамик ўсиш моделларини туза бошладилар. Йирик фирмаларнинг мустақил иқтисодий сиёсат ўтказишлари, уларнинг ўз ўсиш сиёсатига бўлган қизиқишлари неоклассик йўналиш вакилларини ўсишнинг неонекейсчилик макроиқтисодий моделларига ўхшаш моделларини яратишга бўлган фаоллигини оширди.
Бу йўналиш вакиллари (америкалик иқтисодчи Р.Солоу, инглиз иқтисодчиси Дж. Мид ва бошқа муаллифлар) иқтисодиётга давлат аралашувига қарши чиқишди, чунки уларнинг фикрича йирик фирмаларга бозор рақобатчилиги шароитида потенциал ўсишга эришиш учун мавжуд ресурслардан янада кўпроқ фойдаланиш учун эркинлик бериш керак эди.
Улар моделларининг методологик асоси бўлиб ишлаб чиқариш омилларининг назарияси ва чегаравий унумдорлик назарияси хизмат қилди.
Неоклассик мактаб назариётчилари ўсишнинг кейнсчилик наза-рияларини 3 та пункт бўйича танқид қилишди:

  • Биринчидан, улар ўсишнинг асосий омили сифатида - капитал жамғарилишига эътиборни қаратганлар. Неоклассикларнинг фикрига кўра эса ишлаб чиқаришнинг ўсишига янги ишчиларни жалб этиш ҳисобига ҳам эришиш мумкин.

  • Иккинчидан, улар капитал коэффициентининг ўзгармаслиги-дан келиб чиққан. Неоклассик моделлар эса 2 хил ишлаб чиқариш омиллари (капитал ва меҳнат) ни ҳисобга олиб ва уларнинг ўзаро алмашинувини инобатга олиб бу коэффициент ўзгариши мумкинлигини таъкидлайдилар.

  • Учинчидан улар бозор механизмининг автоматик равишда мувозанатни тиклай олиш қобилиятини тўғри баҳолашмаган. Неоке-йнсчилардан фарқли равишда улар фақат рақобатли бозор иқтисодиё-ти иқтисодий ўсишнинг мувозанатлилигини таъминлай олади деб ҳисоблашган. Рақобат механизмидан ташқари бундай шартларидан бири бўлиб неоклассикларда қатъий пул тизими ҳисобланади.

Дастлаб бу модел Р.Солоу томонидан “Иқтисодий ўсиш
назариясига қўшилган ҳисса” мақоласида баён этилган (1956 йил.), сўнг эса “Техника тараққиёти ва агрегатив ишлаб чиқариш функцияси” ишида ривожлантирилди (1957й). 1987 йилда уни ишлаб чиққанлиги учун муаллиф иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Модел ресурсларнинг тўлиқ бандлигини таъминловчи ишлаб чиқариш омиллари бозорларидан мутлақ рақобат устунлигининг неоклассик талқинига асосланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш-нафақат капитал, балки меҳнатнинг фаолиятидир ва бу омиллар бўйича ишлаб чиқариш эластиклиги коэффициентларининг йиғиндиси 1 га тенг.
Р.Солоу иқтисодий тизим мувозанатлигининг муҳим шароити ялпи талаб ва ялпи талифнинг тенг бўлиши эканлигидан келиб чиқади. Бунда моделдаги ялпи таклиф Кобб-Дугласни ишлаб чиқариш функцияси асосида аниқланиб, бир томондан ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги функционал боғлиқлик муносабатини, иккинчи томондан эса-фойдаланиладиган омиллар ва уларнинг ўзаро комбинациясини ифодалайди. Кобб-Дуглас ишлаб чиқариш функцияси бўйича ҳар бир омилнинг улуши маҳсулот қийматида доимий, аммо абсолют жиҳатдан меҳнат ва капитал сарфи ўзгариши мумин.
Энг умумий кўринишда миллий ишлаб чиқариш ҳажми У ишлаб чиқаришнинг 3 омили функцияси ҳисобланади: меҳнат L, капитал К ва ер N:

Download 106,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish