Ва туризм ўқув қўлланма Тошкент – 2008 йил



Download 0,96 Mb.
bet14/69
Sana11.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#489769
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69
Bog'liq
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК хўжамов

Таомлари. Ўзбекларнинг таом тайёрлаш анъанаси ва маданияти кўп асрлик тарихга эга бўлиб, миллий таомларни тайёрлашда азалдан турли хил гўшт, ўсимлик маҳсулотларидан кенг фойдаланганлар. Ўзбеклар кундалик овқат сифатида буғдой, арпа, гуруч, нўхат, мош, зиғир, кунжут каби дон, сабзи, пиёз, шолғом каби сабзавотлар, қовун-тарвуз каби полиз экинларини кенг истеъмол қилганлар. Азалдан миллий таомларни тайёрлаш учун чорва – қўй, қорамол, эчки ёғлари, кунжут, зиғир ва сариёғ (сут маҳсулотларидан олинган), пахта ёғи ишлатилиб келинади. Овқатланишда, айниқса шаҳарлик-ларнинг асосий таомлари сут маҳсулотларидан: қатиқ, сузма, творог ёки чакки (зардоби олинган қатиқ), қаймок ва бошқалардан иборатдир. Таомга жуда кўп зира ва зирк ишлатилади. Гўштли, сабзавот ёки ёрмали қуюқ таомлар заъфарон, кашнич қўшиб таёрланади. Умуман, ўзбек миллий таомлари ўзининг лаззатлилиги, калориялиги ва сервитаминлиги билан ажралиб туради. Айниқса палов, норин, шўрва, кабоб, мастава, шавла, мошхўрда, мошкичри, чучвара, шилпилдоқ ва бошқалар кенг тарқалган. Баъзи қуюқ таомлар (палов) тайёрлашнинг ўнлаб усуллари мавжуд. Нон тайёрлаш ҳам ўзбек пазандачилигида алоҳида ўрин тутади Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида нон ёпишда кунжут, арпабодиён, седанани кенг қўллайдилар.
Дин. Ўзбекларнинг Ўрта Осиёда яшаган қадимги аждодлари тангричилик, шомонлик, зардуштийлик, буддавийлик, монийлик каби динларга эътиқод қилганлар. Бу диний эътиқодларининг айримлари Ўрта Осиёда ислом дини ёйилгунича (VIII асрларгача) сақланган. Ҳозирда ўзбекларнинг дини ислом дини бўлиб, унинг суннийлик мазҳаби Ўзбекистон худудида Х асрдан сўнг ҳукумрон мавқега эга бўлган.
Ўзбекларнинг урф–одатлари, маросимлари ва байрамлари ранг-баранг ҳамда ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бир неча минг йиллар мобайнида шаклланиб келган. Анъанавий урф–одатлар ва маросимлар ўзбек халқининг этногенезида иштирок этган деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган воҳа ва чўл аҳолисига хос элементларни ўзига сингдирган турли қабила ва этник гуруҳларнинг мураккаб қўшилиши жараёнида шаклланган. Масалан, бола туғилиши (чилла, бешик керти), суннат тўйи, никоҳ ва мотам маросимларида Ўрта Осиё халқларига хос умумий ўхшашликлар мавжуд. Ўзбекларда жамоа муносабатларига оид урф-одатларни шаҳарда, маҳалла, қишлоқда, қишлоқ жамоаси акс эттирган, уларнинг фаолиятида эркаклар ва болалар қатнашган. Ўтмишда барча удумлар, маросимлар қишлоқ ва шаҳарда маҳалла жамоаларининг ташаббуси билан ўтказилган. Жумладан ҳашар кенг тарқалган. Ҳашарнинг бир неча тури мавжуд: жамоа ишларини бажаришда, қўни-қўшничилик ва қавм-қариндошлик доирасида ўтказиладиган ҳашар ва бошқалар. Жамоа ҳашари билан уй-жой, кўприк қуриш ва таъмирлаш, ариқ-зовурлар қазиш, уларни лойқадан тозалаб туриш; масжид қуриш ва таъмирлаш, мозорларни тозалаш ва бошқа ишлар бажарилган. Ёшларни одоб-ахлоқ руҳида тарбиялашда жамоанинг ўрни ҳам катта бўлган. Жамоанинг ҳар бир аъзоси меҳмондорчилик, маърака ва бошқа жамоат жойларида ёши ва мавқеига қараб жой эгаллаган. Ўзбекларнинг жамоа маросимларига Наврўз байрами, меҳржон сайли, лола сайли, қизил гул сайли, Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр), Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳо), сумалак сайли ва бошқалар, уларни ўтказиш билан боғлиқ халқ одатлари, расм–русумлари киради. Ҳар бир байрам ўз тарихига эга бўлиб, у халқ ижодий меҳнати ва ҳаёт шароити билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбек халқи орасида энг кенг тарқалган, миллий тусга эга бўлган урф-одатлардан мавсумий маросимлар диққатга сазовордир. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, ўзбек мавсумий маросимларини қуйидаги туркумларга тасниф этиш мумкин: 1) қишда ўтказиладиган гап-гаштак, ясан-юсун кабилар; 2) баҳорги маросимлар – Наврўз, шохмойлар (қўш чиқариш) лола ёки қизил гул сайли, лой тутиш суст хотин кабилар; 3) ёзги маросимлардан қовун сайли, чой момо ва хоказо; 4) кузги маросимлар–ҳосил йиғими билан боғлиқ меҳржон, облобарака, шамол чақириш, узум сайли кабилар.
Советлар ҳукмронлиги даврида амалдаги мафкурага мувофиқ, бир қанча маросимлар, жумладан, “комсомол тўйи”, “қизил тўй”, Октябр (7-ноябр) байрами, Совет Армияси куни, Совет конститутцияси куни, “Пахта байрами” ва бошқалар жорий этилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач бу байрамларнинг кўпчилиги ўз-ўзидан барҳам топди, лекин жорий тақвим билан боғлиқ умумбашарий байрамлардан 1 январ – Янги йил куни, 8- март – халқаро Хотин-қизлар куни сақлаб қолинди. Айни вақтда мустақил Ўзбекистон Республикасида янги халқ байрамлари таъсис этилди: 1- сентябр – Мустақиллик куни, 8 декабр – Республика Конститутцияси қабул қилинган кун, 9- май –Хотира ва қадрлаш куни. Шунингдек, Рўза ва Қурбон ҳайитлари куни, Наврўз байрами тикланди ва янгича мазмун кашф этди.
Ўзбекларнинг жамоавий турмуши чуқур тарихий илдизларга эга. Бу тартиботнинг ибтидоси антик даврларга бориб тақалади. Ёзма ва археологик манбаларда минтақанинг қадимги шаҳарлари орасида жамоалар фаолият кўрсатганлиги, фақат турмушдагина эмас, балки ишлаб чиқаришда ҳам жамоа асослари мавжудлиги қайд этилган. Ўрта асрларда жамоа фақат жамоавий асослардагина суғориш тизимини ташкил этиш ва қўллаб- қуватлаш, бинобарин, деҳқончилик билан шуғулланиш мумкин бўлган қишлоқ аҳолиси учун ҳам, шунингдек, шаҳар аҳолоси учун ҳам ўзининг илгариги мавқиеини сақлаб қолган эди.
Ўзини- ўзи бошқарувнинг тарихий таркиб топган ушбу тизими нафақат биргаликда фаолият олиб боришгина бўлмай, айни вақтда ижтимоий ҳаётни ташкил этиш, оила ва турмуш анъаналарини, расм- русумларини халқимиз турмуш тарзининг барча тизимини сақлаш ва бойитишдан иборат бўлган. Яқин вақтларгача, ҳудудий қўшничилик жамоас халқимизда турли минтақаларда турлича номлар билан аталган, чунончи, “маҳалла”, “гузар”, “масжид”, ”жамоа”, “элат” каби. ХХ асрнинг 90- йилларидан республиканинг шахар ва қишлоқларида ҳудудий- қўшничилик жамоаси ягона маҳалла атамаси билан юритиладиган бўлди. Зеро, ўзини- ўзи бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадириятларига жуда мос бўлган ушбу усули маҳаллалар тизими сўнгги йилларда жуда катта нуфузга эга бўллиб бормоқда.
Ҳозирги даврда ўзбеклар замонавий касб- ҳунарни эгалламоқдалар. Компюьтер ва интернетдан фойдаланиш ўзбеклар ҳаётига сингиб кетди. Деиократик жараёнлар ривожланмоқда. Миллий, маданий қадриятларга эътибор кучаймоқда.

Таянч иборалар, такрорлаш учун саволлар, мустакил иш мавзулари берилган. Бизнинг фикримизча цивилизациялар тарихи фанини укитишда хозиргаи кунда узбек тилида назарий ва илмий асосланган укув кулланма ва дарсликлар камлигини эътиборга олган холда бу укув методик кулланмадан фойдаланиш максадга мувофик булади.





Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish