«валеология асослари»


V БЎЛИМ Валеология муаммолари: ирсият ва саломатлик



Download 0,7 Mb.
bet17/47
Sana09.01.2023
Hajmi0,7 Mb.
#898532
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47
Bog'liq
валеология китоб

V БЎЛИМ


Валеология муаммолари: ирсият ва саломатлик


§ 5.1. Саломатликни мустаҳкамлашнинг физиологик механизмлари .
Саломатликни мустахкамлашнинг физиологик механизмларини билиш ва улардан окилона фойдаланиш, турмуш тарзини шунга мос холда ташкил этиш соглом турмуш тарзи таомойилларини узлаштириш учун кулай шароит яратади, инсон умрини узайтириш ва фаол мехнат килишни таъминлайди. Инсон саломатлигининг физиологик механизмларини урганиш асосида, саломатлик захираларини ошириш факатгина назарий ахамиятга эга булиб колмасдан, катта амалий ахамиятга молик булган масала хамдир.
Организмнинг алохида тизимлари ва тана аъзолари фаолиятининг физиологик асосларини билиш инсоннинг узок умр куриши, фаол хаёт кечириши зарур булган соглом турмуш тарзи тамойилларини онгли равишда эгаллашга ундовчи асосий куч булиб хизмат килади.
Олий мавжудод булган инсон саломатлигини шакллантириш ва мустахкамлашда олий асаб тизимининг соглом фаолият курсатиши бекиёс ахамиятга эга. Чунки инсон саломатлигининг асосида ётган организмнинг ташки мухит шароитларига мослашиш жараёнларини бошкаришда, организм тизимлари ва тана аъзоларининг фаолиятини узаро мувофиклаштириб боришда хамда уларни мутаносиб фаолият курсатишини таъминлашда, асаб тизимининг фаолияти бекиёсдир. Чунончи, жисмоний фаолият билан машгул буловчиларда тана мушакларининг зурикиб ишлаши, мода алмашинувининг жаддалашуви, уларнинг озик-овкат моддаларига марказларини кузгатади. Жадал жисмоний мехнат жараёнида сарфланиши туфайли кондаги канд микдорининг камайиши узунчок мияга ва гипоталамусдаги очлик марказларини китиклайди. Одамда пайдо булган очлик хисси эса эвалюцион тараккиёт давомида шаклланган мухим инстинкт булганлиги туфайли, организмни очликни кондиришига ундайди. Ишчи аъзолардан келиб тушаётган ахборотлар асосида олий асаб тизими – бош мия пустлогида пайдо булган кузгалишлар рефлектор йул билан тана мушаклари ва ички аъзоларига узатилади. Натижада организмнинг барча тизимлари ва аъзолари фаолияти очлик хиссини кондиришига, овкатни излаб топиш, уни кабул килиш ва хазм килишга йуналтирилади. Асаб тизими фаолиятининг турли стрессоген омиллар таъсирида издан чикиши, организмнинг тизимлари ва тана аъзоларининг меъёрий фаолият курсатишига тусик тугдиради, турли хил хасталикларни – кон босимининг ошиши, меъда ва 12 бармокли ичак яраси, юрак ишемияси кабиларни келтириб чикаради. Аксинча асаб тизимининг чиникиши, турли хил стрессоген холатлардан мустахкам химояланиши, организмдаги барча физиологик жараёенларнинг меъёрий кечишига, инсон умрининг узайишига олиб келади.
Бир четдан туриб кузатилганда, юрак ва кон томирлар тизимига бахо берганимизда унинг нисбатан мустакил (автаном) тартибда – юракнинг утказувчи йуллари иши туфайли фаолият курсатаётгандай туюлади. Аслида юрак – кон томир тизими бир бутун организмнинг бир кисми булганлиги туфайли, инсон организмининг умумий холати унда бевосита акс этади.
Турли хил стресс холатлари, рухий – эхтирослар, аклий зурикиб ишлаш кабилар таъсирида эндокрин безлари фаолияти кучайиб, жумладан буйрак усти безида адреналин гармони, калконсимон безда тироксин ишлаб чикиши кучаяди. Окибатда юрак кон томир тизими фаолияти издан чикади, юрак уриши тезлашади, кон босими ошади, синапсларда тупланган адреналин бош мия пустлоги хужайраларида кучли кузгалиш жараёнини вужудга келтиради. Ортикча ишлаб чикилган адреналин таъсирида миокарда кузгалиш кучаяди, унинг утказувчанлиги ошади, натижада юрак кискариши тезлашиб бошка тана аъзоларидаги томирлар тораяди, миянинг кон билан таъминланиши камаяди. Бундай зурикиб ишлаш юрак кон томирлар фаолиятининг тезда издан чикишига олиб келади.
Худди шу каби овкат хазм килиш тизими аъзолари фаолияти хам узаро узвий богланган, овкатни чайнаш жараёни огиз бушлигидаги аъзолар: тишларнинг бутун ва соглом булишини, сулак безлари томонидан ажратиб туриладиган сулак билан намланиб, унинг таркибидаги птиалин, лизоцим каби ферментлар туфайли парчаланиши ва сурилиш жараёни бошланади.
Ошкозонга тушган овкат лукмалари меъда ширасидаги хлорид кислотаси, пепсин ва бошка ферментлар таъсирида парчаланиб, хазм килиш учун кулай холга келтирилади.
Ун икки бармокли ичакда ёгларнинг ут кислоталари таъсирида парчаланиши содир булиб, уларни хам узлаштириш учун кулай холга келтирилади, оксил моддаларнинг ошкозон ости бези шираси таъсирида парчаланишни бошлайди.
Углеводли озукалар эса асосан ингичка ичакда, сув витаминлар ва минерал тузлар йугон ичакларда сурила бошлайди. Организмга тушаётган озик-овкат моддаларнинг хазм килинишида, таркибидаги турли зарарли нарсалардан тозаланишида, кераксизларини мутасил равишда чикариб юборишда жигар ва буйракларнинг бир меъёрда ва узлуксиз ишлаши мухим хаётий жараёнларнинг меъёрий физиологик кечишини таъминлаб, организмнинг соглом фаолияти учун зарур булган шароитини яратади.
Тишларнинг турли хил касалликлар (кариес, парадантоз, флюроз каби) туфайли барвакт тушиб кетиши, овкат лукмасини яхшилаб майдалашга имкон бермайди. Яхши чайналмаган овкатларнинг меъдада хазм булиши мураккаблашади, бу холнинг муттасил давом этиши – меъданинг яллигланиши, яраси каби касалликларини келтириб чикаради.
Меъданинг касалланиши эса овкат таркибидаги организм учун ута зарур булган моддаларнинг сурилишини кийинлаштирилади, организм уз эхтиёжлари учун зарур булган витаминлар, оксиллар, биологик фаол моддаларини етарли микдорда ололмайди.
Масалан: витамин В12 ва темир моддаси конга етарли микдорда утмаслиги туфайли камконлик касаллиги келиб чикади. Кизил кон таначалари-эритроцитлар таркибидаги кислородни ташувчи гемоглобиннинг камайиб кетиши, бош мия, юрак ва бошка тукима ва хужайраларнинг кислород билан таъминотини издан чикариши оркали уларнинг меъерий ишлашига имкон бермайди. Окибатда бир бутун организмнинг фаолияти издан чикиб кетади.
Инсон саломатлигини таъминловчи физиологик механизмлар орасида тана аъзоларидан жигар ва буйракларнинг вазифалари алохида мухим урин тутади.
Жигар минглаб кимёвий реакцияларни уз таркибига камраб олувчи бир неча юзлаб вазифаларни бажаради. Жигар ва буйраклар кон таркибидаги метаболитларни, хамда кон таркибининг доимийлигини таъминловчи бош тана аъзолари хисобланади. Факат жигарнинг муътадил фаолияти туфайлигини кон таркибидаги кон микдорининг баркарорлиги – организмнинг канд гомеостази-меъерий даражада саклаб турилади. Маълумки, инсон организми узида аминокислоталарнинг захирасини ярата олмайди. Шу боисдан модда алмашинуви жараёнида хосил буладиган ортикча аминокислоталар жигарда кечувчи уч карбонли кислоталарнинг Кребс цикли ёрдамида уз таркибидаги амин гурухи (-NH2) ни йукотади ва сувда тез эрийдиган аммиакга айланади, хамда мочевина тарикасида сийдик оркали чикарилиб юборилиб организмнинг узини-узи захарланишидан саклайди. Жигарда хосил булувчи ут суюклиги ёрдамида ёгларнинг хазм булиши тезлашади. Жигарнинг ретикулоэндотелиал аппаратига оид купфер хужайралари конга тушувчи турли захарли моддаларни зарарсизлантириш, кон эротроцитлари гемолизини таъминлаш каби вазифаларини бажаради. Юкорида жигар томонидан бажариладиган юзлаб вазифаларнинг факат айримларигина курсатилиб утилди холос ва булар жигар бажарадиган вазифалар хакида тасаввур хосил килиш учун етарли булиб хисобланади, хамда бизнинг максадимизга мос келади.
Буйракларнинг муътадил фаолияти туфайлигина организмнинг ички мухит доимийлиги бир хил даражада сакланиб, организм учун захарли оралик моддалар чикарилиб юборилади. Буйракларга организмдаги туз ва сув алмашинувини тартибга солиб турувчи физикавий, кимевий ва биокимевий жараенлар содир булади. Коннинг водород курсаткичи (рН) ни бир хил даражада саклашдек хаетий мухим жараен буйраклар дистал каналчалари ердамида тартибга солинади. Коннинг водород курсатгичи камайганда бикорбонат ионларини тутиб турса, аксинча рН курсаткичи ошганда биокарбонат ионларини чикариб, водород ионларини саклаб колади.
Инсон саломатлигини таъминловчи мухим механизмлардан яна бири нафас аъзолари фаолияти билан богланган булиб, шу тизим фаолияти туфайли организмнинг тирик эхтиежлари учун зарур булган кислород муттасил равишда етказилиб берилиб, организмда мода алмашинуви жараенида хосил буладиган карбонат ангидрид гази эса чикарилиб турилади. Бу мухим физиолигик жараеннинг амалга оширилиши нафас аъзолари ва нафас олиш жараенининг ташкил килувчи нафас олиш мушаклари фаолияти билан узвий богланган. Организмнинг нафас олишини таъминловчи асосий мушак-булган диафрагманинг 7-10 см гача тебраниши туфайли нафас чукурлиги 70% гача таъминланади. Шунингдек кукрак мушаклари, кавиргалараро мушаклар, кориннинг кийшик мушаклари бу жараенда фаол иштирок этади. Упка тукимасининг эластик хусусияти кукрак кафасининг ичидаги манфий босим туфайли мувозанатлашиб, нафас олиш учун кулай шароит яратилади.
Упканинг нафас олиш зонасида нафас жараенини бевосита амалга оширувчи икки мухитнинг учрашуви – упка алвеолаларидаги хаво окими ва
Кичик кон айланиш доирасидаги капиллярлардаги кон окими бир-бирига якин келиб, кондаги карбонат ангидридга туйинган хавонинг алвеолага ва аксинча алвеолалардаги кислородга бой хавонинг капилярларга диффузия усули билан утиши содир булади. Куриниб турибдики, атроф мухитдаги хавонинг мусаффолиги ва нафас аъзолраи саломатлиги, нафас олишда катнашувчи мушакларнинг чиниктирилганлиги организмнинг фаолияти учун зарур булган кислород билан узлуксиз таъминланиш асосида етади.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish