VII Бўлим .
Зарарли одатлар ва соғлом турмуш тарзи .
§ 7.1. Тамаки чекиш ва унинг зарарли ҳақида .
Зарарли одатлар деганда биз одатда, фақат, алкоголли ичимликларни меъёридан ошириб, муттасил истеъмол килиш, тамаки ва носвой чекиш, гиёҳвандлик кабиларни тушунишга ўрганиб колганмиз. Аслида зарарли одатлар тушунчаси бирмунча кенг булиб, ўз доирасига овкатланиш тартибига риоя килмаслик, организм эхтиёжига қараганда кўпрок, овқат ейишга ўрганиб колиш, дангасалик ва ишёкмаслик, баджаҳллик, ахлоксизлик, уст-бош, ховли ва уй хоналари ифлослиги билан куникиб яшаш, ўз хаётини жамиятда кабул килинган меъёр ва улчамлар асосида ташкил килабилмасдан, пала-партиш утказиш ва ҳеч бир максадсиз яшаш, маданиятсизлиги ва жоҳиллиги туфайли вегетатив турмуш тарзида яшаш билан чегараланиб крлиш каби одатларни хам олади. Биз бу ерда зарарли одатларнинг ижтимоий ахамиятга молик, кенг таркалган айрим турлари туғрисида ўз фикримизни баён килишни лозим топдик. Зеро, юкорида санаб утилган зарарли одатларкинг бошка турлари хакида ушбу кулланманинг тегишли бобларида батафсил маълумотлар берилган.
Чекувчилик чекувчи учун хам, атрофдаги чекмовчилар учун хам катта зарар келтиради. Чекиш билан жуда куп касалликлар узвий богланган булиб, инсонларни барвакт ва тасодифан ўлимга олиб келадиган, уларнши умрини уртача 8-15 йилга кискартиришга сабабчи буладиган омилдир. Упка раки касаллиги карииб 90% ҳолларда чекиш билан боғланган,
Чекувчилар ўртасида ўлим кўрсаткичи, чекмовчиларга қараганда 70% кўп, кунига 20 дона сигарет чекувчиларда эса 2 баробар ортиқ эканлиги , чекувчилар чекмовчиларга нисбаган 6-10 йил кам яшаётганлиги ҳисоблаб чикилгап .Олдий-чекувчи хар битга чеккан сигарстаси билан ўз умрини 6 минутга қисқартиради
Чекиш ўпка, трахея ва бронхлардаги ўсма- шишлар (рак); лабдаги ўсма шишлар; қизилўнгачдаги ўсмалар: оғаз бушлиғи ва халкумдаги ўсмалар, хиқилдоқ ўсмалари; ўпка эмфиземаси ва обструктив касалликлар; юрагнинг ишемик касалликлари каби оғир хасталикларни келиб чиқишида асосий роль уйнайди.
Чекувчилар ўртасида, чекмовчиларга нисбатан: стенокардия 13 марта, миокард инфаркти 12 марта, ошкозон яраси 10 марта куп учрайди. Облтерацияланган эндоартериит касалилиги билан эса ҳар еттинчи чекувчи. касалланади. Ошқозон раки 1,5 марта, қизилунгач раки 3-6 марта, оғиз бўшлиги раки 3-4 марта, халқум раки 6-10 марта, бачадон бўйни раки 2 марта, буйраклар раки 2 марта кўп учрайди. Чекувчи аёллардан танасининг вазни 2500 г. гача бўлган болалар 2-3 марта кўп туғилар экан . Шунингдек, янги туғилган болаларда турли хил тўрма нуксонлар кузатилади.
Мутахассисларнинг хисобига кўра, чекувчининг ўпкасидан қайти6 чиқаёгган тутун окимида канцероген бензипирин моддаси, ютилган тутун оқимига қараганда 4 марта, нитрозаминлар 50-100 марта кўплага аникланди.
Чекувчилар атрофдагиларнинг бундай мажбурий "чекиши" хар 3-4 соатда битта сигарет чекиш билан, сигарет тутуни билан ифлосланган ҳавода 8 соат бўлиинг, 6 дона сигарет чекиши билан баробардир.
Сигарета таркибидаги тамакида 9% - никотин, 20% - углеводлар, 13% оксиллар, 14% -гача смола, 2% гача эфир мойлари борлиги аникланган. Чекилган хар бир дона 0,5 г. оғирликдаги сигаретада 0,09 г никотин, 0,11г пиридин асослари, 0,032 г аммиак, 0,006 г синил кислота ва 369 мл углерод I оксида бор. Сигарета ёнганда 50% никотин тутун билан атрофга таркалиб, 25 % - парчаланади, 5 % -сигарета колдиғида колиб, 20 % организмга тушади. Никотин - тамакининг асосий заҳарли моддаси бўлиб, захарлиги жиҳатидан синил кислотасидан колишмайди. Тамакининг кўк баргида 2-9 %, куритилганида 1-5% никотин бор, энг яхши нав тамакида 0,7-1,5% ва энг паст навларида 8-10% гача никотин борлиги аникланган. Тамакининг зарарини бироқ бўлсада камайтириш максадида махсус филтрли сигареталар, никотинни тутиб колувчи патронлар ишлаб чикилган булсада, махсус патронларда 50%, филтрли сигаретада атиги 20 % никотин тутиб колинади холос. Соф никотин 0,08-0,16 г. микдорида инсон организмига халокатли таъсир килади. Кунига 20 дона сигарет чекувчи киши организмига 0,1 г. никотин киради. Йилига 6-7 минг дона сигарет чекувчи организмига (бу 5 кг тамакига тенг) 30 г. никотин тушади, бу 330 ўлим дозасига тенг. Тамаки тутуни ёнганда хосил буладиган бошка бир модда-смола ўпка, ошкозон ва бошка органларда рак касаллигини келтириб чикарувчи асосий омил хисобланади. Тамаки ёнганда хосил бўладиган радиоактив полоний -210 а-нурлар чикариши аникланган. Кунига 2 пачка сигарет чекувчи киши организми 36 рад. нур олади. Бу радиациядан химоялаш буйича ҳалкаро келишувда рухсат этилган даражадан 7 марта купдир. Фильтрлар тамаки таркибидага жами маргимушнинг 1,9 мкг ютса, колган 14,2 мкг ўпкага утади. Тамаки ёнганда хосил буладиган курумда (ис) 100 дан зиёдрок; турли смолалар, жумладан бензипирин, бензатроцен ва маргимуш, радиоактив калий каби хавфли канцероген моддалар борлиги аникланган. Таркибида бир неча бензол ҳалкаси булган бундай канцероген моддалар ўпка ва бошка органларда рак касаллигини келтириб чикарувчи асосий омиллардир. Хисоблар шуни курсатадики, I кг гамаки ёнганда 40-70 г. курум хосил булиб, кунига бир пачкадан сигарет чекувчи организмига бир йилда 800 г. курум киради. Нафас йиллари ва упкага кирган канцероген моддалар бронх ва упка ҳужайраларинкнг структурасини бузиб, уларни емок сифатли усмага-рак хужайраларига айлантириб юбориши аникланган. Чекиш айникса юрак ва кон томирлар фаолиятига 1сучли салбий таъсир курсатади.
Агар чекмайдиган соғлом одамнинг юраги минутага 72-80 марта қисқарса, 3-4 дона сигарет чекилтач, пульс тезлашиб, минутига 100-120 гача етади , ёки бошкача айтганда тамаки юракни тез ишлашга мажбур қилади, юрак дар минутга 15-13 марта куп кискаради. Агар чекмайдиган киши юраги суткада 100 минг марта кдокариб 6 тонна конки қайдаса, чекувчи одам юраги суткасига 10-15 мияг марта куп кискариб, никошннинт кон томирларга торайтирувчи таъсири оқибатида 2-3 тонна кам қон хайдайди. Бу юрак мушаклари ҳолатига са/лбий таъсир кўрсатади ва гасодифий ўлим холатларини купайтиради. Никотиннинг қон толфларни горайтирувчи таъсири чекиш тухталгандан кейин хам 20-30 минут дав ом этади. Агар киши 30-40 дона сигарет чекса унинг томирлари доимий равииша кисқарган спазм) холатида булади. Шу сабабли чекувчиларда юракнинг ишемнк касаллиги эилан бирга, оёкдар кон томирлари спазми билан богланган яна бир касаллик-эблитерацияловчи эндоартериит ёки "дамба-дам оксоклшшб" юриш касаллигя ҳам тенг таркалган. Бундай беморлар охир окибат оёкларини ампутация (кесиб ташлаш ) диддириш даражасигача бориб етадилар. Муттасил равишда чекиш инсонниш ақлий фаолиятини пасайтиради. Чекувчилар чекиш уйкуни хайдайди, одамни гетиклаштиради, ақлни пешлайди деган сабабларни айтишади. Чекиш билан зорланган аклнинг вактинча тиникдашуви, кейинчалик мия кон томирлари спазми билан тугайди, аста секин хотира сусайиб боради. Тамаки тугунидаги углерод оксид конда кислотга реакция келтириб чикаради ва биохимик жараёкларнинг кечишига салбий таъсир курсатади.
Чекишни ташловчиларга тавсиялар. Агар сиз чекишни ташлашни уз олдингизга максад килиб кўйган бўлсангиз, дастлаб эрталаб ўйқудан турганда чекманг, сўнгра кун давомида хар бир сигарет чекиш вактини 15 минутга кейинга суринг, тушликдан сўнг сигаретсиз сайр килишни одат килинг. Чекувчилар зерикиш, хафачилик, асабийлашишдан кутилиш учун дам олиш мавсумида чекишни ташлаганлари маъкул. Айрим чекувчилар учун табекс таблеткасини 5 кун давомида ичиш, улардаги чекишга булган интилишни тухтатади. Шунингдек, икки-уч хафта давомида анабазин таблеткасидан кунига 4 марта ичиш тавсия этилади. Чекишга карши энг самарали усул бу гипноз ва психотерапиядир, бу усул мутахассис врачлар-психотерапевтлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |