Ва туризм ўқув қўлланма Тошкент – 2008 йил


IV Боб IV.1. Топономика ҳақида тушунча ва унинг турлари



Download 0,96 Mb.
bet15/69
Sana11.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#489769
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69
Bog'liq
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК хўжамов

IV Боб IV.1. Топономика ҳақида тушунча ва унинг турлари

Ҳозирги дарвда географик ер- сув номлари, кишиларнинг исми ва озиқ-овқатларнинг номлари билан боғлиқ яъни уларнинг маъноғмазмуни, келиб чиқиши ва тарихини ўрганишга бўлган эътибор тобора ортиб бормоқда. Ҳар бир топонимида қандайдир маъно- тарихий, лисоний маълумот яширинган. Чунки ҳар қандай ном қандайдир маънони англатади. Аслида маъносиз ном бўлмайди.


1917 йилга қадар топонимика мустақил фан сифатида ўрганилмай унинг вазифасини тарихий география фани бажариб келарди.
Топонимика географик номлар, киши исмларини ўрганадиган фан сифатида майдонга келди.
Топонимикани “замин тили”, яъни ер тили деб ҳам аташади. Топонимика атамаси лотин тилидан олинган бўлиб, “топос” – жой, “онима” – ном, умумиан жой номини ўрганадиган фан деган маънони билдиради. Географик номлар ва замин қаърида ўрганилмасданётган номлар, инсонларга қўйилган исмлар ҳамда озиқғовқатларнинг номлари топонимиканинг ўрганиш объекти манбаи ҳисобланади.
Жой номлари чиқур илмий, сиёсий, амалий ва тарбиявий аҳамиятга эга. Жамият тарихида бўлиб ўтган хилмағхил воқеағходисалар жой номларида мухрланиб қолган. Кўпгина географик номлар жойларнинг табиий шароити (рельефи, ўсимлик ва хайвонот дунёлари), ахолининг хўжалик фаолияти (машғулотлари)дан ахборот беради.
Ҳозирги жамиятни, замонавий цивилшацияни, халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги хар кандай алоқааарнн гесмрафик номларсиз тасаввур қшшб бўлмайди. Маданият ва фаннинг ривожлапиши, тобора авж олаётгап халкаро алоқалар тилимизда географик номларни борган сари кўпрок ишлатишни тақозо қилади. Бу эса топонимларпинг фақат бир жиҳати – манзил билан боғлиқ функциясидир.
Ер куррамичла ҳар қандай географик объектнинг ўз адреси бор. Ҳар бир киши учун бу адрес тугалиб ўсган жойидан бошланади.
Топонимлариинг аҳамияти шундангина иборат эмас. Бундай деб тушуниш географик номлар мазмунининг қирраларини ва хилма-хил ахборотлар манбаи эканлигини кўрсата олмайди. Географик номлар - томшшмия асрлар оша халқ ижодининг бебаҳо мевасидир.
Географик номлар хилма-хил тарихий шароитлар ва тиллар такомилининг маҳсулидир. Шуиинг учун хам тарихчилар, археологлар ва этнографлар топонимикага тобора кўпрок мурожаат қилмокдалар. Геофафик номлар ўтмиш даврларда аҳолпнинг силжиши ва кўчиши, ўзаро мулоқотлари, эл-элатлар яшаб ўтгаи ҳудудлари тўфисида тасаввур бериши мумкин.
Дунёда қанча геофафик ном борлпгини ҳеч кии бютмайди. Майдони деярли Ўзбекистон ҳудудига тенг бўлган Швецияда 12 миллиондан ортиқ топоним аниқланган. Катта-кичик барча географик объектларнин: номлари синчиклаб ҳисобга олинса, Республикамизда ҳам жой номлари уидан кам эмас._Фақатгина шаҳар-қишлоқларнинг номлари 13 мингдан ошади. 1:200000 масштабли географик хариталардаги рельеф шакллари -оронимлар билан сув объектлари номлари (гидронимлар) сони 10 мишта боради. Биргина пойтахтимю Тошкент шаҳрида 3 мингдан ортиқ катта-кичик кўча мавжуд.
Географик номлар қадим замонлардан пайдо бўла бошлаган. Вақт ўтиши билан тогюнимнинг шакл-шамайили, талаффуз қи.ггиниши маълум даражада ўзгариб ҳам кетган. Географик номларнинг умри ҳар хил бўлади. Хоразм, Самарқанд каби топонимларнинг ёзма ёдгорликларда қайд қилина бошланганига 2 минг йилдан ошди, бошқа бир номлар, айниқса кичик объектларнинг номлари бир неча ўн йилдаёқ йўқолиб кетсада, лекин кишилар хотирасид, ҳужжатларда сакланиб қолиши ҳам мумкин.
Тасодифий ва мазмунсиз ном бўлмайди, шунинг учун ҳам турли соҳа олимлари топонимларни ўрганишга катта умид боглайдилар.
Рус олими Н.И.Надеждин 1837 йилдаёқ бундай деган эди: "Топонимика - бу Ернинг тили, Ер эса, шундай китобки, инсоният тарихи бу китобга географик номларда рақам қилинади".
Топонимиканинг кадрига етган баъзи тарихчилар этногенез муаммоларини ҳал қшшшда жой номлари ўнларча шаҳар харобалари ва кўҳна кабристонларга қараганда ёки қадимги муаллифларнинг узуқ-юлуқ, матнларига нисбатан ишончлироқ эканини тан оладилар, бошқа бир олимлар "Ер тили халқнинг уз тарихи ҳақида тўқиб-чатиб ҳикоя килганларидан кўра кўпрок маълумот бера олади, дейдилар.
Тононимик материаллардан маьлум бўлишича, муайян худуднинг топонимияси бошқаларининг топонимларидан ҳам лексик, ҳам фонетпк жиҳатидан озми-кўпми фарк килади. Бундай ҳолларда Республикамиз ҳудудини топонимик жиҳатдан районлаштириш зарурияти туғилади. Бирок Республикамизнинг .маъмурнй-қудудий тузилиши бу соҳада бизнинг мушкулимизни осонлаштиради, чунки Республикамиз субъектлари - ҳар бир вилоят, шунингдек, Корақалпоғистон Республикаси табиий шароити, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, этнографияси, географик терминлари, бинобарин топонимияси жиҳатидан бошқалардан бир қадар ажралиб туради. Ана шуларни ҳисобга олиб, ҳар бир вилоет ва Қорақалпоғастон Республикаси топонимларини алоҳида изоҳлашни маъқул кўрдик. Ўзбекистоннинг ҳудудий топоиимияси изоҳини пойтахтимиз Тошкентнинг шаҳар ичи топонимик номлардпан боишашни лозим топдик.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish