Ва туризм ўқув қўлланма Тошкент – 2008 йил



Download 0,96 Mb.
bet2/69
Sana11.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#489769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК хўжамов

Тарихий ёдгорликлар. Бунга инсоният ҳаётидаги энг муҳим тарихий воқеалар, жамиятнинг ривожланиш босқичлари, инқилобий ҳаракат бўлиб ўтган жойлар, атоқли саркардалар, йирик давлат, фан ва маданият арбобларининг номлари билан боғлиқ воқеа жойлари, ўтмишдан қолган қўлёзма асарлари ва шу кабилар киради.
Археологик ёдгорликлар. Бунга кўҳна шаҳарлар, қўрғонлар, қалъалар, қадимий манзилгоҳлар, истеҳкомлар, корхоналар, каналлар, шунингдек йўлларнинг қолдиқлари, қадимий дафн жойлари, тош ҳайкаллар ва бошқалар киради.
Шаҳар қурилиши ва меъморчилик ёдгорликлари. Буларга меъморчилик ансамбллари ва комплекслари, тарихий марказлар, кварталлар, майдонлар, кўчалар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшайдиган жойларнинг қолдиқлари: фуқаро, саноат, ҳарбий, диний, халқ меъморчилиги иншоатлари киради.
Санъат ёдгорликлари. Бунга монументал, тасвирий, амалий-декоратив ва бошқа турдаги санъат асарлари киради.
Ёдгорлик ҳужжатлари. Бунга марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органларидан қолган турли ҳужжатлар, бошқа ёзма ва чизма ҳужжатлар, кино-фото ҳужжатлари ва товуш ёзувлари, шунингдек, қадимий қўлёзмалар ҳамда архив материаллари, фольклор ва мусиқа ёзувлари, нодир босма нашрлар киради.
Этнографик ва топонимик материаллар. Бунга халқ урф-одатлари, моддий ва маданий маданият, халқларнинг эртак, фольклор, мифологияси ҳамда жой номларининг илмий жиҳатдан келиб чиқишини ўрганиш киради.
Булар билан бир қаторда тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки бошқа бир маданий аҳамиятга эга бўлган объектлар ҳамда музейда сақланадиган экспонатлар ва улардан ўқув, таълим-тарбия ишларида фойдаланиш ҳақидаги масалалар ўз аксини топган.
Олий ўқув юртларида ўқитилаётган тарихий ўлкашунослик ва туризм фани маълум икки мақсадни: биринчидан, ўз ўлкасининг ўтмиши ва ҳозирги ҳаётини ҳар томонлама илмий асосда ўрганиш йўли билан тўпланган археологик, этнографик, топонимик, нодир қўлёзмалар, архив ҳужжатларини саралаш, тартибга солиш ва таҳлил қилишни; иккинчидан, тўпланган ўлка материалларидан ўқув, тарбиявий ишларда ўринли ва самарали фойдаланиб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни кўзда тутади.
Шунингдек, Ўзбекистонда туризм (сайёҳлик)нинг вужудга келиши ва ривожланиши, унинг турлари ва шаклларига доир масалаларга эътибор қаратилган. Туризмнинг Ўзбекистон иқтисодиёти, маданий ҳаётидаги тутган ўрнига кўрсатишга аҳамият берилди.
Ўқув қўлланмани ёзишда маҳаллий материаллардан, Ўзбекистон Республикасига доир ўлкашунослик ҳужжатларидан, тарихчи олимларнинг асарларидан, архив материалларидан фойдаланиш масалаларини ёритишда ЎМДА ходимлари томонидан тайёрланган картатека ва кўрсаткичлардан, музей экспонатларини ёритишда эса Ўзбекистон тарихи Давлат музейи материалларидан, Ўзбекистонда туризмнинг аҳволини ёритишга доир масалаларни эса «Ўзбектуризм» миллий компаниясига тегишли матбуот – журналларидан ва бошқа манбалардан фойдаланилди.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish