VIII БЎЛИМ .
ОИТС . ОИВ.
Орттирилган иммунотан қислик синдроми (ОИТС)-иммунитет тизими функцияларининг инсон иммунотанқислик вируси (ИИВ) билан зарарланилиши натижасида бузилиши кўринишларининг йиғиндисидир. ОИТС билан касалланган инсон ю қумли касалликларга чидамлилигини йў қотади, имун тизими меъёрида бўлган инсонлар учун иневлония, замбуруғли касалликлар, шунингдек саратон касаллиги ҳеч қандай хавф уйғотмайди. Касаликка чалингач ҳеч қанча ва қт ўтмай (баъзи ҳоллрда анча ва қтдан сўнг) ўлимга олиб келувчи клиник синдром ривожлана бошлайди.
ОИТС илк марта 1981 йилда, уни ИИВ келтириб чи қариши эса 1983 йилда ани қланган.
Ҳозирги кунда мижозлар саломатлигини асраш ва ҳаётини узайтириш имконини берувчи даволаш усуллари ишлаб чи қилган, аммо улар қиммат ва мукаммал эмас. Бундан таш қари, ривожланаётган мамлакатларда яшаётган беморларнинг ҳаммаси ҳам бундай даволанишга қодир эмас. Унча қиммат бўлмаган вакцина бўлса муаммо ҳал бўлар эди. Аммо бундай вакцина йў қ ва ҳали бери топилмаса керак. Шунинг учун бундай хавфли касалликнинг тар қалиши олдини олишнинг асосий учули ҳаёт тарзини ўзгартириш бўлиб қолади.
§ 8.1. ОИТС билан зарарланиш йўллари
Инсон қонига ИИВ тушгандагина ОИТС билан касалланиши мумкин. Касаллик билан зарарланишнинг кенг тар қалган йўли – ИИВ зарарланган инсон билан жинсий ало қага киришишдир; бунда вирус жинсий актларда кўпинча рўй берадиган кичик яралар ор қали қонга ўтади. Гиёҳвандлар касал инсонлар фойдаланган шприц ва ниналардан фодаланишлари о қибатда ушбу касаллик билан зарарланишлари мумкин. ИИВ болага касал онадан ҳомиладорлик, туғилиши ёки она сути ор қали ю қиши мумкин. 25-30 % болалар ОИТС билан касал онадан зарарланиб туғилсалар ҳам, бу болаларнинг касаллик билан зарарланишининг 90 % ини ташкил этади.
ОИТС билан тиббий ходимларнинг шприцлар билан эмлаётганларида, очи қ яраларга кўз, бурун шилли қ қатламларига беҳосдан зарарланган қон сачраб кетиши натижасида зарарланиши ҳолатлари ҳам кузатилган. АҚШ да тиш шифокори 6 та мижозни ОИТС билан зарарлагани маълум .
ОИТС билан турмушда, мактабда, дўконда, ишда зарарланиш ҳолатлари тасди қланмаган. Чунки ОИТС вируси атроф муҳитда тез ҳалок бўлади. Шунинг учун касал кишининг қуриб қолган қони ва бош қа ажратмалари хавфли эмас. Шу сабабли ўпишишлар ҳам ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бундан таш қари, инсон сўлагида лимфацитларнинг тан қислиги вируси билан зарарланишига қаршилик қилувчи о қсил топилган. Бегоналарнинг устаралари, тиш чўткалари билан фойдаланганда ҳам (чунки бунда тери тирналиши ва кичик яралар ҳосил бўлиши мумкин) ОИТС билан зараланиши ҳавфи мавжуд.
Қон сўровчи ҳашоратлар (ОИТС кенг тар қалган жойда ҳам) ор қали зарарланиши хавфининг йў қлиги ҳам тад қи қотлар натижасида исбот қилинган.
Ҳашорат организмда вирус узо қ яшамайди ва кўпаймайди, шу саббли ҳашорат вируси бош қа организмга узотолмайди.
ОИТС нинг тар қалиши.
1996 йилда АҚШ, Франция, Буюк Британия ва ривожланган давлатларда ОИТС дан ўлганлар сони камая бошланганлиги қайд этилган бўлсада ОИТС эпидемияси тобора кенг қулоч ёймо қда. Бу ривожланаётган мамлакатларда касалликнинг ўсиши ва даволаниши воситаларининг йў қлиги билан боғли қ. UNAIDS , БМТ махсус дастури маълумоларига кўра 1980 йил бошидан бери 40 млн дан орти қ киши ИИВ билан заҳарланган, уларнинг деярли 12 млн киши ОИТС дан ҳалок бўлди. 1997 йилнинг ўзида ИИВ билан 6 млн киши зарарланишди (бу кунига 16 минг киши демакдир), ОИТС дан 2,3 млн киши (шулардан 460 минг бола) вафот этди.
Дастлаб ОИТС гомосексуалистлар, гемофилия ва даволаш учун қон препаратларидан фойдаланиладиган касалликлар билан оғриган беморлар ўртасида қайд этилди. Кейинчалик у фоҳишабозлик ва жинсий ало қанинг ноанъанавий шакллари натижасида жамиятнинг бош қа қатламларига тар қалди. Ҳозирги ва қтда 50 % зарарланиш гомосексуализм натижасида, 26 % - вена ор қали турли препаратларни юбориш натижасида қайд этилмо қда.
ИИВ билан зарарланиш ҳар доим ҳам ОИТС касаллигини келтириб чи қармайди. Инсон 10 йилдан орти қ ва қт давомида ИИВ билан зарарланган бўлиши, лекин касаллик симптомлари ўзини кўрсатмаслиги мумкин. 1996 йилда 22,6 млн киши ИИВ билан зарарланган бўлиб, шулардан 21,8 млн киши ОИТС билан касалланган, 830 минг кишида эса касаллик аломатлари сезилмаган.
1981 йилдан 1996 йилгача ОИТС билан оғриган беморларнинг 46 % европа ир қига, 35 % - негроид ир қига мансуб, 18 % - лотин америкалик, 1% - осиёликлардир. Болалар касаллар умумий сонининг 1 % ни ташкил этган. ОИТС билан касалланган ўртасида аёллар ва болалар сони тобора ошиб бормо қда. ОИТС билан касалланганлар ва ИИВ ташувчилар сони қитъаларда нотекис тар қалган. Уларнинг кўпчилиги Африкада яшашади, Австралия ва Янги Зеландияда касаллик кам қайд қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |